Koronavirus info Andijon
28 subscribers
247 photos
81 videos
225 links
RASMIY AXBOROT KANALI
Download Telegram
❗️15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юришига рухсат берилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

🚆✈️ Шунингдек, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди.

🍽 💇🏻‍♂️ Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

💃🏻 Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️20 августдан — буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

☝️Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

📌 Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш,

🏥 пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш
бўйича топшириқ берилди.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🦠 «Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак.

☑️ Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Рекорд: бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 1 569 нафар бемор соғайди

Кун давомида 671 кишида (аҳоли орасида) коронавирус аниқланди.

▪️6 нафар бемор (барчаси Тошкент шаҳрида) вафот этди.

💉 Жами тузалганлар — 25 659 нафарга етиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

🛏 1 375 бемор — оғир, 410 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+183) Яна олти ҳудудда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар рўйхатга олинди. Жами беморлар сони 32 837 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍113 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍31 нафари Самарқанд вилоятида,

📍11 нафари Наманган вилоятида,

📍11 нафари Сирдарё вилоятида,

📍 9 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍8 нафари Тошкент вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда карантин даврида коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни уй шароитида даволаш ва назорат қилиш борасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

@koronavirusinfoandijon

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Forwarded from Times.uz
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида асли мавжуд бўлмаган «бош фармацевт ўринбосари» «Кристина Сомова» деган шахс номидан ҳукумат нархи қиммат бўлган «Артериале» препаратини одамларга бепул тарқатмоқчи экани тўғрисида сохта хабарлар тарқатилмоқда. Аслида бунинг ортида фирибгарлик мақсади яширинган бўлиб, илгари айнан шундай мазмун ва шаклдаги хабарлар Қозоғистон, Украина давлатлари мисолида тарқатилган.

❗️ Фуқаролардан ва ижтимоий тармоқ, Telegram фойдаланувчиларидан интернет орқали номаълум бўлган дори воситаларини сотиб олмасликни сўраб қоламиз. Бу СОҒЛИҒИНГИЗ УЧУН ХАВФЛИ бўлиши мумкин.

🚫 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд 👆

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 Қишда коронавирус ёздагидан кўра оғирроқ кечиши мумкин

Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирус ва гриппнинг фарқи нимада? Жавоб

Мен коронавируснинг енгил шакли билан касалландим. Неча кунда тузаламан? Жавоб

Карантиндан кейин корхона ва ташкилотларда ходимлар хавфсизлиги учун қандай чоралар кўриш керак? Жавоб

📹 Видео

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Коронавирусга чалинганда ваҳима қилмаслик керак

Венера Клевлеева, невролог-шифокор:

Кўп ҳолларда коронавирус инфекцияси белгиларсиз ёки одатий шамоллаш каби ўтади.

👩🏻‍⚕️Коронавируснинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, яъни тана ҳарорати кўтарилганида, ҳид ва таъм билиш қобилияти бузилиши кузатилганида бемор ўзини ўзи даволаш билан шуғулланиши керак эмас. Шифокорга мурожаат қилиш керак.

📌 Шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмаслик — нуқтали пневмония юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 33 мингдан ошди

🦠 (+256) —
Янги касалланишлар:

📍179 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍60
нафари — Тошкент вилоятида,

📍9
нафари — Андижон вилоятида,

📍8 нафари — Навоий вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

📈 Жами беморлар — 33 093 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус организмга қандай шикаст етказади? Вирусолог олим буни тушунтириб берди

Калифорния университети профессори, биология фанлари доктори Шароф Тугизов Kun.uz'га берган интервьюсида COVID-19 организмга кириши ва шикаст етказиши жараёнини тушунтириб берди.

— Касалликнинг аломатсиз даври бир неча кун бўлиб, вирус ўпкага ўтгандан сўнг, у ташқарига чиқмайди. Бурун ва оғиз бўшлиғидан бошланиб, вирус ҳужайраларда кўпаяди. Кейин томоққа, сўнг ўпкага тушади. Бунга 2-3 кун, баъзан бир ҳафта вақт керак, дейди олим.

📹 Тўлиқ интервью

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Мактаблар фаолияти қачон тикланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?

Халқ таълими вазирлиги:

«2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.

Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашларини сўраймиз.

❗️Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса, ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!

‼️ Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Махсус комиссиянинг қарори яқин кунларда эълон қилинади».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 августдан карантин чекловлари юмшатилмоқда. Ҳозирги вазиятда ҳар биримиз саломатлик учун масъулиятни ҳис этишимиз муҳим.

🎬 Қуйидаги видеороликда берилган тавсияларга амал қилган ҳолда, Сиз нафақат ўзингиз ва яқинларингиз, балки барча юртдошларимиз соғлигини асрашда ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони
21 826 450 (+ 208 478)
⚡️Соғайганлар 14 564 184 (+ 229 962)
⚡️Вафот этганлар 773 072 (+ 4 066)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 5 566 632 (+ 36 843)
2. 🇧🇷 Бразилия 3 340 197 (+ 22 365)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 2 647 663 (+ 57 162)
4. 🇷🇺 Россия 922 853 (+ 4 969)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка 587 345 (+ 3 692)
6. 🇵🇪 Перу 535 946 (+ 10 143)
7. 🇲🇽 Мексика 522 162 (+ 4 448)
8. 🇨🇴 Колумбия 468 332 (+ 11 643)
9. 🇨🇱 Чили 385 946 (+ 2 044)
10. 🇪🇸 Испания 358 843 (+ 0)

📎 Манба: Worldometers

каналга уланиш👇👇
@koronavirusinfoandijon
👩‍⚕️ Коронавирус бўйича муҳим саволларга мутахассислар жавоби

Коронавирусдан ҳимояловчи энг яхши материал қайси?

👉 ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Болаларни коронавирусдан қандай ҳимоялаш мумкин? Мутахассис фикри

👉 ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Коронавирусда нима учун ҳид ва таъм билиш йўқолади? Мутахассис тушунтириб берди

👉 ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Пневмония асоратлари бутун умрга қоладими?

👉 ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Коронавирусни йўтал орқали қандай аниқлаш мумкин?

👉 ЖАВОБИ БУ ЕРДА
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 32 минг нафардан ошди

Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 482 нафари соғайди.

Шу тариқа, коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 062 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизга етди.

🦠
Шунингдек, яна 252 киши коронавирус юқтириб олди ва жами беморлар сони 36 352 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

📍222 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍26 нафари Самарқанд вилоятида,

📍4 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида аниқланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 91 фоизга етди

Бугун ҳозирга қадар 419 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 36 402 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Янги касалланишлар: 3 ҳудудда аҳоли орасида яна 174 киши инфекция юқтирди:

📍164 нафари Тошкент шаҳрида,

📍6 нафари Тошкент вилоятида,

📍4 нафари — Андижон вилоятида.

📈 Жами беморлар — 39 964 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг