Korxona masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
813 subscribers
1.23K photos
481 videos
1 file
1.54K links
Косонсой туман "Корхона "жомеъ масжиди
расмий канали

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш.

Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилиш.

Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Kosonsoy_masjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати #vaqt
🗣 Мавзу: ДИНИМИЗ ЎГИТЛАРИДА ВАҚТ ҚАДРИ

🎙 Ўткирбек домла Ҳакимов - Тошкент шаҳар “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди
имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Kosonsoy_masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

⁉️So‘nggi paytlarda soxta salafiylarning qarashlari xato ekani, ular tutgan yo‘l noto‘g‘ri ekani ko‘p bora aytilsa-da, ba’zilar haligacha ularga ergashib ketayotganini ko‘rish mumkin. Aslida, shu kabi adashgan toifalarning musulmonlarga qanday zarari bo‘lishi mumkin. Axir ular ham islomdan gapiradi-ku?

✔️Shayx Saloh Abulhoj

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

@Kosonsoy_masjidi
ЎҚИНГ! РОББИНГИЗ ЭНГ КАРАМЛИДИР

Аллоҳ таолодан Пайғамбар алайҳиссаломга «Ўқинг», деган ваҳий келганида у зот алайҳиссалом “мен ўқишни билмайман”, дегандилар. Шунда Аллоҳ таолодан яна такроран «Ўқинг! Роббингиз энг карамлидир» деган ваҳий келди. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи у зот алайҳиссаломнинг “мен ўқишни билмайман” деган узрини кетказиш ва ўқишга бўлган тўсиқни олиб ташлаш учун эди. Бунинг маъноси “сизни ўқишга буюрган Зот энг карамли Зотдир. У зот карамли бўлгани учун сиз уммий бўлишингизга қарамай сизга Ўзи таълим беради”, деганидир. ...

Биз ҳам ўқийверайлик, қийналсак ҳам ўқийлик, ўқишдан тўхтамайлик. Роббимиз карамли, ин шаа Аллоҳ, Ўзи таълим беради. ...

«Ҳикматлар чашмаси»дан


https://t.me/korxona_masjidd
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳикоя

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айиганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўши йигитни менга кўрсат - чи? – деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

💠 «Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

💠 Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

💠 Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.

💠 Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!



https://t.me/korxona_masjidd
Korxona masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ pinned «#ҳикоя Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди.…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Жума айёми муборак бўлсин!


https://t.me/korxona_masjidd
Аллоҳ раҳматни юз бўлакка бўлди. Неча бўлагини ер юзига туширган?
Anonymous Quiz
51%
Биттасини
34%
Тўқсон тўққизтасини
9%
Ярмини
6%
Энди билиб оламан
Ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилинган сура қайси?
Anonymous Quiz
18%
Фатҳ сураси
15%
Мужодала сураси
62%
Ар-Роҳман сураси
5%
Энди билиб оламан
Қўшниларга ҳадя беришни қайсинисидан бошлаш керак?
Anonymous Quiz
55%
Ўнг тарафдагисидан
29%
Эшиги яқинидан
10%
Ҳоҳлаганидан
6%
Энди билиб оламан
АСЛ ҲАҚИҚАТ!

Бир америкалик сайёҳ мусулмон донишмандни уйига келибди. Унинг уйи бир хонали бўлиб, у ерда битта ётоқ ва китоблардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

Сайёҳ буни кўриб:
-Шу ҳам ҳаётми? Қани мебеллар, қани чиройли кўрпа-ю, қани боғларинг? - деб сўрабди.
Шунда донишманд:
-Ўзингники қани? - деб саволга савол билан жавоб берибди.
-Меники уйда, мен бу ерларда меҳмонман, сайёҳман, уларни ўзим билан кўтариб юрмайман-ку, - дебди.

Шунда донишманд:
-Мен ҳам бу дунёда сенга ўхшаб сайёҳман, меҳмонман, мени ҳам ҳамма нарсам уйим (Жаннат)да, бу ерга кўтариб олиб келмаганман, - деган экан.


https://t.me/korxona_masjidd
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қабр зиёратида тиловат қилиш мустаҳаб амал

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ "Шарҳул муҳаззаб"да айтадилар:

يستحب لزائر القبور أن يقرأ ما تيسر من القرآن ويدعو لهم عقبها نص عليه الشافعي ، واتفق عليه الأصحاب ، وزاد في موضع آخر ، وإن ختموا القرآن على القبر كان أفضل .

яъни: "Қабрларни зиёрат қилувчи инсон муяссар бўлганча Қуръон ўқиши ва тиловат сўнгида уларнинг ҳақига дуо қилиши мустаҳаб амалдир. Имом Шофеъий шу гапни айтган ва асҳоблари ҳам шунга иттифоқ қилишган". Ушбу китобнинг бошқа ўрнида шундай деган: "Қабр олдида Қуръонни хатм қилишса ҳам афзалдир".

📚Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубуур" китоби, 311-бет.


https://t.me/korxona_masjidd
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

СИЛАИ РАҲМ ФАЗИЛАТИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аброрхўжа Рашидов,
Чортоқ тумани "Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ТАДАББУР ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъсумхон Турғунов.
Наманган шаҳар “Шайх эшон” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#MAQOLA

FOTIHADAN KEYIN “OMIN” AYTISHNING HUKMI

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Alisher Sharipov,
Namangan shahridagi “Mavloni Aliyul qori” jome` masjidi imom-xatibi.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НИЯТНИ ТЎҒРИЛАНГ!

Бир одам қаттиқ касал бўлиб шифохонага ётибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эрта-ю кеч Тангрига ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўз палатадошлари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан.

Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқоннинг узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: "Қўрқма, ип узилмайди". "Сен кимсан?" сўрабди ҳалиги одам. "Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қиляпман", дебди.

Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқаётган экан. Буни кўриб: "Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар мени арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку", деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан "чирт" этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушишибди.

Ҳалиги одам ўзи овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, палатадошлари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашаротларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди.

Ўзингизга раво кўрганни бошқаларга ҳам раво кўринг!

"Тарбия" китобидан.


https://t.me/korxona_masjidd
Бир аёл Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга қўй гўштини заҳарлаб берганда у зот алайҳиссалам унга қандай муомалада бўлганлар?
Anonymous Quiz
4%
Саксон дарра урдирганлар
85%
Кечириб юборганлар
4%
Қатл қилдирганлар
7%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ичингизда энг яҳшиларингиз, деб кимларни айтганлар?
Anonymous Quiz
67%
Силаи раҳм қилувчиларни
6%
Закот берувчиларни
23%
Ҳулқи яҳшиларни
4%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: " Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, ...... ", эттиринг.
Anonymous Quiz
16%
Қабрда азобланади
44%
Дўзахдан жойини олаверсин
27%
Бу дунёда Аллоҳ хор қилади
13%
Энди билиб оламан
#ҳикоя

Бўлган воқеа.

Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни зарда билан тақиллатибди. Ўғил эшикни очибди. Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
- Аллоҳдан қўрқинг! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг! -дебди.

Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил хафа бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди.
Сўнг келган кишидан:
- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор? - дея сўрабди.
Киши:
- Тўқсон минг риёлдан ошиқ.
Ўғил:
- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди.
Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди. У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди.
Пулларни олиб чиқибди ва:
- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди.
Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди. Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди.
Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди. Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа қарз масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди.
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
- Отажон! Бу пуллар сиздан азиз эмас! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим! Ишларингни ўнгласин! Хатоларингни кечирсин!

Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди. Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради. Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз.

Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
- Бу отамнинг дуоси! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди.-дебди.

Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди. Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
-Ойлигим 4970 риёл - дебди.
Тадбиркор:
-Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан. Уст-бошингни тўғирлаб оласан.

Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди. Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди.
Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга мурувват кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади!

https://t.me/korxona_masjidd