Toshkent viloyati | Kun.uz
1.38K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг 4тадан тумани чегаралари ўзгарди

Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдони пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани ҳудудига қўшиб берилди. Шунингдек, Сергели ва Бектемир туманидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳисобига ўтказилган.

👉 https://kun.uz/21908675

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Коронавирус: Тошкент вилоятида 80 кишида касаллик аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 705 кишида коронавирус, 482 кишида пневмония аниқлангани, 7 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

👉 https://kun.uz/71324487

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Монополиялар – қашшоқлик сабаби. Kun.uz'да навбатдаги мультфильм

Бирор нарса сотиб олмоқчи бўлсангиз, албатта, яхшисини олишга уринасиз. Танлов бўлса, албатта. Танлов бўлмаса... борини оласиз. Сифатлими, сифатсизми, арзонми, қимматми – аҳамиятсиз, танлаш ҳуқуқингизни поймол қилишгани сабабли сизда бошқа вариант йўқ.

👉 https://kun.uz/15773403
#Бўстонлиқ_тумани: Дам олиш маскани аукционда 8,5 млрд сўмга сотилди

Бўстонлиқ туманида жойлашган, бошланғич нархи 5,7 млрд сўм бўлган «Геобуртехника» давлат корхонасининг дам олиш маскани объекти 8,5 млрд Аукционда 2 нафар иштирокчи қатнашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан маълум қилинди.

Аукцион ғолибига ушбу ҳудудда 2 йил мобайнида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шу жумладан, 3 юлдузли, камида 3 қаватли, 100 ўринли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти юкланади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Янгийўл_шаҳрида ички туризмни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг тарихий жойлари билан таништириш мақсадида 22-23 июль кунлари «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи 50 нафар хотин-қизлар Бухоро шаҳрига саёҳатга олиб борилди.

▪️#Оҳангарон_тумани ҳокимлиги томонидан "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида 58 нафар ёшга тикув машинаси ҳамда пайвандлаш ускуналари топширилди.

▪️#Чирчиқ_шаҳар «Кимёгар» МФЙ худудида сув тошқини кузатилди. Оқибатда маҳалладаги 10 та хонадоннинг ховлисини сув босган. Унда маҳалланинг юқори қисмидан оқиб ўтган ўзанда сув кўпайиб кетганлиги боис, қирғоқнинг бўш тупроқли жойидан емирилиши оқибатида содир бўлган. Чирчиқ шаҳар ФВБ ҳамда ЧОТҚБЮ курсантлари ёрдамида хавф бартараф этилди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Юқори Чирчиқ, Паркент ва Бўстонлиқ туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади - «Ҳудудгаз Тошкент»

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида ”Ўзбекистон” газ тақсимлаш шаҳобчасидан таъминланувчи Юқори Чирчиқ тумани тасарруфидаги ўрта ва юқори босимли ерости газ қувурларини мустаҳкамлик ва зичлик даражасини синаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 26 июль куни соат 08:00 дан 29 июль куни соат 18:00 қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», дейилади хабарда.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

27 июл куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 27 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи +35...+40 даража иссиқ бўлади.

❗️Жазирама кунларда иссиқдан ҳимояланиш ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича тавсия.

➡️
Тошкент вилояти хабарлари
🗓 26 июл:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар


📔 1 январдан ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкин бўлади
👉 https://kun.uz/12184377

«Иссиқхона эффекти». Бу қандай ҳодиса ва нимаси билан хатарли?
👉 https://kun.uz/74691798

🐇 «Газ, ток, сувсиз икки йил амаллаб турдим» — Оҳангаронлик тадбиркорнинг қуёнлари қирилиб, банкрот бўлди. У бунда кадастрдагиларни айбламоқда
👉 https://kun.uz/91159444

🇺🇿 Президент билан учрашувдан олдин мурожаатлар статистикаси: Tадбиркорларни энг кўп қандай муаммолар қийнамоқда?
👉 https://kun.uz/90267752

🇺🇳 БМТ кенгаши интернетдаги цензурага қарши резолюция қабул қилди
👉 https://kun.uz/85738865

