Toshkent viloyati | Kun.uz
1.48K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
«Безорилар 15 суткагача қамалади» — ИИВ тиктокерларни огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда ҳам катта тезликда оммалашаётган TikTok ижтимоий тармоғида аудитория орттириш учун жамоат жойларида турли масхараомуз ва беодоб видеолар олаётган тиктокерларни маъмурий жавобгарликдан огоҳлантирди.

«Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг TikTok платформасида – фуқароларимизни айниқса ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида, турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизлика йўл қўймаймиз. Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш – майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади»
, – дейилади хабарда.

👉 Тошкент хабарлари
Нурафшонлик 5 нафар ёш ҳокимлик ҳисобидан институтда ўқийди

"Ўзбекистон ёшлар форуми" доирасида ёшлар билан учрашувда президент томонидан берилган топшириққа асосан, эндиликда ҳар бир шаҳар ва тумандан маданият ва санъат соҳасида иқтидорили 5 нафар ёшнинг маҳаллий бюджет ҳисобидан Маданият ва санъат институтида таҳсил олиши амалиётга жорий этилмоқда.

Бу йилги илк тажриба асосида Нурафшон шаҳар ҳокими томонидан номзодларни саралаш бўйича махсус комиссия тузилган. Комиссия томонидан 8 январ куни Мусиқа ва санъат мактаби биносида саралаш жараёнлари ташкил этилган. Комиссия хулосасига кўра, Султонпошшо Қурбонова, Ҳусниддин Нурматов, Тоҳирхўжа Турсунхўжаев, Ихтиёр Маҳмудов ҳамда Иброҳим Омонбоевлар белгиланган мезонлар асосида тавсия этиш учун муносиб кўрилган.

👉 Тошкент хабарлари
Пскентда Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази фаолиятини бошлади

Пскент туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази фаолият бошлади. У ерда никоҳланувчи ёшларга оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, психология, оила бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича машғулотлар ўтказилади.

Аҳамиятлиси, марказда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар ҳам ихтиёрий ўқишлари мумкин. Бундан ташқари, бу ерда тиббиёт ва болалар хонаси, тренажёр зали ҳам ташкил этилган. Туманда 26 минг 522 та оила мавжуд бўлиб, ўтган йили 940 та, янги йилда эса 7 та янги никоҳ қайд этилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Ёмғир томчиси булутдан Ерга тахминан 7 дақиқада тушади.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўлда ҳам ичимлик суви қувурида носозликлар содир бўлди. Қатор ҳудудлар ичимлик сувисиз қолди

Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида носозликлар юзага келди. Қайд этилишича, носозликларни бартараф этиш мақсадида 2021 йил 12 январ куни соат 06:00 дан 20:00 га қадар «Гулбаҳор» ҳамда «Ниёзбош» сув иншоотларида насос агрегати тўхтатилади.

Янгийўл шаҳар «Фаровон», «Файзли», «Олтинобод», «Туркистон», «Мустақиллик», «Мевазор», «Рамадон», «Сабо», «Наврўз», Ишчилар шаҳарчаси, «Олмос», «Мезон», «Янгибоғ», «Бахт» МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви босими пастлиги ва узилишлар, Янгийўл тумани Фаровон, «Гулистон», «Намуна», «Бинокор», «Гулбоғ», «Маданият«, «Пахта», «Ниёзбош», «Ўзбекистон», «Қирсадоқ» МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар юзага келади.

Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар бўлими масъул ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда узатилади, дейилади маълумотда.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоят баскетболчилари республика бўйича биринчи ўринни олди

Хоразм вилоятида эркаклар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича бўлиб ўтган “Универсиада” мусобақаларининг республика финал босқичи ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими томонидан шакллантирилган вилоят спортчилари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Мусобақа натижасига кўра:
1-ўрин – Тошкент вилояти;
2-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси;
3-ўрин – Сурхондарё вилояти;
4-ўрин – Фарғона вилояти терма жамоаларига насиб қилган.

👉 Тошкент хабарлари
Суд «Aвто 60 ой» иши бўйича иккинчи жиноят ишини кўришни бошлади

«Aвто 60 ой» ва «Catalea Media» МЧЖ мансабдор шахсларига оид иккинчи жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари якунига етиб, суд тергови ҳаракатлари ўтказилиши учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Мазкур иш бўйича жабр кўрган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди.

Бунда Тошкент вилоятидан бўлган 86 нафар жабрланувчи жорий йил 13 январ куни соат 11:00да жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида суд мажлисида иштирок этишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Оҳангарон. Туманнинг олис, тоғли ҳудудларидан бўлган “Чинор” МФЙ да “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди. Унда ҳарбий қисмлар хизматчилари иштирок этиб, кўргазмали жанг саҳналарини намойиш этишган.

🔹#Қибрай_тумани. 1-умумтаълим мактабида стол тенниси ва оммавий спорт турлари бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ҳар бир маҳалладан 4 нафардан иштирокчи қатнашган қизғин беллашувда ғолиблик ўғил болалар ўртасида “Арғин”, хотин-қизлар ўртасида эса “Ҳосилот” маҳаллалари жамоасига насиб этган.

🔹#Тошкент_тумани. Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан ўтказиб келинаётган “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида тадбир ўтказилди. Унинг доирасида туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

👉 Тошкент хабарлари
Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ёнғинда икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун, 12 январ куни соат 11:13 да Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига шаҳарнинг 8-кичик даҳасидаги 9-уйда яшовчи фуқаролар томонидан ушбу уйнинг 41-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Ушбу хабар юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Қутқарувчиларнинг ўз вақтида кўрган тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу хонадонда истиқомат қилувчи, 1950 йилда туғилган фуқаро К.A. ҳамда унинг 2018 йилда туғилган набираси Ш.Д.лар аланга ичидан олиб чиқилган. Уларга тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг 30 кв.м. майдони зарар кўрган. Дастлабки суриштирув ишлари давомида содир бўлган ёнғин болаларнинг шўхлиги оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

13 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 13 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +3... +8 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ID-карталарни исталган ҳудуддан олишлари мумкин

Хорижга чиқиш паспортини фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтган турар жойларидан олиш имконияти яратилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари Фазлиддин Усмонов ва Бурхон Акрамов kun.uz мухбирига маълум қилди.

Фармонга кўра, ID-карта олиш жараёни эктерриториал хусусиятга эга. Яъни хоҳлаган тумандан ID-карта олиш учун имконият яратилган. Тошкент шаҳридами ё бошқа вилоят миқёсидами, фуқаролар ўзи истаган, яқин миграция бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

Бунинг учун паспорт ё унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим қилиш кифоя.

👉 Тошкент хабарлари
“Қамчиқ” махсус қидирув бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Оҳангарон туманининг Наманган вилояти билан чегарадош ҳудудидаги “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг “Бешқўл” авария-қутқарув отряди навбатчилик пунктининг биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги арафасида очилган мазкур иншоотда ишчи-ходимлар учун қулай шароитлар яратилган.

👉 Тошкент хабарлари
1 январдан олис ҳудудларга ишга борадиганлар учун 11 млн сўм, шифокорларга эса 30 млн сўм бир марталик ёрдам пули тўланади

🔹 Бу тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Энди олис ва чекка ҳудудларда бюджет ташкилотларига ишга қабул қилинган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

🔹 Шифокорларга эса камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

👉 Тошкент хабарлари
ИИО ходимлари учун қурилган ипотека уйлари талабга жавоб бермайдими? – Вилоят ИИББ вазиятга ойдинлик киритди

10 январ куни ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ИИО ходимлари учун қурилган ипотека уйлари шу вақтдан талабга жавоб бермайди, қатор камчиликлари бор» изоҳи билан хабар тарқатилган. Мазкур хабарга вилоят ИИББ муносабат билдирди.

«Хабарда келтириб ўтилган ҳолатлар шу куннинг ўзида вилоят ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилган. Президентнинг қарор ва фармонлари ҳамда ИИВнинг тегишли буйруғи билан вилоятда ҳам ИИО ходимларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити асосида арзонлаштирилган уйлар қуриб берилмоқда. Хусусан, Нурафшон шаҳрида қурилаётган 6 та кўп қаватли уйнинг 3 тасида қурилиш якунланган ва яна 3 тасида тугатилиш арафасида.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳри Қумариқ МФЙ да ИИО ходимлари учун қурилаётган кўп қаватли уйга вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари ва ушбу уй-жой қурилиши учун масъул бўлган раҳбарлар чиқишган. Ҳолат раҳбарият томонидан ўрганилиб, назоратга олинган. Ўз навбатида хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, муаммони ижобий ҳал этиш чоралари кўрилган»,
дейилади муносабатда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Муддати тугамаган паспортни ID-картага алмаштириш мажбурий эмас

«Яшил паспорт» 2031 йилдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Унгача эса 10 йил ичида паспорти муддати тугаган фуқароларга ID-карта бериб келинади.

👉 Тошкент хабарлари
Бир кунда 35 нафар ортиқча юк ортган ҳайдовчига чора кўрилди

Оғир юк автомобилга зарар етказиши билан бир қаторда йўл қопламасига ҳам жиддий шикаст етказади. Шунинг учун ҳам белгиланганидан ортиқча юк олиб юриш тақиқланган. Вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ЙПХ инспекторлари эътибори бу каби қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган. Натижада, юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўриляпти. Ўтказилган рейдлар давомида эса ушбу қоидага амал қилмаган 35 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилган.

👉 Тошкент хабарлари
1 январдан олис ҳудудларга ишга борадиганлар учун 11 млн сўм, шифокорларга эса 30 млн сўм бир марталик ёрдам пули тўланади

🔹 Бу тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Энди олис ва чекка ҳудудларда бюджет ташкилотларига ишга қабул қилинган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

🔹 Шифокорларга эса камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Германияда чекувчи инсонлар ҳаётини суғурта қилиш чекмайдиганларга қараганда 40 фоиз қимматроқ экан.

👉 Тошкент хабарлари
Ҳудудингиздаги мактаб куз-қиш мавсумига тайёр эмасми? Унда ҳолати ҳақида хабар беринг

Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган @maktab_uzedubot орқали шахсингизни кўрсатмаган ҳолда фарзандингиз таҳсил олаётган ёки ўзингиз фаолият юритадиган мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот беришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари:

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси: 61 222-95-13;
🔹 Андижон: 74 228-26-27;
🔹 Бухоро: 95 600-34-35;
🔹 Жиззах: 72 222-08-68;
🔹 Қашқадарё: 75 223-41-19;
🔹 Навоий: 79 220-61-82;
🔹 Наманган: 69 232-61-15;
🔹 Самарқанд: 66 238-88-10;
🔹 Сурхондарё: 76 227-35-55;
🔹 Сирдарё: 67 225-4017;
🔹 Тошкент: 71 231-65-73;
🔹 Фарғона: 73 244-31-19;
🔹 Хоразм: 62 228-11-52;
🔹 Тошкент шаҳри: 71 237-08-01.

👉 Тошкент хабарлари