Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Даврон Ҳидоятов Юқори Чирчиқ туманидаги IT-парк қурилиши билан танишди

Ҳозирда мазкур қурилиш билан боғлиқ ҳаракатлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари ахборот технологиялари боғи номини олган инновацион ғояларга эга, ноёб иқтидор эгалари учун бунёд этилаётган мазкур паркни кўздан кечирар экан, мутахассисларга очиқ типдаги кутубхона, анжуманлар зали ва Карвинг марказларининг дизайни, жиҳозланиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазаларини билдирган.

500 нафардан ортиқ ёшларни ўз бағрига олиши режалаштирилган ушбу марказ 2021 йилнинг 20 мартига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

👉 Тошкент хабарлари
Божхоначилар 112 миллион сўмлик дори воситаларини тўхтатиб қолишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида пойтахтимиздаги озиқ-овқат дўконларидан бирининг олдида фуқаро М.Ж. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 112,2 миллион сўмлик 4 номдаги 3 716 қути сифати кафолатланмаган дори воситаларини шартли харидорга 8 200 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Нима учун мултфилм қаҳрамонлари қўлида 4 та бармоқ бўлади?

🔹Бу иқтисодий сабабларга кўра пайдо бўлган. Беш бармоқли қўлни чизиш, унинг соддалаштирилган версиясидан бироз қийинроқ. Кадрлар бўйича анимация ҳақида гап кетганда, қўшимча бармоқ жуда катта ҳажмдаги аниматор ишини талаб қилган.

🔹Aйнан шу сабабли нафақат аниматор, балки таниқли тадбиркор бўлган Уолт Дисней ўз қаҳрамонлари бармоқларини камайтириб, шу билан кўп пулни тежашга муваффақ бўлди. Ғоя шунчалик яхши бўлиб чиқдики, аксарият мултфилмларда ҳали ҳам тўртта бармоқ бор.

👉 Тошкент хабарлари
Қибрай туманидаги иссиқхона раҳбари газ таъминоти корхонасига 113,6 млн сўмлик зарар етказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б” хусусий корхонасига қарашли иссиқхона далолатнома асосида газ таъминоти ходимлари томонидан тармоқдан “сварка” тамға орқали ўчирилган бўлсада, корхона раҳбари ва бошқалар табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта уланган. Оқибатда, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 113,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбари А.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев "обналчи"лар ҳақида

24 феврал куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтириш ва ҚҚС суммаларини ноқонуний қабул қилиш муаммосига дуч келган 50 га яқин тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

ДСҚ раисининг сўзларига кўра, «бир кунлик фирмалар» умри анча қисқарган — эндиликда улар 300−400 млн сўмлик «фиктив» битимларни амалга оширганидан сўнг, ёпилмоқда.

«Кеча битта фирма шунча уряпмиз, 300 млрдга битта счёт-фактура ҳам ёзадими? 300 млрдга, йигитлар. Кимни алдаяпмиз биз? Мен нима қилишим керак, энди мен у фирмани камерал қилишим керакми? Ўзбекистонда нима 300 млрд туради? Сув омбори, самолёт бўлиши мумкин. Билмадим, 3 кун олдин пайдо бўлган фирма унақа нарсалар қилмайдику. Энди бир-биримизни алдамайлик», — деди ДСҚ раиси.

👉 Тошкент хабарлари
«Метан заправка»ларнинг иш соати 05:00 дан 15:00 гача қилиб қўйилди

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан «Hududgazta'minot» АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловларни киритмоқда.

Хусусан, чекловларга кўра, ҳайдовчилар газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишлари белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
Бекободда 187,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. “Бекобод” темирйўл чегара божхона пости ва ДХХ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан Бекобод шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган ва юртимизга кириб келган поезд таркиби ҳаракатланиб ўтган жой ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, темирйўл изидан тахминан 3-8 метрлар узоқликда ерга улоқтирилган 10 дона қоп борлиги аниқланиб, ушбу қоплар ичида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 187,5 миллион сўмлик 11 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

26 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -12... -7, кундузи -7... -2 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Интернет орқали савдо қилувчилар бу ҳақда солиқ органига хабар бериши мажбурий қилиниши мумкин

🔹Янги тақдим этилган лойиҳага кўра, 1 апрелдан бошлаб интернет (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар) орқали савдо қилувчилар иш бошлагани тўғрисида солиқ органига хабар бериши ва махсус рақамли кодни олиши шарт бўлади. Бу орқали солиқ йиғими 196 млрд сўмга ошиши кутилмоқда.

🔹Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида, электрон савдосини солиқ органларини хабардор қилмасдан, шунингдек, Интернет тармоғида махсус рақамли коддан фойдаланмасдан амалга оширувчи шахслар тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 5.42. «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш»

❗️Йўлнинг четки ўнг бўлагидаги йўл белгилари ва чизиқлари ҳайдовчига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этадиган бўлса, 5.42 йўл белгиси ўрнатилган жойда, тўғрига ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, ўнгга бурилмоқчи бўлган ушбу бўлакдаги бошқа ҳайдовчиларга йўл беришга мажбур ҳисобланмайди.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида феврал ойида бодринг 21,1 фоизга қимматлаган

🏢 Тошкент вилояти статистика бошқармасига кўра, 2021 йилнинг феврал ойида Тошкент вилояти деҳқон бозорларида (январ ойига нисбатан) қуйидаги маҳсулотларнинг ўртача нархларида қимматлашиш кузатилган.

▪️Хусусан, сарёғнинг нархи ўтган ойга қараганда 20,8 фоизга, бодринг 21,1 фоизга, нок 10,6 фоизга, помидор 14 фоизга, нўхат 5,5 фоизга, олма 5,3 фоизга, товуқ гўшти эса 1,9 фоизга қимматлашган.

👉 Тошкент хабарлари
Қибрайда Олимпия шаҳарчаси қурилади

Қибрай туманида “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этилади.

Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади.

Шу мақсадда 160 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратиш мўлжалланган. Унинг бўйларида эса 270 гектарлик парк барпо этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Нидерландиялик инвестор Тошкент вилоятида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Нидерландиянинг Lumidea Engineering компанияси Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади. Корхона кунига 20 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ва Нидерландиянинг Lumidea Engineering компанияси бош директори Ашраф Ўзшаҳин ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди.

«Дунё» АА маълумот беришича, қароргоҳи Роттердам шаҳрида жойлашган мазкур компания Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади.

📹 Батафсил ўқинг

Ашраф Ўзшаҳиннинг сўзларига кўра, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга олиб келинадиган ускуналарнинг умумий қиймати 300 минг долларга тенг. Ҳисоб-китобларга кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кунига қарийб 20 минг дона маҳсулотни (иссиқлик изоляцияли пардозлаш материаллари, бетон плиталар, тўсиқлар, йўлак тошлари ва бошқалар) ташкил этади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

📻 Биринчи автомобил радиоси 1919 йилда Нью-Йорк шаҳрида Алфред Гребе томонидан йиғилган. Радио симлари тўғридан тўғри машина устига тортилган. Шунингдек, машинанинг орқа ўриндиғида катод нурли трубка ва уни қувватлантирувчи кичик двигател ўрнатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент туманидаги иссиқхонада талончилик содир этган шахслар ушланди

23 феврал куни соат 03:30 ларда номаълум шахслар Тошкент тумани Ҳасанбой гузари маҳалласи ҳудудида жойлашган иссиқхонанинг ётоқхонасига кириб, у ерда бўлган 36 ёшли М.Ю. ва 32 ёшли С.Х.ни қўрқитиб, қимматбаҳо буюмларини беришларини талаб қилган. Шундан сўнг уларга тегишли 100 доллар, 810 000 сўм пул маблағи ва “Samsung J-1” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Терговга қадар олиб борилган текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 34 ёшли Э.Р., 21 ёшли Ж.К., вояга етмаган 17 ёшли Ш.Б. ва Х.К. содир этгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий иш қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
📊 Январ ойида мева ва сабзавотлар экспортида қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ ойида қиймати 40,8 млн долларга тенг бўлган 63,8 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 млн долларга кўп.

2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2,8 минг тонна;
🔹Андижон – 3,9 минг тонна;
🔹Бухоро – 4,5 минг тонна;
🔹Жиззах – 7,1 минг тонна;
🔹Қашқадарё – 3,1 минг тонна;
🔹Навоий – 158,2 тонна;
🔹Наманган – 3,8 минг тонна;
🔹Самарқанд – 8,0 минг тонна;
🔹Сурхондарё – 3,5 минг тонна;
🔹Сирдарё – 4,8 минг тонна;
🔹Тошкент – 10,3 минг тонна;
🔹Фарғона – 3,7 минг тонна;
🔹Хоразм – 4,5 минг тонна;
🔹Тошкент ш. – 3,7 минг тонна.

👉 Тошкент хабарлари
1 мартдан кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсациялар тўланади

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 1 мартдан маҳалла фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация тўланиши белгиланмоқда.

Бунда кўчабоши ва уйбоши фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткич орқали баҳоланади. Улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатгани инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда пул тўланади.

Компенсация пул тўлови тўланиши кўчабоши ва уйбоши маҳалла фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади. Бунга маблағлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади. Уни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги назорат қилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига раҳбар тайинланди

Ҳамза Жумаев
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланган.

Ҳамза Жумаев 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. У қарийб 20 йилдан буён телевидение соҳасида меҳнат қилиб келади.

👉 Тошкент хабарлари