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Президент билан учрашувдан олдин мурожаатлар статистикаси: Энг кўп мурожаат Тошкент вилоятидан юборилган

Президент августнинг биринчи ярмида тадбиркорлар билан учрашади. Шу кунгача 4 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Махсус штаб бизнес вакилларини энг кўп қийнаётган муаммолар статистикасини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/90267752

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Ўрта Чирчиқ ва Зангиота туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади - «Ҳудудгаз Тошкент»

▪️Ўрта Чирчиқ туманига келувчи газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 2021 йил 27 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар тумандаги Нурафшон, Хўжа, Учқун, Жалойир МФЙларда ҳамда Янгиҳаёт, Намуна, Бунёдкор, Ўчоқли ва Бектемир МФЙларда 15:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

▪️Шунингдек, Зангиота тумани Бўзсув ҳудуди Чинор, Ўрикзор ва Улуғбек МФЙларни табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ тақсимлаш шохобчасида навбатдаги тафтишдан ўтказиш ишлари олиб борилиши сабабли 2021 йил 27 июль куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар ушбу ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
1 августдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/02274814

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Коронавирус: кеча Тошкент вилоятида 105 киши касалликка чалинди

▪️26 июль куни республикада 789 та, Тошкент вилоятида эса 105 та янги касалланиш ҳолати аниқланди. Шунингдек, 61 нафар бемор касалликдан соғайди.

▪️Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Тошкент вилоятида жами 21 772 та коронавирусга чалинган бемор қайд этилган. Улардан 20 677 нафари (95 фоизи) касалликдан соғайган.

▪️2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, 14 545 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди ва жами эмланган фуқаролар сони 447 601 нафарга етди.

👉 https://kun.uz/51970965

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қимордан чиқиб кетишимга автоҳалокат сабаб бўлган

Ютқизилган йиллар ва миллиардлар. SUBYEKTIV'да тотализаторчилар ҳикояси

👉 Тўлиқ видео
Бекобод тумани ва Красногорск шаҳарчасида сув учун аҳолидан пул йиғиш тўхтатилади

Жорий йил 2 августдан бошлаб, Бекобод тумани ва Красногорск шаҳарчасида сув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади.

Назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланади.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат қуйидаги воситалар орқали амалга ошириш мумкин бўлади:
▪️Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
▪️@uzst_bot телеграм-боти орқали;
▪️электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари орқали;
▪️тижорат банклари мобил иловалари орқали;
▪️тижорат банк кассалари ва шохобчалари ҳамда почта бўлимлари орқали.

Агар ушбу ҳудудларда назоратчилар томонидан тўлов талаб қилиш ҳолатига дуч келсангиз, «Ўзсувтаъминот»нинг коррупцияга қарши курашиш бўйича 555-03-1055 телефон рақамига ёки 1255 қисқа рақамига ёхуд stopcorruption@umail.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумот берди.

👉 https://kun.uz/06044715

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
⚡️ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади

▪️Имтиҳонлар очиқ стадион ва хиёбонларда, кунига икки сменада ўтказилади. 1-смена 07:00дан, 2-смена 19:00дан бошланади – ДТМ

➡️
Тошкент вилояти хабарлари
⚡️Тест топшириқлари сони қисқартирилди

▪️Давлат комиссияси баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

👉 https://kun.uz/09747308

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида машина ЙТҲга учради

Бугун, 27 июль куни соат 14:20 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида Каптива ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилган.

Оқибатда ҳайдовчи ва машинада бўлган 4 нафар йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Давлат комиссияси баёни билан, пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони 105 тадан 70 тага қисқартирилди ва жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

👉 https://kun.uz/09747308

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Сувдан самарали фойдаланиш натижасида 800 миллион куб сув тежалади

Жорий йилда Тошкент вилоятида 22 минг 400 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан маълум қилинди.

Жумладан, 13 минг гектар ер майдонида томчилатиб суғориш, 5 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш ва 4 минг 400 гектар майдонда эгилувчан қувурлар билан суғориш технологияси жорий қилинади. Сувдан самарали фойдаланиш ва сув ресурсларини тежаб ишлатиш натижасида 800 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш режалаштирилган.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари