Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Вилоят туманларидан 3️⃣ хабар

#Юқори_Чирчиқ. Туманда карантин шароитида бозорларда имкон қадар аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида «Даладан – дастурхонгача» тамойили асосида ҳудудларда кўчма бозорлар ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда. Жумладан, "Қорасув" МФЙда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдирилган савдо дўкони ишга туширилган. Айни пайтда 28 та маҳаллада ана шундай дўкон очилган.

#Зангиота. 1-секторда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 18 та корхона ва ташкилот 62 та бўш иш ўрни билан қатнашган. Унда 8 нафар аёл доимий иш жойига эга бўлган. Шунингдек, 10 нафар иштирокчига ишлаш учун йўлланма берилган бўлса, 2 нафари касбга ўқитишга юборилган.

#Чирчиқ_шаҳри. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 26 майдаги фармонига асосан пандемия кучайтирилган даврда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, фидойилик кўрсатган 71 нафар маҳалла ходими “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоят ҳаётига оид 3️⃣ хабар

🔹
#Бўка. Тумандаги наслли парранда етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликда ўтган йили Жанубий Кореядан 12 минг бош зотли товуқ олиб келинган. Маълумотларга кўра, республикадаги мавжуд 45 та наслчиликка ихтисослашган паррандачилик хўжалигининг 7 таси тухум, 38 таси эса гўшт етиштиради.

🔹#Оҳангарон. Ғаллақудуқ маҳалласида ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мутасадди ташкилот ходимлари уйма-уй юриб, аҳолига газдан ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар бериб, йўриқномалар тарқатишмоқда.

🔹#Чирчиқ_шаҳри. «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими хабарига кўра, Троицк ҳудудида жойлашган 6-насос станциясида сув узатиш насос қурилмасида носозлик вужудга келган. Шу сабабли 24 ноябр куни соат 9:00 дан 16:00 га қадар “Х.Мақсудов”, «М.Улуғбек», “В.Ҳайдаров”, “Гулистон” ва “Иқбол” МФЙларида ичимлик суви таъминотида узилиш бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоят ҳаётига оид 3️⃣ хабар

#Пскент_тумани. Аҳолини 2021 йилнинг май ойига қадар зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1 626 минг тонналик захира жамланган. Шундан 813 тонна картошка, 645 тонна пиёз, 67 тонна сабзи, 100 тонна гуруч захираси тайёрлаб қўйилган. Шунингдек, 2020 йилда туманда қишлоқ хўжалигида 51 028 тонна сабзавот, 23 429 тонна картошка, 4 112 тонна полиз, 6 825 тонна дуккакли маҳсулот етиштирилган.

#Нурафшон_шаҳри. Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан Нурафшон шаҳрида яшовчи кам таъминланган, ногирон ва кўмакка муҳтож инсонлар моддий рағбатлантирилган. Хусусан, жамият томонидан вилоятдаги 360 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонга 561 минг сўмдан, жами 202 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам пули ажратилган.

#Чирчиқ_шаҳри. Электр таъминоти корхонасининг хабар беришича, Чирчиқ шаҳрида қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни электр тармоғидан ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Шу пайтга қадар шаҳардаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги 40 дан ортиқ истеъмолчи электр тармоқларидан мавжуд қарздорлиги сабабли узиб қўйилган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3⃣ хабар

🔹
#Бекобод. Шаҳар маданият марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бинода 350 ўринга мўлжалланган фаоллар зали ва 18 та маъмурий ва машғулот хонаси ва 8 та ёрдамчи хона мавжуд. Марказнинг очилиши ҳамда халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирга ногиронлиги бўлган 50 нафар фуқаро ҳам таклиф этилган.

🔹#Чирчиқ_шаҳри. Чирчиқ давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда институтнинг 5 ташаббус Маркази томонидан ўтказилган лойиҳаларда фаол иштирок этган иқтидорли талабалар диплом, ректорнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган.

🔹#Чиноз_тумани. Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан бир нечта ҳарбий қисм, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида "Садоқат, мардлик ва жасорат" шиори остида ўтказилган тадбирда 500 нафардан ортиқ ёш иштирок этган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹 #Нурафшон. Шаҳарда 2020 йил экспорти учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари муддатидан илгари бажарилишига эришилган. Йил бошидан буён шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган 12 млн долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирилган.

🔹 #Юқори_Чирчиқ. 15 декабр куни туманнинг «Уччинор» МФЙда «Мавлуда ая» номли янги нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Мазкур боғча 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 3 нафар ходим доимий иш билан таъминланган.

🔹 #Чирчиқ_шаҳри. 16 декабр куни шаҳардаги «Кимёгарлар маданият саройи» олдида «Ватанимга садоқатим қалқондир» мавзусида ҳарбий ватанпарварлик кўргазмали тадбири ўтказилган. Тадбир доирасида Миллий армиямиз куч-қудратини намойиш этувчи ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Чирчиқ_шаҳри. Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги гарнизонида «Ёшлар ойлиги» доирасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Ҳарбийлар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Тадбир мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят ва Паркент ўқув спорт клублари, Чирчиқ, Келес СТК, Миллий гвардия ҳамда туман мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган.

🔹#Бекобод_тумани. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабига 4 турдаги дутор, рубоб, гитара ва доира каби мусиқа чолғу асбоблари ҳамда 1 жуфт овоз узаткич мосламаси топширилди.

🔹#Олмалиқ_шаҳри. Ёшларнинг қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда амалий машқлар орқали ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Олмалиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» доирасида амалий семинар ўтказилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Чирчиқ_шаҳри’да «Саломатлик» акцияси бўлиб ўтди. Акция доирасида шаҳардаги 1-оилавий поликлиникада республикадан келган малакали шифокорлар томонидан аҳолининг тиббий кўриги ташкил этилган.

🔹#Паркент_тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабулида моддий ёрдам, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, уй-жой, ер участкаси ва кредит масаласи, иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларда 34 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.

🔹#Бўстонлиқ_тумани’даги «Cарбоғ» МФЙда «Аёллар дафтари»га киритилганлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредит олиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Чирчиқ_шаҳри: 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 226 та оиланинг 549 нафар фарзандларига жами 274 млн 500 минг сўм миқдорида нақд пул топширилди.

▪️#Тошкент_вилояти: 2021-2022 йилларда вилоят ҳудудида 14 гектар майдонда лимонзорлар ташкил этилади. Унда 84та доимий ва 98та мавсумий иш ўрни яратилиб, 850 тонна лимон етиштириш режалаштирилган.

▪️#Юқори_Чирчиқ_тумани: Жорий йил 20 август куни тумани ҳокимининг ҳайдовчиси У.А. «Captiva» автомашинасида 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Мазкур ҳолат бўйича, ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Чирчиқ_шаҳри: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тиббиёт факультети ташкил этилди

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб университетда бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича “Даволаш иши” таълим йўналишида ҳам кадрлар тайёрланади. Жорий ўқув йилида “Даволаш иши” таълим йўналишига 100 нафар грант, 100 нафар тўлов-шартнома асосида — жами 200 нафар талаба қабул қилинди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари