Последняя дуэль (2021) – Хақиқат қайси ракурсдан қарашингга қараб ёлғон ва чинга айланиб кетиши мумкин.
Сўнгги пайтларда ўз ишлари билан мақтана олмаётган Ридли Скотт 77 ёшида бир эмас иккита катта кинони суратга олди. Иккиси хам мутахассислар томонидан ижобий қабул қилинди, иккисида хам ажойиб бюджет ва супер каст бор. Бугун уни “The Last Duel” фильми хақида тўхталмоқчиман. Фильм Эрик Жагернинг шу номли романи асосида суратга олинган бўлиб, воқеалар ХIV асрда бўлиб ўтган реал ходисадир.
Сюжет. Рицар Жан де Карруж Париждан уйига қайтгач хотини Маргаритдан биладики, у Париждалигида собиқ дўсти ва сафдоши, хозирги кунда эса энг асосий душманига айланган рицар Жак Ле Гри уни хотинини зўрлаган. Лекин бу гапга кўпчилик ишонмайди ва Жан де Карруж адолатни қарор топтириш мақсадида Франция қиролига мурожаат қилади. Қирол эса хақиқатни фақатгина дуелда хал қилиш мумкинлиги хақида ва агар, айбловчи томон жангда ютқазса унинг хотини тухмат қилганликда айбланиб гулханда ёндирилиши борасида қарор чиқаради.
Томошабин сюжетни изохидан фильмга спойлердай қабул қилиши мумкин лекин асосий интрига барибир фильм сўнггига қолдирилганлигини билиб қўйиши лозим. Фильм сўнггида томошабинни сўнгги йилларда ўзим кўрган энг ажойиб, эпик жанг сахнаси кутиб турибди. ( П.С: Ридли Скотт Гладиаторни қандай суратга олгани эсига тушиб кетган чоғи.) Умуман олганда 2,5 соатлик фильм мана шу воқеа учун кўплик қилиши мумкиндек, лекин, томошабинга таклиф қилинаётган формат ноодатийлиги билан диққатни тортиши табиий.
Воқеалар учта нуқтаи назар орқали тасвирланади. Хотини зўрланганини эшитган ва бу юкни кўтариб юришни истамаган қўрс, қўпол лекин ўта ғурурли ва мард рицарнинг хақиқати. Зўрланишда айбланаётган қудратли иттифоқдошларга эгалиги ва анча саводли эканлиги билан мақтана оладиган рицарни хақиқати.
Ва хақиқатни юзага чиқишини аввалига шунчаки истаган кейинчалик эса хақиқатсиз уни ўзи хам йўқ бўлиши мумкинлигини тушуниб етган қўрқувдаги аёлнинг хақиқати.
Битта воқеа уччала қахрамоннинг ракурсидан томошабинга етказилади. Акира Куросаванинг “Расёмон” фильми хам худди шундай форматда суратга олинган бўлиб, айнан шу сабаб туфайли хам томошабинда озгина норози кайфият уйғониши мумкин. Яна бир камчилик сифатида, битта воқеани уч хил ракурсда деярли бир хил тасвирлангани ва бу фильмни сунъий тарзда чўзилишига олиб келинганлигини айтаётганлар хам бўлди. Аммо, фильмни диққат билан кузатган киноман сезадики бу бир-бирига жудаям ўхшаш версияларда сезиларли фарқ бор. Диалоглардаги оддий сўзларни бошқача талқин қилиниши орқали хам режиссёр томошабингга – инсонларнинг хақиқатлари хам худди бармоқ излари каби бир-биридан фарқ қилишига шаъма қилгандек. Худди битта сўзни икки хил охангда айтилиши уни эшитган одамга икки хил маънода етиб боришидек гап бу.
Фильмнинг асосий хулосаларидан бири хам айрим эътирозларга сабаб бўлди, яъни #metoo харакатини қўллашга харакат қилгандек ижодкорлар. (п.с: #metoo аёлларга қарши жинсий тажоввузга қарши харакат бўлиб “мен сен биланман, жим юрма, бошингдан ўтган бўлса айт, хамма билсин бу муаммони” деган маънони беради. Харакат продюссер Вайнштейнни шов-шувли суд жараёнидан кейин трендга чиқди.) Ўрта асрларда аёл ва эркак хуқуқлари борасида гап-сўз бўлиши мумкин эмаслигини инобатга олиб бу эътирозга қўшилиш мумкин, яъни режиссёр бу нарсани бўрттирмасдан борича, хаётий қилиб кўрсатиши мумкин эди. Бир томондан хўш, нимаси ёмон, озгина бўрттирибди, лекин бу фильмда сюжетни ўзгартириб юбориш лаёқатига эга деталмас, балки фойдалироқ хамдир ёки бўлмаса бунга алохида эътибор қилиш шарт эмасдек, мухими ўша даврда бу деярли эътиборга молик ходиса сифатида қаралмаган, аёл адолатни излаши эса хозирги кундаги трендлар фонида фильмни пропаганда билан шуғуллангандек кўрсатган. Оскар ютишни истагандир балки ижодкорлар, нимаси ёмон буни?)
1/2

2/2
Режиссёр бир конфликт тарихини ажойиб талқинда очиб берган. Жараёнда иштирок этган уч қахрамон хақиқати билан уни кузатиш давомида сени асл хақиқатга бўлган фикринг ўзгариб бораверади. Аслида кимнинг хақиқати - чин хақиқат? Бу хулосани ўзингга қолдирган ижодкорлар. Ўзинг кўр ва фикр қил, ким аслида хақ ёки нохақ, сени олдингда қизиқарли конфликт ва унинг эпик якунига эга тарихий драма турибди. Актёрларнинг супер ижросини ўзи алохида мавзу, амин бўлиб айта оламан, бўлажак Оскарга“энг яхши актёр ва актриса” номзодларини шу фильмдан топа оласан.
Шахсий хулосаларим, кинони кўрмасдан тавсия қилмайман ўқишни.
Жасур ва ғурурли рицар аслида ўз хотининг номуси учун эмас ўзининг ғурури, биринчи рақамли душмани бу ишни қилгани учунгина иснод ва ўч олиш мақсадида уни дуэлга чақирди. У ўз хотини севиши унинг душманидан ўч олишга бўлган хохишидан кўра анча пастроқ, шунчаки бу хақиқатни тан олишни истамаяпти у. Унинг хақиқати аслида шу.
Табиатан қизларга нозикроқ, ташқи кўриниши билан хам анча-мунча аёлларни ром этиб келган бошқа бир рицар эса, ўз хисларини бошқара олмай севган аёли ёнида ўзини тутиб тура олмади. Аслида аёлни хам унда кўнгли бор эди, шунчаки эри борлиги учун бу хисларини яшираяпти. Мана айбланувчи рицарнинг хақиқати.
Мени зўрлашди, мен бу нарсани умримни охиригача ичимда сақлаб юра олмайман, буни хаммага айтаман, майли номим ёмонга чиқар, майли менгача бу ишни хеч ким қилмагандир, лекин, мен адолат қарор топишини истайман. Мен шунчаки адолатни истайман. Бу эса аёлни хақиқати.
8.5/10

Янги йил кириб келиши билан бир неча кун дам олиш имкониятидан уйда ётган холда фойдаланмоқчи бўлганлар учун 7 та ажойиб сериал. Қиш тафтини хеч бўлмаганда экран қаршисида хис қилишга нима етсин?
#рўйҳат
https://telegra.ph/YAngi-jilda-zerikmaslik-uchun-7-ta-serial-12-19

Telegraph
Янги йилда зерикмаслик учун 7 та сериал
Фантастика. Одамларни йўқ қилгани келган ўзга сайёраликнинг кемаси халокатга учрайди. У эса ўша худудда яшовчи биринчи чиққан инсон қиёфасига кириб олиб космик кемасини аста-секинлик билан таъмирлаб, ўзига топширилган миссияни тезроқ тугатиш пайига тушади.…
Don’t Look Up – Идиократия ва меланхолиянинг ўрта арифметиги.
