Последняя дуэль (2021) – Хақиқат қайси ракурсдан қарашингга қараб ёлғон ва чинга айланиб кетиши мумкин.
Сўнгги пайтларда ўз ишлари билан мақтана олмаётган Ридли Скотт 77 ёшида бир эмас иккита катта кинони суратга олди. Иккиси хам мутахассислар томонидан ижобий қабул қилинди, иккисида хам ажойиб бюджет ва супер каст бор. Бугун уни “The Last Duel” фильми хақида тўхталмоқчиман. Фильм Эрик Жагернинг шу номли романи асосида суратга олинган бўлиб, воқеалар ХIV асрда бўлиб ўтган реал ходисадир.
Сюжет. Рицар Жан де Карруж Париждан уйига қайтгач хотини Маргаритдан биладики, у Париждалигида собиқ дўсти ва сафдоши, хозирги кунда эса энг асосий душманига айланган рицар Жак Ле Гри уни хотинини зўрлаган. Лекин бу гапга кўпчилик ишонмайди ва Жан де Карруж адолатни қарор топтириш мақсадида Франция қиролига мурожаат қилади. Қирол эса хақиқатни фақатгина дуелда хал қилиш мумкинлиги хақида ва агар, айбловчи томон жангда ютқазса унинг хотини тухмат қилганликда айбланиб гулханда ёндирилиши борасида қарор чиқаради.
Томошабин сюжетни изохидан фильмга спойлердай қабул қилиши мумкин лекин асосий интрига барибир фильм сўнггига қолдирилганлигини билиб қўйиши лозим. Фильм сўнггида томошабинни сўнгги йилларда ўзим кўрган энг ажойиб, эпик жанг сахнаси кутиб турибди. ( П.С: Ридли Скотт Гладиаторни қандай суратга олгани эсига тушиб кетган чоғи.) Умуман олганда 2,5 соатлик фильм мана шу воқеа учун кўплик қилиши мумкиндек, лекин, томошабинга таклиф қилинаётган формат ноодатийлиги билан диққатни тортиши табиий.
Воқеалар учта нуқтаи назар орқали тасвирланади. Хотини зўрланганини эшитган ва бу юкни кўтариб юришни истамаган қўрс, қўпол лекин ўта ғурурли ва мард рицарнинг хақиқати. Зўрланишда айбланаётган қудратли иттифоқдошларга эгалиги ва анча саводли эканлиги билан мақтана оладиган рицарни хақиқати.
Ва хақиқатни юзага чиқишини аввалига шунчаки истаган кейинчалик эса хақиқатсиз уни ўзи хам йўқ бўлиши мумкинлигини тушуниб етган қўрқувдаги аёлнинг хақиқати.
Битта воқеа уччала қахрамоннинг ракурсидан томошабинга етказилади. Акира Куросаванинг “Расёмон” фильми хам худди шундай форматда суратга олинган бўлиб, айнан шу сабаб туфайли хам томошабинда озгина норози кайфият уйғониши мумкин. Яна бир камчилик сифатида, битта воқеани уч хил ракурсда деярли бир хил тасвирлангани ва бу фильмни сунъий тарзда чўзилишига олиб келинганлигини айтаётганлар хам бўлди. Аммо, фильмни диққат билан кузатган киноман сезадики бу бир-бирига жудаям ўхшаш версияларда сезиларли фарқ бор. Диалоглардаги оддий сўзларни бошқача талқин қилиниши орқали хам режиссёр томошабингга – инсонларнинг хақиқатлари хам худди бармоқ излари каби бир-биридан фарқ қилишига шаъма қилгандек. Худди битта сўзни икки хил охангда айтилиши уни эшитган одамга икки хил маънода етиб боришидек гап бу.
Фильмнинг асосий хулосаларидан бири хам айрим эътирозларга сабаб бўлди, яъни #metoo харакатини қўллашга харакат қилгандек ижодкорлар. (п.с: #metoo аёлларга қарши жинсий тажоввузга қарши харакат бўлиб “мен сен биланман, жим юрма, бошингдан ўтган бўлса айт, хамма билсин бу муаммони” деган маънони беради. Харакат продюссер Вайнштейнни шов-шувли суд жараёнидан кейин трендга чиқди.) Ўрта асрларда аёл ва эркак хуқуқлари борасида гап-сўз бўлиши мумкин эмаслигини инобатга олиб бу эътирозга қўшилиш мумкин, яъни режиссёр бу нарсани бўрттирмасдан борича, хаётий қилиб кўрсатиши мумкин эди. Бир томондан хўш, нимаси ёмон, озгина бўрттирибди, лекин бу фильмда сюжетни ўзгартириб юбориш лаёқатига эга деталмас, балки фойдалироқ хамдир ёки бўлмаса бунга алохида эътибор қилиш шарт эмасдек, мухими ўша даврда бу деярли эътиборга молик ходиса сифатида қаралмаган, аёл адолатни излаши эса хозирги кундаги трендлар фонида фильмни пропаганда билан шуғуллангандек кўрсатган. Оскар ютишни истагандир балки ижодкорлар, нимаси ёмон буни?)
1/2