Toshkent viloyati | Kun.uz
1.47K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Коронавирус: Тошкент вилоятида 98 киши касалликка чалинди

27 июль куни республикада 843 та, Тошкент вилоятида эса 98 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.

👉 https://kun.uz/51694564

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Талаб юқори бўлган дориларни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент туманида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/61548393

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
🗓 28 июл:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев меҳрибонлик уйларини Миллий гвардия масъуллигига ўтказишни таклиф қилди
👉 https://kun.uz/19350556

🚗 Ҳукумат «тонировка»дан фойдаланиш тартиби бўйича янги қарор қабул қилди
👉 https://kun.uz/72275590

🔖 Нотариусларнинг қонунчиликка риоя этиши устидан назорат қилиш тартиби белгиланди
👉 https://kun.uz/11724840

🚜 Фермерларнинг бўшаган ерларини аҳоли ижарага олиши мумкин. ССП бунга қарши
👉 https://kun.uz/18698736

💊 ССВ: Антибиотикларни шифокор рецептисиз сотиш қонун билан тақиқланади
👉 https://kun.uz/26084128

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Ўзбекистонда йил бошидан буён 100дан ортиқ бола ЙТҲ туфайли вафот этди

2021 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 542та ЙТҲ содир этилиб, 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сенат эълон қилган маълумотда айтилди.

👉 https://kun.uz/49744690

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Ғалладан бўшаган ерлар ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига бўлиб берилди

Тошкент вилоятида ғалладан бўшайдиган 90 минг 208 гектар майдонда экспортбоп ва бозорбоп такрорий экинларни, жами 1 млн 55 минг тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган.

Жумладан, ушбу ер майдонларида дуккакли, сабзавот, картошка, полиз, мойли экинлар, шоли ва озуқа учун ем-хашак етиштириш режалаштирилмоқда.

Туманларда биринчи навбатда ишсиз юрган ҳамда «Темир», «Ёшлар» ва «Аёллар» дафтарларига киритилган аҳолининг ҳар бирига 20-25 сотихдан ғалладан бўшаган майдонларни бўлиб бериш ҳисобига жами 100-150 минг нафар аҳоли иш билан банд қилинди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади

Президент меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/20063665

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
«Олмалиқда миснинг захираси 45 миллион тонна, олтин захираси 5 минг тоннадан кўпроқ» - Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этмоқда.

👉 https://kun.uz/58938805

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
🖥 Aбитуриент рухсатномасини юклаб олиш имконияти яратилди

▶️ 29 июлдан бошлаб абитуриент рухсатномасини my.dtm.uz сайти орқали юклаб олиш имконияти пайдо бўлди.

❗️Диққат! Aбитуриентлар рухсатномасини принтер орқали оқ қоғозга чоп этиб, тест синовларига паспорт билан бирга олиб келиш шарт!

📆 Унга кўра пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан бошланади ҳамда очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

📌 Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Қибрай_тумани: 2021 йилда 24 та маҳалла биносини янгидан қуриш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 9 та МФЙ биноси замонавий кўринишга келтирилган. Маълумот учун, туманда 88 та маҳалла бўлиб, шундан 11 та маҳалла биноси 2020 йилда қайтадан қурилган.

▪️#Бекобод_туманига бошқа республикалардан доимий яшаш учун келган фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳозирда 912 нафарни ташкил этади. Ҳозирда 214 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги ва ID карта расмийлаштирилиб берилди.

▪️#Янгийўл_тумани 2021 йилнинг 28-30 июль кунлари Янгийўл тумани «Турсунқулов» газ тақсимлаш шохобчасидан истеъмолчиларга йўналтирилган ўрта босимли ерости газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб, зичликка синаш ишлари олиб борилиши сабабли, 30 июль соат 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Олмалиқда янги мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишининг бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/41234211

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Тайинлов

Навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланган судьялар сони 6 нафарга кўпайди

▪️Дилбар Мавлонова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/86319750

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
🗓 29 июл:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев ОКМКнинг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди
👉 https://kun.uz/58938805

🏦 МБ асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
👉 https://kun.uz/80154517

📝 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид қатор ваколатлари бекор қилинади
https://kun.uz/05797273

🇺🇿 Ўзбекистонда йил бошидан буён 100дан ортиқ бола ЙТҲ туфайли вафот этди
https://kun.uz/49744690

🏥 1 октябрдан тиббиёт муассасаларида квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади
https://kun.uz/01527996

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
♻️ Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати иш фаолияти билан танишди

▪️Олмалиқда янги мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйилди

👉 https://kun.uz/41234211

▪️Президент Олмалиқ тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди.

👉 https://kun.uz/31979196

▪️Экспорт ҳажмининг 15 фоизи, бюджет даромадларининг 8 фоизини шу корхона таъминлайди – президент ОКМК ҳақида

👉 https://kun.uz/06818173

▪️Мақсадим газни четга сотмаслик, халқимиз манфаатлари ва саноатга йўналтириш – Шавкат Мирзиёев

👉 https://kun.uz/08356953

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Қибрай туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ва хонадоннинг ёлланма ишчиси ўлдириб кетилди

2021 йил 29 июль куни Қибрай туманида яшаган А.Е., М.А., М.Е., А.Е. ва уларнинг хонадонида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган К.Қ.лар вахшийларча ўлдирилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

👉 https://kun.uz/13638336

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича 1960 ўринли шифохона ташкил этилган

Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича 1960 ўринли, 12 та махсус ихтисослашган шифохона ташкил этилган. Коронавирусга чалинган беморлар учун яна 4 млрд 631 млн сўм ажратилди. Бу ҳақда вилоят ССБ бошлиғининг ўринбосари Феруза Раҳматуллаева брифинг вақтида маълум қилди.

👉 https://kun.uz/66468908

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Абитуриентларга рухсатнома бериш 1 августдан бошланади

Бакалавриатга кириш тестларида қатнашиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 1 августдан бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

👉 https://kun.uz/52869369

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Коронавирус: кеча Тошкент вилоятида 114 киши касалликка чалинди

▪️29 июль куни республикада 897 та, Тошкент вилоятида эса 114 та янги касалланиш ҳолати аниқланди. Шунингдек, 72 нафар бемор касалликдан соғайди.

▪️Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Тошкент вилоятида жами 22 093 та коронавирусга чалинган бемор қайд этилган. Улардан 20 889 нафари (95 фоизи) касалликдан соғайган.

▪️2021 йил 29 июль ҳолатига кўра, 19 977 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди ва жами эмланган фуқаролар сони 510 583 нафарга етди.

👉 https://kun.uz/78518499

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Президент меҳнат миграциясига оид қарор имзолади

Президентнинг «Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/74317595

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
🗓 30 июл:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза «Moderna» вакцинаси келтирилди
👉 https://kun.uz/87437343

🏦 МБ дори-дармон ва озиқ-овқат нархлари кескин ошиши эҳтимолидан огоҳлантирди
👉 https://kun.uz/53731831

💴 Сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши маълум қилинди
👉 https://kun.uz/33080042

Прокурор ва ҳоким қарама-қаршилигида қонунлар ожиз қолмоқда
👉 https://kun.uz/13246712

⚖️ Жарималарни «туя қилган» судьялар ва ЙПХ ходимларига тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди
👉 https://kun.uz/80178439

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши маълум қилинди

Пенсия жамғармаси ижрочи директори Абдулазиз Ҳайдаров Kun.uz мухбирига берган интервьюсида сентябр ойида пенсиялар миқдори оширилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/33080042

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Зангиота туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Зангиота тумани “Эркин” ҳудуди “Тариқтешар” маҳалласидаги ер ости ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишларини олиб борилиши сабабли 2021 йил 31 июль соат 17:00 га қадар туманнинг “Эркин” ҳудуди Тариқтешар, Бодомзор, Қаҳрамон, Янги ҳаёт ва Туркистон МФЙда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва бошқа газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», дейилади хабарда.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари