Toshkent viloyati | Kun.uz
1.39K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
«Ўзбекгидроэнерго» 125 млн еврога қурилаётган Қуйи Чотқол ГЭС ҳақида маълумот берди

Бўстонлиқ туманининг Тяншань тоғ тизмаларидан оқиб ўтувчи Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол гидро электр станциясини қуриш ишлари 2024 йилда якунланиб, эксплуатацияга топшириш белгиланган.

Маълум қилинишича, ушбу йирик лойиҳанинг умумий қиймати 125 млн 487минг еврони ташкил этади.

Айни пайтда янги гидроиншоотда 80 ва 100 тоннали иккита кўприк бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, қурувчилар томонидан ГЭСнинг асосий 438 метрли сув туннели битказилиб, ҳозирда бетонлаш ишлари бажарилмоқда.

👉 Батафсил

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️ Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

🍁 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

⭐️ Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи эса +22...+27 даража иccиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда Тошкент вилоятида 2156 киши маст ҳолатда рулга ўтирган – 16 октябрь куни ана шундай 19 нафар ҳайдовчига суд томонидан жазо тайинланди

🚗
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан маст ҳолатда автомобиль бошқариш билан боғлиқ 2156 та ҳолат аниқланган.

🚔 Тошкент вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги доирасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан суд томонидан қонуний чоралар кўриляпти.

⚖️ 16 октябрь куни ўтказилган сайёр суд мажлисида бир кунда 19 нафар маст ҳолда автотранспорт бошқарган ҳайдовчига жазо тайинланган.

⚠️ 2020 йилнинг ўтган даврида биргина Нурафшон шаҳрида ЙПХ инспекторлари томонидан 11 123 та қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 159 тасига қонуний чора кўриш учун суд идораларига жўнатилиб, тегишли чоралар кўрилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ тоғлари Kun.uz тасвирчиси нигоҳида

Бўстонлиқ тумани ҳудуди Тяньшан тоғ тизимидаги Угом, Писком, қисман Қоржонтов ва Чотқол тизмалари оралиғида жойлашган.

Тумандаги тоғ олди ва тоғ этакларининг баландлиги 600—800 метрни ташкил этади. Тоғларнинг энг баланд нуқтаси эса 4291 метргача етган.

Бўстонлиқнинг умумий ер фонди 479,3 минг гектарни, суғориладиган ерлар 14,9 минг гектарни ташкил этади.

👉 Тошкент хабарлари
Оҳангаронда эшикни бузиб ўғрилик қилган жиноятчи ушланди

📌 2020 йилнинг 30 сентябрь кунидан 1 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс Оҳангарон шаҳар, "Илоқ" МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадон эшигини бузиб, 35 ёшли А.Т.га тегишли бўлган 8 200 АҚШ доллари ва 17.000.000 сўмлик икки дона аёллар тилла занжири ҳамда бир дона эркаклар тилла узугини ўғирлаб, хонадон эгасига 101.633.922 сўм моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

✍️ Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 25 ёшли И.Х. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Зангиота туман электр таъминоти корхонаси истеъмолчиларни нега сарсон қиляпти?

Кеча Зангиота туман электр таъминоти корхонаси олдида кўплаб истеъмолчилар тўпланган. Каналимиз фойдаланувчисининг билдиришича, корхона аҳолини огоҳлантирмасдан тармоқдан узиб қўйган. Вазиятни аниқлаштириш мақсадида телефон қилганлар электрни пули тўланган тақдирда «блокдан» чиқади, деган жавобни олган. Пул тўламоқчи бўлганлар эса сарсон. Одам кўплигига қарамасдан соат 17:00дан кейин кассадагилар кетиб қолган. Огоҳлантирувчи СМС-хабарлар эса «свет» ўчганидан кейин келган.

Эрталабдан то кечгача аҳвол ўзгармаган. Карантин қоидаларига ҳам риоя қилинмаган. Ёши катта инсонлар ҳам, бошқалар ҳам сарсон-саргардон. Бир имконини қилиб, банк ёки электрон хизматлар ёрдамида тўлов қилиб келганларнинг ҳам муаммоси ҳал бўлмаган, электр уланмаган. Оддий «свет»га пул тўлашда шунча тўпалон. Бугун «блок»дан чиқармаганлар дам олиш кунлари чироқсиз ўтирадими?

👉 Тошкент хабарлари
Қибрай тумани жорий йилда 23 минг 521 тонна маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган

🍇 Қибрай туманида 3 минг 803 гектар майдондан 92 минг 504 тонна сабзавот ва 27 минг 825 тонна узум етиштириш режалаштирилган. Маҳсулотнинг 65 минг 598 тоннаси ички истеъмол учун, 24 минг 857 тоннасини эса пойтахт бозорларига етказиш учун мўлжалланган.

🍅 Шу билан бирга, озиқ-овқат захираси учун 5 минг 64 тонна, келгуси йил учун эса 1 минг 289 тонна маҳсулотни уруғлик учун жамғариш белгиланган. Бундан ташқари, 23 минг 521 тонна маҳсулот қўшни давлатларга экспорт қилиниши мўлжалланган. Ғаллачиликда ҳам муайян ютуқларга эришилиб, туманда 7 634 тонна бошоқли дон тайёрланган.

👉 Тошкент хабарлари
Паркентда 12 нафар ногиронга аравалар топширилди

📌 Паркент туманида истиқомат қилиб келаётган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор ишлар йўлга қўйилган.

🦽 Туманда истиқомат қиладиган 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси ҳамда ҳомийлар ёрдамида ногиронлик аравачалари топширилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

McDonald's сониясига 75 та гамбургер сотади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқда ЙПХ отряди командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Ўртачирчиқ туманида ВАЗ-2106 русумли машина ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан келаётгани учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган. Текширув жараёнида ҳайдовчи спиртли ичимлик ичгани маълум бўлган. Ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.

Бу қоидабузарлик учун катта миқдорда жарима тўлаши ва машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишини билган ҳайдовчи муаммога «ечим» топиш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ 3-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командирига пора таклиф қилган. Командир бу ҳақда билдирги билан ИИВ Ўз хавфсизлик хизмати вилоят бўлимига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчи отряд командирига 1,4 млн сўм ва 210 долларни пора сифатида бераётган вақтда қўлга олинган. Мазкур холат юзасидан Пискент тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўлда 60 ёшли фуқаронинг уйидан 1 туп каннабис ва 18 гр марихуана топилди

📌 15 октябрь куни Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Нов” МФЙда яшовчи 60 ёшли фуқаро уйининг томорқасида 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётгани ҳамда омборхонасида 18,3 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги маълум бўлган.

📌Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
“Тезликни оширманг!”, “Пиёдаларга йўл беринг”, “Йўлдаги болаларга ҳушёр бўлинг!”, “Унутманг, сизни оилангиз кутмоқда”, “Тезликнинг сўнгги бекати – қабр”...

15 октябрдан 15 ноябргача ўтказилаётган “Хуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Тошкент вилоятида ЙТҲларни олдини олиш мақсадида машиналарга огоҳликка чақирувчи елим қоғозлар ёпиштириб чиқилмоқда.

«Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи уюшмалар ҳайдовчилари зиммасида катта масъулият ётади. Чунки улар йўловчилар хавфсизлиги учун ҳам жавоб беришади. Ўз ўрнида йўловчилар ҳам ҳайдовчиларни назорат қилишлари, уларни тартибга чақириб туришлари керак.

Шуларни инобатга олган ҳолда вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун махсус эслатма ишлаб чиқилди. Бу эслатмаларни ЙПХ инспекторлари транспорт воситалари салонига, кўринарли, шу билан бирга ҳайдовчига халал бермайдиган тарзда жойлаштириб чиқишмоқда», деб хабар беради вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўллик тадбиркор дарахт барглари экспорт қилиб 100 минг доллар даромад олди

Айни пайтда 7 турдаги барглар хорижий давлатларга сотилмоқда. Улар орасида тут, шафтоли, олма ва нок барглари бор.

“Хорижликлар бу барглардан йод ва бошқа моддалари кўп бўлгани учун саноатда фойдаланилишини айтишди”, дейди тадбиркор.

Тадбиркорнинг айтишича, 2020 йилнинг ўзида барг сотиб, 100 минг доллар даромад олинган. 2021 йил учун ҳамкорлар билан 1 млн долларлик шартнома имзолашга эришилган.

🟢 Мавзуга доир:

Ишониш қийин, лекин Янгийўлда мевали дарахт барглари Германияга экспорт қилинмоқда

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистон ўтган тўққиз ойда 9,3 млн долларлик консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилган

🥫 Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 9 млн 365 минг доллар қийматидаги 8720 тонна консерваланган мева-сабзавот экспорти расмийлаштирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўп. Жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган.

🌯 Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россия, 26,4 фоизи Қозоғистон ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган. Шунингдек, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8, Жанубий Кореяга 3,1, Украинага 1,7, Қирғизистонга 1,6 ва Туркманистонга 1,3 баробарга ортган. Ушбу давлатлар қаторига жорий йилда Беларус ва Италия мамлакатлари ҳам қўшилган. Шундай қилиб, юртимиздан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар сони 14 тага етган.

👉 Тошкент хабарлари