KOSONSOY YOSHLARI 🇺🇿
1.13K subscribers
8.51K photos
1.07K videos
38 files
1.82K links
🇺🇿Yoshlar ishlari Namangan viloyati boshqarmasi Kosonsoy tuman boʻlimi;

Murojaat uchun: @KosonsoyYIA_bot
Download Telegram
#Истеъдодли_ёшлар

🔰 Улкан мақсадлар сари интилаётган ёш педагог

▫️Бугунги кунда косонсойлик ёшларнинг илм олишга бўлган иштиёқи, изланишлари ва ўз устида мунтазам ишлаши қувонарли ҳол.

▫️Косонсой туманининг “Ўрта кўча” маҳалласида 2001 йилда туғилган Нодирбек Шарофиддинов ҳам истеъдодли ёшлардан бири.

▫️Нодирбек 2018 йил Косонсой туманидаги 13-сонлм умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлагач, Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга кирди. Нодирбек ўзининг фаоллиги, иқтидори ҳамда ташаббускорлиги туфайли университетда “Йил талабаси” номинациясида ғолиб бўлган.

▫️Жиззах давлат педагогика университетинини тамомлагач, Нодирбек ўзи таҳсил олган 13-сонли умумтаълим мактаби ишга кириб, физика ва астрономия фанларидан дарс бериб келмоқда.

▫️Нодирбек бугунга кунгача кўплаб ютуқларга эришган. Хусусан, Косонсой туманида ўтказилган "Startap loyihalar 2024" танлови ғолиби, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган “Ibrat rivoji uchun” танлови, туман ҳамда вилоятда ўтказилган кўплаб танловлар совриндори бўлган.

▫️Қаҳрамонимиз келажакда ўз соҳаси, хусусан IT йўналиши ҳамда роботехника йўналиши бўйича кўплаб ютуқларга эришишни мақсад қилган.

Нозимахон Насибхонова,
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube