Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Хабарингиз_борми

Автомобилни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қандай?

🚘 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра:

🔹 ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари – 2 йилда бир марта;

🔹 ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари – 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

⚠️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 111 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
#Хабарингиз_борми

Ходимларнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

🔹 100 от кучидан юқори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари;

🔹 70 от кучидан 100 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари;

🔹 70 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

👉 Тошкент хабарлари
#Хабарингиз_борми

Газ таъминоти
ташкилоти қуйидагиларга мажбур:

Истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.

📌 Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:
🔹 кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда – икки йилда бир марта;
🔹турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари – йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш – ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

📌 Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:
🔹 табиий газ сизиб чиқишида – дарҳол;
🔹 овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида – бир кун давомида;
🔹 иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида – бир кун давомида;
🔹 иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) – икки кун давомида;
🔹 газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда – беш кун давомида.

👉 Тошкент хабарлари
#Хабарингиз_борми

1 январдан
академик лицей педагогларига янги тартибда иш ҳақи ҳисобланади

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

👉 Тошкент хабарлари
#Хабарингиз_борми

1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Икки қаватдан юқори ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш тартиби ўзгаради.

Президент фармонига мувофиқ икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарингиз_борми

📹 Бугундан субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Бугун, 1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

Аризани овора бўлиб, давлат хизматлари марказига келмасдан, электрон кўринишда жўнатиш имконияти ҳам бор. Бунинг учун видео лавҳадаги амалларни бажаришингиз зарур.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil