Toshkent viloyati | Kun.uz
1.37K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Нурафшон шаҳрида президент мактаби қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, жорий йилда ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. Улар қаторидан замонавий мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар ўрин олган.

Шу билан бирга ушбу қарорда Нурафшон шаҳрида президент мактабини барпо этиш ҳам белгиланган. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларга эга бўлади. Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм ажратилади.

Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

2 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0... +5 даража, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Бугундан бошлаб иш ҳақлари 10 фоизга ошди

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (аввал 679 330 сўм);
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм (аввал 223 минг сўм);
🔹бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);
🔹кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 мингдан 653 минг сўмгача (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);
🔹14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 минг сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (аввал 217 минг сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм (амалда 304 минг сўм);
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 мингдан 1 085 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
Никоҳ қайд этилгани ёки никоҳда турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ариза берувчи my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиб, белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.

ФҲДЁ органи QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади. Агар сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаса, у ҳолда ДХА архивларига юборилади ва бу ҳақда аризачи хабардор қилинади.

Хизмат 3 иш кунида кўрсатилади. Тўлов миқдори – Ягона портал орқали мурожаат қилинганида БҲМнинг 4,5 фоизини ташкил қилади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Британча штамм аэропортдаёқ жиловлангани – ютуғимиз» – Отабеков янги штамм аҳоли орасига киришига йўл қўйилмаганини айтди

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг британча штаммига қарши кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот берди.

«Ўзбекистон нимага қодир эканлигини кўрсатди. Коронавирус бутун дунёда кўплаб иқтисодий ривожланган давлатларни карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамизда эпидемик барқарорлик таъминланган.

Британча штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзидаёқ аниқланган ва алоҳидаланган. Демак, Ўзбекистон шароитида касаллик манбаи аэропорт ва шифохона шароитида жиловланган. Бу бизнинг ютуғимиз. Касалликнинг аҳоли орасига кириб кетишига йўл қўйилмаган. Касаллик манбаи жиловланса, юқиш йўлининг олди олинса, юқтириб олиш эҳтимоли бўлган аҳоли ҳимояси таъминланса, унинг кенг авж олишига йўл қўйилмайди. Шу нуқтаи назардан, касалликнинг аэропортдаёқ аниқлангани мамлакат нимага қодирлигини кўрсатади»,
деди у брифинг давомида.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Отабеков британча штамм қандай белгилар билан кечиши ҳақида маълумот берди

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков британча штамм билан касалланганда қандай белгилар кузатилиши ҳақида маълумот берди. Унинг маълум қилишича, коронавируснинг британча штамми билан касалланганда бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, тез бошланган ва авжига чиққан йўтал, баъзан кўнгил айниш каби клиник белгилар кузатилади.

«Британча штаммнинг коронавируснинг аввалги шаклларидан фарқи унда ҳид ва таъм билиш йўқолишининг нисбатан камроқ кузатилишидадир. Бошқа кўрсаткичлар бир-бирига ўхшаш. Бу штамм бошқаларига нисбатан тезроқ тарқаляпти ва болаларга кўпроқ юқяпти. Шуни таъкидлаш лозимки, бу вируснинг охирги мутацияси эмас. Вирус ҳам изланишда ва у янги штаммларин пайдо қилиш орқали ўзининг ҳимоясига ҳаракат қилмоқда. Бундан фожиа ясамаслик керак», деди Отабеков коронавируснинг британча штаммига қарши кўрилаётган чоралар юзасидан ўтказилган брифингда.

👉 Тошкент хабарлари
“Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари корхонага етказилган 142,7 млн сўмлик зарарга шерик бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.” МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газ тармоғидан узилган бўлса-да, жамият иш бошқарувчиси М.М. табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний қайта уланиб фойдаланган.

Шунингдек, “Қибрайтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари А.Д. ва Ж.Н. иш бошқарувчи М.М. билан тил бириктириб, иссиқхона табиий газга ноқонуний уланганлиги сабабли махсус тамға билан қайта ўчирилганлиги тўғрисида сохта далолатнома тузган. Амалда тармоқдан узмасдан, табиий газдан фойдаланишга шароит яратиб берганлиги натижасида, газ таъминоти корхонаси манфаатларига 142,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан “О.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Нурафшон–Қўйлиқ йўли реконструкция қилиниши кутилмоқда

24,4 км.лик Нурафшон–Қўйлиқ йўли туркиялик муҳандислар билан ҳамкорликда таъмирланиши режалаштирилмоқда. Лойиҳада жамоат транспортлари учун алоҳида йўлак ажратиш кўзда тутилган.

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов 1 феврал куни Нурафшон шаҳрида Туркиянинг «Kalyon Ulastirma» муҳандислик компанияси раҳбари Жиҳад Калёнжиўғли билан музокара ўтказди. Унда узунлиги 24,4 километрни ташкил этувчи Нурафшон–Қўйлиқ автомобил йўлини демонтаж қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йўлнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш ва қатновларни мақбуллаштириш назарда тутилмоқда. Маълум қилинишича, бугунги кунда Нурафшон–Қўйлиқ йўлидан кунига 38 мингта транспорт қатнови амалга ошади. Бўка, Бекобод шаҳри ва тумани, Пискент, Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ тумани аҳолисини пойтахт билан боғловчи бу йўлда яқин истиқболда тирбандликлар юзага келиши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Сайёрамизда
чучук сувнинг умумий миқдори ўртача 3 млн куб километрни ташкил этади. Ҳар куни Ер сатҳида 1 трлн тоннагача сув буғланиб кетади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятовнинг илк иш кунлари қандай ўтмоқда?

Вилоят ҳокими вазифасига тайинланган Даврон Ҳидоятов вазифасини бажаришга киришар экан, дастлаб бир гуруҳ нуронийлар, фаоллар билан учрашди. Масъулиятли лавозимда иш бошлаган янги раҳбарни кексалар дуо қилишди, Қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билдирилди. Жонлиқ сўйилиб, эҳсон улашилди.

Шундан сўнг Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокимлиги бино ва иншоотларини кўздан кечирди. Хусусан, ҳокимлик ҳовлиси, гараж, ошхона, унга ёндош бинолардаги ҳозирги ҳолат ҳақида вилоят ҳокимига ахборот берилди. Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида қисқа муддатли танишув-йиғилиш ўтказилди.

Бугун Нурафшон шаҳрида Туркиянинг таниқли «Kalyon Ulastirma» муҳандислик компанияси раҳбари Жиҳад Калёнжиўғли билан музокара ўтказди. Унда узунлиги 24,4 километрни ташкил этувчи Нурафшон-Қўйлиқ автомобил йўлини демонтаж қилиш масаласи муҳокама қилинди. Бунда йўлнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, қатновларни мақбуллаштириш назарда тутилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда мазкур йўлдан кунига 38 мингта транспорт қатнови амалга оширилади. Хусусан, Бўка, Бекобод шаҳри ва тумани, Пскент, Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ тумани аҳолисини пойтахт билан боғловчи ушбу йўлга яқин истиқболда тирбандлик эҳтимоли хавф солиб турибди. Шу боис, катта шаҳарга айланиш арафасида турган Нурафшонни пойтахт билан боғловчи йўл замонавий шаҳарсозлик андозаларига мос равишда қайта таъмирланишга муҳтож.

Лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, иккита автостанция ва йўл бўйлаб бешта бекат қурилади. Ўртада жамоат транспортлари ҳамда тезкор автобус қатнови учун (BRT тизими) алоҳида махсус қатнов йўли бўлади. Бу эса, ўз навбатида, Нурафшонни транспорт қатновлари учун ҳам марказий шаҳарга айлантиради. Яъни, масалан, ҳозир Нурафшон-Қўйлиқ йўналишида 15 та жамоат транспорт қатнови бор. Мазкур лойиҳа амалга ошса, йўналишлар мақбуллаштирилади.

Мулоқот чоғида томонлар масаланинг кичик деталларини ҳам муҳокама қилишди. Даврон Ҳидоятов бу бўйича тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Даврон Ҳидоятов, шунингдек, Чирчиқ шаҳрида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда қуриладиган янги завод лойиҳаси билан ҳам танишди. 400 та янги иш ўрни барпо этадиган, қиймати 40 миллион АҚШ доллари дея баҳоланаётган мазкур лойиҳа қурилиш саноати учун импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаради.

👉 Тошкент хабарлари
Пскент туманида замонавий оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки ойида Пскент тумани Муротали маҳалласида оилавий шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий тарзда бунёд этилган ва сўнгги тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган муассаса «электрон поликлиника» тизимига уланган. Мазкур тиббиёт маскани «Холиқберди», «Оқтом» ва «Тараққиёт» МФЙдаги 10 300 нафар аҳоли, ҳудуддаги 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та ҳарбий қисмни қамраб олади.

Шифохонанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирок этиб, олис қишлоқларда ҳам шундай тиббиёт масканлари қурилаётгани мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалий ишларнинг исботи эканлигини таъкидлаган.

👉 Тошкент хабарлари
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси ва ўқитувчилар дарс режаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

▪️Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

▫️ «Олий таълим муассасаларида таълим жараёни тўлиқ кредит-модул тизимига ўтгач, барча ишлар электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади», – деди у 2 феврал куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.

▫️Бошқарма бошлиғига кўра, электрон шаклда баҳолар бўйича ҳам шаффофлик яратилади.

🔺«Ўқитувчи баҳоларни қачон қўйиши, қандай асосларга кўра баҳоланиши аниқ бўлади ва белгиланган муддат ўтгач, ўқитувчи баҳони ўзгартиришига имкон бўлмайди. Ҳаттоки қайсидир сабаб билан ўзгартирилса ҳам, бу ҳақдаги маълумотларни сақлаб қоладиган тизим яратилмоқда», – деди Холиқов.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

3 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 3 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
🔴 Ўрта Чирчиқда янги оилавий МТТ болажонларни қабул қилди

▪️Ўрта Чирчиқ туманининг Янгиҳаёт маҳалласида тадбиркор Мухтасар Бойжигитова томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори асосида ташкил этилган “Kinder” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий боғча фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда бу ерда тўрт нафар малакали тарбиячи 25 нафар болажоннинг тарбияси билан шуғулланади.

▫️Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Шунингдек, у ерда болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар, эртак китоблари ҳам мавжуд.

🔺Маълумот учун айтиб ўтиш лозим, шу пайтга қадар ушбу ҳудудда хусусий ва оддий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди.

👉 Тошкент хабарлари
🔴 Жасур Умиров 5 йилга қамалди

▪️Бугун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди уч нафар судланувчи устидан ҳукм чиқарди.

▫️Таниқли хонанда Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

🔺A.З. ва Ш.Қ. эса 1,5 йилга қамалди. Улар ёлғон гувоҳлик бериш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишда айдор деб топилди.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Янгийўлда транспорт воситасида 2,5 кг.га яқин марихуана олиб ўтаётган шахслар ушланди

▪️Тошкент вилоятидаги мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари, қўшимча ташкил этилган блок ҳамда тўсиқ постларда ходимлар кечаю кундуз ҳушёрлик билан хизмат олиб боришмоқда. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

▫️25 январ куни Янгийўл туманида йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун тўхтатилган автоуловдан 2 кг.га яқин марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабдаги баҳолар кириш имтиҳонларида қандай тартибда ҳисобланади?

ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида шу ҳақда маълумот берди.

Манба: Xpress.uz
🔴 Соғлиқни сақлаш соҳасида вилоятда 2021 йилда қандай қурилиш ишлари амалга оширилади?

▪️Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланган. Агар соғлиқни сақлаш соҳасидаги қурилишларга эътибор қаратадиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўриш мумкин.

▫️Умуман жорий йилда битта туман кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. Шунингдек, вилоят Силга қарши кураш диспансери, туман ва шаҳар тиббиёт бирламаларининг бўлимлари ресконструкция қилинади.

🔺Хусусан, жорий йилда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг замон талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. 300 нафар бемор қатновига мўлжалланган шифо маскани бунёд этиш учун давлат бюджети маблағларидан 4 миллиард 500 миллион сўм ажратилиши белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари