Toshkent viloyati | Kun.uz
1.5K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ўрта Чирчиқда пахта режаси биринчилардан бўлиб бажарилди

Бу йилги мавсумда туманда “Кўкча текстил” МЧЖ хорижий корхонаси ва 160 та фермер хўжалиги томонидан 7 220 гектар майдонда пахта етиштириш ва териш ишлари олиб борилди.

Туман ҳокимлиги ҳудуд учун шартномада белгиланган 23 860 тонна пахта ортиғи билан топширилганини, бу вилоят бўйича биринчилардан бўлиб бажарилган режа эканини маълум қилди.

Хабарга кўра, терим жараёнига 105та пахта терими отряди ташкил этилиб, унга 12 мингдан ошиқ маҳаллий теримчилар бириктирилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

18 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️ Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

🍁 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

⭐️ Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи эса +22...+27 даража иccиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Нидерландиядаги компания Нурафшонда янги завод қуради

Нурафшон шаҳрида Нидерландиядаги Lumidea Engineering қурилиш компанияси томонидан бетон устунлари ва кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи барпо қилинади.

«Дарё» хабарига кўра, завод 2021 йил мартида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 29 млрд 600 млн сўм бўлиб, 200га яқин иш ўрни яратилади.

Айни пайтда вилоят бўйича 277 мингдан зиёд симёғочни бетон устунларга алмаштириш зарур. Бундай устунлар бошқа заводларда 1 млн 100 минг сўм сотилаётган бўлса, янги қуриладиган корхонада 580 минг сўмга тайёр бўлиши маълум қилинган.

Заводда кунига 64 дона, йилига 20 минг дона электр бетон устуни, 5 минг км кабель маҳсулотлари, 150 минг дона изолятор ва 12 минг дона траверс ишлаб чиқарилади.

👉 Тошкент хабарлари
Қибрайдаги тиббиёт муассасаси 600 млн сўмга тўлиқ таъмирланмоқда

⚡️Айни пайтда Қибрай туман "ТашИСТИ" маҳалласидаги "Жамбул" қишлоқ врачлик пунктида қурилиш ишлари олиб бориляпти. "Чорва Барака Бизнес" МЧЖ томонидан ҳомийлик асосида таъмирланаётган ушбу тиббиёт муассасаси ҳудудда истиқомат қилаётган 12 500 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

📌Туман раҳбари ушбу қишлоқ врачлик пунктини замонавий, зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш ва қўшимча жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича тиббиёт бирлашмаси раҳбарига зурур топшириқлар берган. Ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 600 млн сўмга яқин маблағ ажратилган.

👉 Тошкент хабарлари
Олмалиқнинг «ОКМК» жамоаси Муборакнинг «Машъал» клубини мағлуб этиб, турнир пешқадамига айланди

⚽️ Бугун Суперлиганинг 19-турида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Олмалиқнинг «ОКМК» клубини қабул қилди. Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Ҳусниддин Ғофуров олмалиқликларни олдинга олиб чиққан бўлса, учрашувнинг 86-дақиқасида Зафар Полвонов жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

⚽️ Шу тариқа «ОКМК» жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Муборакнинг «Машъал» жамоаси эса 19 очко билан 10-ўринда қолди.

👉 Тошкент хабарлари
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалди

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоевга тегишли эканлиги маълум бўлган аудиоёзув тарқалди.

Унда вазир ўринбосари касаллик тарихи касал тушгандан кейин 3 кунлаб ёзилмай ётгани, кислород давленияси тушиб
кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани, докторларнинг беморларга кам эътибор қаратаётгани, шифокорлар ишга масъулиятсиз ёндошаётганини танқид қилган.

Хусусан, вазир ўринбосари қуйидаги сўзларни айтган:
“Бўлим мудириям, главврачам мавжуд дориларни билмай қўлига ёзиб беряпти, бизда маълумот бор, сигнал чиқиб ётибди. Мана бу ерда ётибди антибиотик мингталаб, икки мингталаб, лекин жойида қўлига ёзиб беряпти. Нима учун ёзиб беради?”;

Ўша “красний зона”да ишлаганинг учун 25 млн надбавка (қўшимча пул) беради. Нима ҳаққинг бор касални киргизмасликка?!”, деган Абдуҳаким Ҳожибоев.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент туманининг "Раҳбаробод" ва "Дархон" МФЙда экобозор ташкил этилди

⚡️Яқинда давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда аҳолининг арзон, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида ҳудудларда экобозор ташкил этиш топшириғи берилганди.

⚡️Айни пайтда вилоят ҳудудларида ана шундай кичик экобозорлар очилиши бошлаб юборилган. Эътиборлиси, уста деҳқонлар етиштирган сархил маҳсулотлар марказий бозорлар нархидан анча арзон сотиляпти. Ана шундай экобозор Тошкент туманининг "Раҳбаробод" ва "Дархон" МФЙда иш бошлаган.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри Марказий деҳқон бозоридаги бугунги (18 октябрь) нархлар:

🥩 Мол гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 70.000 – 75.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 20.000 – 23.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.700 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 13.000 –16.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 13.000 – 15.000 сўм
🥛 Сут (1 л) 5.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.500–15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.000 сўм
🍯 Асал (1 кг) 30.000 –60.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 12.000 – 13.000 сўм.

🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 7.000 – 7.500 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.500 – 3.000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) 18.000 – 25.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 4.500 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1.500 – 2.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 1.500 – 2.500 сўм
🍇 Узум (1 кг) 10.000 – 14.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4.000 –10.000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) 15.000 – 18.000 сўм
🍌 Банан (1 кг) 26.000 – 27.000 сўм.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

1 литрли пластик идишнинг бошланғич кўриниши. Кейин унга сиқилган ҳаво солинади.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқда 350 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

📌 Туманнинг "Бўстон" МФЙда давлат-хусусий шериклик асосида қурилган «Qalamcha» болалар мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ушбу муассаса “Бўстон” ва “Истиқлол” МФЙ болаларининг боғчага бўлган қамровини 100 фоизга олиб чиқишга хизмат қилиши кўзда тутилган. Ушбу 350 нафар болажонга мўлжалланган МТТда 42 та янги иш ўрни яратилган. Ушбу лойиҳага “Алоқабанк” томонидан 5 млрд 500 млн сўм имтиёзли кредит ажратилган.

📌 Йил якунига қадар туманда яна 3 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат-хусусий шериклик ва 14 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши белгиланган. Бу эса болаларни боғчаларга қамраб олишни 46,9 фоиздан 67 фоизгача ортишига хизмат қилади.

👉 Тошкент хабарлари
«Айрим истеъмолчиларнинг ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олиши ноқулайликлар туғдирмоқда»

17 октябрь куни Тошкент вилояти | Kun.uz телеграм каналида эълон қилинган «Зангиота туман электр таъминоти корхонаси истеъмолчиларни нега сарсон қиляпти?» номли мақолага «Тошкент ҲЭТК» АЖ расмий муносабат билдирди.

📌 Унда ёзилишича, тумандаги истеъмолчилар электр энергияси назорати ва ҳисоби автоматлаштирилган тизимга ўтказилган. Ҳозирги кунга келиб, қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар тармоқдан узилмоқда. Тўловлар амалга оширилгандан сўнг, маълум вақт ичида электр энергия таъминоти яна қайта тикланяпти.

📝 Айрим истеъмолчиларнинг ўзбошимчалик билан уланиб олиши электр таъминотининг ўз вақтида ва қайта ёқилишига тўсқинлик қилмоқда. Бу эса корхона ва истеъмолчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дея қўшимча қилган «Тошкент ҲЭТК» АЖ ўз муносабатида.

👉 Тошкент хабарлари
Бекобод туман ҳокимлигида янги ўринбосар иш бошлади

📌 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳоким ўринбосари вакант лавозимига бўлган очиқ мустақил танловни сўнгги босқичи, суҳбат жараёнини ўтказган.

📃 Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вакант лавозимига 13 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, суҳбат жараёнига 4 нафар номзод малака талаблари асосида саралаб олинган. Шундан сўнг, вакант бўлган ҳоким ўринбосари лавозимига очиқ мустақил танлов ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган. Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Аваз Жумабоев энг муносиб номзод деб топилиб, Бекобод туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️ Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

🍁 Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

⭐️ Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи эса +22...+27 даража иccиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга рухсат берилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча институт ва университетларда анъанавий таълим шаклига қайтишни режалаштирмоқда.

Бунинг учун аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан ётоқхоналар фаолиятини тиклаш имкониятлари ўрганилади.

Якуний қарор ОТМлар кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади.

Сўровномага ўтиш учун УШБУ ҲАВОЛАни босинг!

👉 Тошкент хабарлари
Олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга рухсат берилиши мумкин

📌 17 октябрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги видеоселекторда Олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтиш, ОТМларнинг имкониятлари ва талабалар турар жойларининг фаолиятини тиклаш имкониятлари муҳокама қилинган.

📌 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарига кўра, ОТМларда анъанавий таълимни йўлга қўйиш юзасидан сўровномалар ўтказилиб, ота-оналар таклифлари ва ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда анъанавий таълим шаклига рухсат этилиши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
Паркентлик фермерлар Оҳангарон шаҳри аҳолисига арзон маҳсулотлар етказиб беради

🍇 Паркент тумани вилоятда иқтисодий имкониятлари катта ҳудудлардан бири ҳисобланади. Туманда айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳаси яхши ривожланган. Бу ерда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари туман аҳолиси эҳтиёжидан ортиб, бошқа ҳудудларга ҳам етказиб берилади.

🥔 Паркент тумани ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги фермер хўжаликлари билан қишлоқ хўжалиги (картошка, сабзи, гўшт ва бошқалар) маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича шартнома тузган. Унга кўра, Паркент тумани фермерлари етиштирган маҳсулотларининг бир қисмини Оҳангарон шаҳар аҳолиси учун арзон нархларда етказиб беради.

👉 Тошкент хабарлари