Koronavirus Info | Uyda Qoling!
547K subscribers
1K photos
345 videos
13 files
1.37K links
Ушбу каналда сиз нафақат коронавирус ҳақида маълумот, балки Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган муҳим воқеалар ҳақида қисқа сатрларда хабардор бўласиз
Download Telegram
to view and join the conversation
⚡️Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18.00 дан 23.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача.

Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача.

Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача.

Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача.

Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.

Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси

@koronavirusinfouz
❗️Тошкент шаҳрида 10 апрелдан «Тоза ҳаво» тадбири бошланди. Ҳудудга кириб келаётган машиналардан чиқаётган зарарли газ миқдори текширилмоқда.

@koronavirusinfouz
xatm qiladigan qorilar ro‘yxati.pdf
163.4 KB
⚡️Тошкент шаҳридаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар рўйхати

2021 йил апрел-май ойларида Тошкент шаҳридаги жоме масжидларида ўқиладиган таровиҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилувчи қорилар рўйхати эълон қилинди.

Унда қайси масжидда Қуръон сураларини қайси қори тиловат қилиши кўрсатилган. Рўйхатда қайд этилишича, Хатми Қуръон Рамазон ойининг 27 кечасида якунланади. Қолган кунлари таровиҳ намозлари ўқилаверади.

@koronavirusinfouz
Forwarded from Masofaviy ta’lim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Mening dadajonim — Muqimjonov Dilshodbekning orzulari “Daewoo” avtomashinasi minish bo'lgan. Lekin ming afsuslar bo'lsinki, bu orzuga yetishmay, yurak xurujidan vafot etganlar va bunga 13 yil bo'ldi» — Muhammadfozil Ismoilov.

Prezident tashabbusi bilan o'tkazilgan «Yosh kitobxon» tanlovining final bosqichi g'olibi, Prezident sovg'asi — “Spark” avtomobili sovrindori, Farg'ona viloyati, O'zbekiston tumanidan 8-sinf o'quvchisi Muhammadfozil Ismoilovning haqiqatlari.

Kanalga ulanish:
➡️ @masofatalim
⚡️Бугун, 13 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказади

Видеоселектор йиғилиши ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланади.

@koronavirusinfouz
«Биз йил бошида ёшлар масаласини бежиз Давлат хавфсизлик хизматига топширмаган эдик. Бу борадаги ўрганишлар жойларда савия йўқлигини кўрсатди. Туман, шаҳар ҳокимлари, ҳозирги замон талабига мос иш қилолмаяпти, ректорлар номига юрибди. Нимага ректор ёшлар билан учрашди, 2-3 та талабани ишли қилди, деган гапни эшитмаймиз? Ота-оналар ректорларга қараб турганда нега улар ташаббус билан чиқмайди? Чунки ҳеч ким ёмон кўрингиси келмайди, амалда ҳамма ўзига яхши бўлишини хоҳлайди» — Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
⚡️Ҳокимларнинг ёшлар бўйича ҳар 15 кун, 1 ойда нима ташаббус кўрсатганига қараб фаолиятига баҳо берилади, шунга қараб ишда қолиш-қолмаслиги ҳал этилади — Президент.

@koronavirusinfouz
❗️Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Аҳмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилди.

@koronavirusinfouz
❗️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади.

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 сентябрдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

@koronavirusinfouz
⚡️2021 йил охирига қадар барча терминаллар иккала турдаги – UzCard ва Humo карталарини қабул қилишни бошлайди — Mиллий банклараро процессинг маркази.

@koronavirusinfouz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 🕋
Рамазон муборак азиз диндошларим!
⚡️«Ёшлар дафтари»даги ёшлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади — Президент.

@koronavirusinfouz
⚡️ЕХҲТ раиси Тошкентга келди

13 апрел куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон президенти қабулида бўлади.

Ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

@koronavirusinfouz
⚡️Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Президенти сайловига оид қатор низомлар лойиҳалари қабул қилинди:

▫️Президент сайловини ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартибини белгилаш;
▫️Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш;
▫️Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби.

@koronavirusinfouz
⚡️Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (209-сон, 13.04.2021 йил) қабул қилинди.

Харажатларни қоплашни сўраб, имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация маблағлари Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Компенсацияни Халқ банки филиалидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда олиш мумкин.

5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди.

@koronavirusinfouz
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ раиси билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан конструктив шериклигини ривожлантириш, Ўзбекистон билан Швеция ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Суҳбатда Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ билан кўп қиррали шерикликни, аввало, мамлакатимизда муҳим ички сиёсий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик доирасида кенгайтиришнинг асосий йўналишларига алоҳида тўхталди.

Яқин орада бир қатор қўшма тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

@koronavirusinfouz
⚡️Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали ташкил этилади. Ҳудудда аҳоли кўп экани инобатга олиниб, тиббиёт факультети ҳам очилади.

@koronavirusinfouz
Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Азизов Мирза Мамаджонович бугун 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди.

@koronavirusinfouz