Режиссёр Адам МакКей томонидан ишланган ва Нетфликс орқали молиялаштирилган ушбу фильм йилнинг энг кутилган премъераларидан бири эди. Фильм том маънода ўзини оқлади. Йилнинг энг яхши фильмлари қаторидан жой олиши аниқ. Фильмни спойлерлар билан биргаликда тахлил қилишга уриниб кўраман. Фильм субъектив фикрларим орқали тахлили қилинган. Бу фикрларга умуман қўшилмаслигингиз мумкин, агар фильмни бошқачароқ кўрган бўлсангиз. Фильмни хали кўрмаган бўлсангиз, умуман ўқишингиз керак эмас бундан кейинги матнни.
Фильм қисқа қилиб айтганда, ерга яқинлашиб келаётган кометани аниқлаган аспирант қиз ва унинг ўқитувчисининг одамларни бу нарсага ишонтиришга уриниши хақида. Табиийки одамлар бунга ишонмайди. Биринчи галда президентга бу хабар етказилади, лекин президент ўзининг яқинлашиб келаётган сайлов компанияси билан банд. Хозир унга рейтингини тушуриб юбориши мумкин бўлган ортиқча бош-оғриқ керак эмас (идиократиянинг олий кўриниши). Кейинчалик ёшликдаги “интим” суратлари тарқалгач президент ўз рейтингини кўтариш мақсадидагина уларни қайтадан чақириб “дунёни қутқариш” операциясига старт беради. Аввалига ер хавф остида эканлигини вахима қилиб кейин уни қутқариб қолиши мумкинлигини айтади ва президентлик сайловларида мутлоқ ғалабага эришади. Шу орқали ижодкорлар сиёсатчиларни ўз мақсади йўлида нақадар циник одамга айланишини ифодалашгандек гўё.
Сал ортга қайтамиз. Президент бизни қахрамонларнинг фактларига эътибор қилмагач улар буни дунёга етказиш мақсадида машхур информацион дастур орқали чиқиш қилади. Лекин, бу харакат хам бошловчи томонидан кулгига қолиш билан якунланади. Оқибатда энди уларни бутун дунё “телбалар” деб танийди. Улар турли хил мемларни қахрамонига айланади ва хеч ким уларни жиддий қабул қилмайди. Алохида таъкидлаб ўтиш керакки, улар ТВ орқали чиқиш қилганида ТВ дастурнинг сўнгги дақиқалари уларга ажратилади. Унгача қайсидир қўшиқчи чиқиб севгилиси билан ажрашгани ва ярашгани хақида сўзлаб беради. Уларнинг чиқиши дастурнинг умумий рейтингида жуда паст бахо олади, бу билан ижодкорлар глобал мавзуни охирги ўринга тушуриб қўйган замонамизнинг дегенератларини нишонга олишган. Одамлар учун кулгили нарсалар, машхурлар хаёти ва турли бачкана шоулар қизиқ, лекин, уларга олти ойдан кейин қирилиб кетиши хақидаги гапни айтсанг сен шунчаки сафсатабозсан.
Президент дунёни қутқармоқчи. Вашингтон учун қахрамон керак. Коинот хақида тасаввурга хам эга бўлмаган одам танлаб олинди. Шунчаки ташқи кўриниши ва репутацияси мослиги учун. У катта космик кемага ўтириб, кометани ярим йўлдаёқ қарши олиши керак. Ижодкорлар бу ерда Брюс Уиллиснинг “Армагеддон” фильмига киноя қилишган. Қахрамон коинотга ерни қутқаргани кетаяпти, уни бутун дунё кузатаяпти, у жонли эфирда сўнгги гапларини гапириш билан банд. Қўққисдан қахрамонимиз гейлардан нафратланишини, ерни қоралар эмас оқлар қутқараётгани хақида гапириб қолади. Нетфликс одатда тескари вазиятни пропагандаси билан шуғулланишини инобатга олсак бу хақиқатдан хам тахсинга сазовор юмор бўлган. Алохида қайд этиш лозимки, фильмда жинсий ориентация ва “БЛМ” харакатини пропагандаси деярли кузатилмайди. Бу хам Нетфликсни ва нихоят фильм сюжетига кўпроқ эътибор бера бошлаганидан далолатдек гўё. Бардавом бўлсин.

Ерни қутқариш учун чиққан кема ярим йўлдаёқ йўналишини ўзгартиради. Сабаб сифатида бир миллиардер бу кометада саноатни ривожланиши учун жуда катта табиий бойликлар борлиги ва уни шунчаки майдалаб ташлаб унга егалик қилишни президентга таклиф қилганлиги кўрсатилади. Бу ерда миллиардер прототипи реал хаётдаги Илон Маскдан олинганлигига шубха йўқ. Лекин, фильмдаги миллиардер реал хаётдаги прототипиги нисбатан сал телбароқ. Бу ердаги абсурд сифатида кўрсатиш мумкинки, ер юзи йўқ бўлиб кетиш арафасида бўлишига қарамай “катта” одамлар ўз чўнтагини ўйлаши, хукуматни қарорларига таъсир ўтказа олишидир. Давлат биз ўйлаганчалик халқники эмас шунчаки борйларники демоқчи бўлишгандек. Фильм бошида айнан шу миллиардер ўзининг янги телефонини презентациясида, телефон кайфиятинг йўқлигини ўзи аниқлаб сен учун кайфиятни кўтарувчи видеолар қўйиб беришини айтади. Фильм якунида уни кемалари кометани ёришга чиқаётганида унинг телефонида кайфиятни кўтарувчи видео пайдо бўлишидан эса миллиардернинг ўзи хам қўрқувдалиги ва ўзи тарғиб қилган ғояга ўзи хам унчалик ишонавермаслигини ижодкорлар “Чехов қуроли”* орқали кўрсатиб кетишган.
Президент администрацияси бошлиғи президентнинг ўғли эканлиги ва у ўзини истаганини қилиши (масалан FBI га кулгули буйруқ бериши) хақиқатдан хам жуда кулгули чиқган. Хаттоки, хаёлга шундай фикр келдики Адам МакКей марказий осиё давлатлари хақида кўп нарсани биладигандек:)
Фильмнинг ягона минуси сифатида Тимоти Шаламе образининг борлигини таъкидлаб ўтса бўлади. Аспирант қизни йигитига айланувчи бу образ шунчаки умуман кераксиз. У қатнашган хар бир эпизодни қирқиб ташласангиз фильмда хеч нарса ўзгармайди. У шунчаки мавжуд бўлишга хаққи йўқ образ бу фильмда. Балки нетфликс билан шартномаси бордир, балки Нетфликс “кел шуниям тиқворайлик, зора постерда туриши мухлисларимизни кўпайтирса” дегандек иш тутгандир, ким билади дейсиз. Бу образ юқоридаги “Чехов қуроли” усулини ғирт тескариси бўлиб бу усулнинг номи “Бондарчук қуроли**”дир.
Ерни қутқариш операцияси бекор қилингач, милиардер лойихаси пропаганда қилина бошланади ва одамлар кометани фойдали нарса сифатида қабул қила бошлайди. Комета ерга яқинлашиб оддий одам хам уни кўра оладиган даражага етганида хукумат томонидан “тепага қарама” акцияси уюштирилиб шу мазмундаги шиорлар кенг тарғиб қилинади. Бу билан ижодкорлар элитанинг ўз мақсадида нақадар жирканчликка боришини, кўзингга кўриниб турган хавфдан шунчаки кўзингни юмиб қутулиб қола олишинг мумкин деган утопияни миянгга сингдиришга хам бориши мумкин демоқчидек.
Ва якунда ижодкорлар ер юзи йўқ бўлиб кетса хам элита учун доим “Б” режа борлиги ва у доим айнан элитани ўзига хизмат қилишини кўрсатиб беришади. Ер юзи йўқ бўлиб кетгач элита алохида космик кемадаги капсулаларда жон сақлаб орадан минглаб йиллар ўтгач ерга қайтади ва ўша захоти еволуциянинг ўзгаришларига дош бера олмай қирилиб кетади. Тушуниб олиш қийинмас, сўнгги сониялар келганида жонинг доим ўзингга ширин, сени эгоинг хаётинг хавф остида қолишига йўл қўймайди. Сени деб инсоният қирилиб кетса хам ўзинг тирик қолиш учун борингни берасан.
Фильм 18 ёшдан ўтган барчага тавсия қилинади. Ижодкорлар худди шу каби потенциал хавф пайдо бўлганида хозирги жамият буни тўғри қабул қилмаслигини идиократ, меланхол ва дегенератлар мисолида ажойиб тарзда тасвирлашган. Йилнинг энг яхшиларидан бири бўлишга лойиқ фильм. 10 баллик тизимда 9.5 балл. Ярим баллни Тимоти Шаламе учун олиб ташладим:)
* Чехов қуроли – драматургиядаги принцип бўлиб, сюжетда ортиқча нарса бўлмаслигини изохлайди. Масалан столни сутида тўппонча турган бўлса сюжет давомида ўша тўппончадан ўқ узилиши керак. Бўлмаса тўппончани умуман кўрсатиш керак эмас.
** Бондарчук қуроли – Рус блогери Евгений Баженов (BadComedian) томонидан хазил тариқасида ўйлаб топилиб кейинчалик оммалашиб кетган усул. У айнан Чехов қуролини тескарисини изохлайди ва сюжетда кўрсатилган буюм, объект кейинчалик хеч нарсани англатмаслиги билдиради. (п.с: ушбу усулдан айрим ўзбек киноижодкорлари мунтазам тарзда фойдаланиб келишади.)

Кинони кўриб турибсан. Сюжетдан келиб чиқиб охири қандай тугашини тахмин қиласан. Баъзида эса бу тахминларинг умуман ўзини оқламайди ва сен умуман кутмаган жойларга қараб сюжет чизиғи бурилиб кетади. Бугун худди шундай қобилиятга эга 10 та фильм хақида эслатиб ўтмоқчиман, бунақа фильмлар аслида кўп шунчаки биринчи эсга тушган ўнталик рўйхат бу.
#рўйҳат
https://telegra.ph/S%D1%9Enggi-%D1%9En-besh-da%D2%9Bi%D2%9Baligi-barcha-tahminlaringni-barbod-%D2%9Bila-olish-%D2%9Bobiliyatiga-ehga-10-ta-film-01-02

Сўнгги ўн беш дақиқалиги барча тахминларингни барбод қила олиш қобилиятига эга 10 та фильм.
Кинони кўриб турибсан. Сюжетдан келиб чиқиб охири қандай тугашини тахмин қиласан. Баъзида эса бу тахминларинг умуман ўзини оқламайди ва сен умуман кутмаган жойларга қараб сюжет чизиғи бурилиб кетади. Бугун худди шундай қобилиятга эга 10 та фильм хақида эслатиб…
Гарри Поттер 20 лет спустя: Возвращение в Хогвартс (2022) - эмоцияларга бой кўзни қувнатувчи 100 та дақиқа.
2022 йилнинг биринчи кунида HBO Гарри Поттер франшизасини фанатлари учун махсус хужжатли фильмни намойиш этди. Биринчи қисм ишланганига 20 йил бўлгани муносабати билан суратга олинган ушбу хужжатли фильмда янги нарса топишга кўзим етмагани учун ўзимда ушбу фильмга нисбатан алохида симпатия йўқ эди, асосий сабаблардан бири асар муаллифи Жоан Роулингни таклиф этилмагани эди. Лекин, орадан 2-3 кун ўтиб тасодифан постерга кўзим тушгач кўришга қарор қилдим. Фильмни кўрар эканман уни нега фанат сифатида кутмаганимга ўзим хам хайрон қолдим, озгина уялдим. Ахир мен хар йили камида бир марта ушбу франшизани кўриб чиқсам нега бу хужжатли фильм менга қизиқ туюлмаган?
Фильм давомида ўша сен таниган актёрлар франшиза хақидаги сен билмаган эксклюзив маълумотларни сўзлаб беради. Сени кўз олдингда ўсган актёрлар ўша сен таниган образлар хақида ностальгияга бой хотиралари билан ўртоқлашади. Уларнинг ёшлигидаги реал хаёти қаерда тугаб образлари қаерда бошлангани хақида ўзлари хам билмаслигини хаяжонга тўлиб сўзлаб беришади, сен хам тонна эмоциялар билан буни эшитасан. Масалан Гермиона аслида Драко Маллфойни яхши кўриб қолганлигини билмас эдим. Хелена Бонем Картерни актёр сифатида ёқтирардим лекин, фильмни кўриш давомида уни инсонийлик жихатлари билан мени лол қолдириши хаёлимга келмаганди.
Баъзи жойларида хурсандчилик билан кўзинг ёшланса баъзи жойларида мархум актёрларни экранда кўриб кўзинг ёшланади. Сен тасаввур хам қилолмайсан, фильмдаги нечта актёрлар хозир орамизда йўқлигини. Франшизани бутун дунёда хусусан Британияда нақадар мухим ахамият касб этганини актёрлар ўз хаётида учраган қизиқ воқеалар орқали сўзлаб берганида тушуниб етасан.
Сўнгги сахна суратга олингач актёрларни кўз ёшлари, қайси сахнада бирданига энг кўп юлдуз актёрлар қатнашгани, кастинг қандай ўтганию китоб муаллифи Гарри Поттерни кўрганда қанақа фикрларни хаёлдан ўтказгани, қайси актёрлар ўз образи учун рози бўлишга иккилангани, кимлар франшиза тугамасидан вафот этганию кимлар ўз ихтиёри билан кетмоқчи бўлгани, суратга олиш жараёнидаги қизиқ воқеалар, ноқулай холатлар, қайси эпизод энг қийин суратга олинганию қайси сахна охирги суратга олинган хақида ва шу каби эксклюзив маълумотлар сени кутиб турибди.
Финалдаги эпизод эса фильм учун идеал якун. Нега фильм сенда бунча эмоция уйғотганини изохлаб берувчи диалогдир у.
Гарри Поттерни тўлиқ кўрганман, унда қизиқ нарса қолмади деб ўйлаётган бўлсанг адашасан. Сени экран ортидаги Гарри Поттер оламини ёритиб берувчи, тонна эмоцияларга эга 100 дақиқа кутиб турибди. Албатта, франшизани хақиқий фанати бўлсанг.
10/10

Қанақа фильмлар рўйҳати (подборка) қизиқ?
Final Results
23%
Қора юморга бой комедиялар
9%
Замонавий корейс триллерлари
9%
Хақиқатдан хам қўрқита оладиган хоррорлар
5%
Хар бир одам кўриши керак бўлган хужжатли фильмлар
4%
Мотивация бера оладиган драмалар
12%
Реал воқеалар асосида суратга олинган қизиқарли фильмлар
12%
Психологик триллерлар
6%
Антиутопия жанридаги энг машхур фильмлар
16%
Охирги ўн беш дақиқалиги тахминларни барбод қиладиган фильмлар (2-қисм)
3%
Уруш хақидаги энг яхшилар
Каналдаги сўровнома якунлари бўйича ғолиб бўлган йўналишдаги ўнлик тайёр. Фикрингизни билдиришингиз учун чат хам очилди.
#рўйҳат
https://telegra.ph/%D2%9Aora-yumor-1-%D2%9Bism-01-07
#рўйҳат
https://telegra.ph/%D2%9Aora-yumor-1-%D2%9Bism-01-07
Telegraph
Қора юмор (1-қисм)
Каналдаги овозлар натижасига кўра ютиб чиққан 10 талик. Аввалига қора юмор хақида озгина маълумот. Қора юмор қисқа, лўнда қилиб айтганда жиддий мавзулар устидан кулиш. Қўполроқ айтганда сурбетларча кулиш. Масалан ўлим, касаллик, зўравонлик, дин каби мавзуларида…
Қанақа рўйҳат қизиқ?
Final Results
16%
Скандинавияликларнинг Голливудга рақобатлаша оладиган фильмлари
20%
Серияли қотиллар ҳақида
18%
Қизиқарли мини-сериаллар
5%
Юристлар ҳақида
0%
Спортчилар ҳақида
13%
Энг яхши тарихий фильмлар
24%
Энг яхши сценарий номинациясида Оскар ютган фильмлар
3%
Машхур одамлар биографияси
Киноконо
Қанақа рўйҳат қизиқ?
Сўровнома якунлари бўйича ғолиб бўлган йўналишдаги топ-10 тайёр бўлди. Канални танишларга тавсия қилиш жоиздур.
https://telegra.ph/EHng-yahshi-scenarij-nominaciyasida-Oskar-mukofotini-%D2%9B%D1%9Elga-kiritgan-filmlar-01-18
#рўйҳат
https://telegra.ph/EHng-yahshi-scenarij-nominaciyasida-Oskar-mukofotini-%D2%9B%D1%9Elga-kiritgan-filmlar-01-18
#рўйҳат
Telegraph
Энг яхши сценарий номинациясида "Оскар" мукофотини қўлга киритган фильмлар
Оскар мукофотида икки хил сценарий учун номинация мавжуд. Бири "энг яхши оригинал сценарий" бўлса иккинчиси "энг яхши мослаштирилган сценарий" номинациясидир. Ўз номи билан "энг оригинал сценарий" ўзининг ноодатийлиги, аввал кузатилмаганлиги билан машхур…
Succession (2018-***) - бой бўлиб туғилиш осон, лекин бой бўлиб қолиш унчалик хам осон эмаслиги хақидаги сериал.
Американинг энг қудратли миллиардерларидан бири ёши ўтган сари ўзининг ўрнини фарзандларига қолдириши керакми ёки бошқача йўл тутиши керакми шу хақида ўйлай бошлайди. Тўрт фарзанднинг учтаси бу ўрин учун ўзини муносиб номзод деб билади ва бу учун очиқчасига харакат қила бошлайди. Бундан ташқари бу тахт учун интилаётган бир нечта потенциал рақиблар хам мавжуд.
Сериалга америкалик медиа-магнат Руперт Мёрдек хаёти аналог сифатида олинган. Яъни сериалнинг ғояси туғилишига айнан ушбу миллиардер ва унинг меросхўрлари ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Сериалнинг асосий мантиғи ўхшаш бўлгани билан кейинчалик воқеалар ривожига ижодкорлар бадиий тасвирлар орқали ўзгартиришлар киритган ва натижада томошабин учун сўнгги йилларнинг энг шов-шувли ва мукофот бўйича олди сериалларидан бири суратга олинди.
Медиа-магнат ўз тахти учун фарзандлари билан курашиши томошабин учун янгилик бўла олган. Ўтган замонларда қиролнинг меросхўрлари тахт учун талашгани хақида кўплаб маълумотга эгамиз, лекин деярли шунақа вазиятни аналогини замонавий версияда кўриш хар куни хам насиб этавермайди. Ижодкорлар ушбу “костюмли драма”ни табиий ва жонли бўлишини уддалай олишган. Оддий томошабинни қисмдан-қисмга кучайиб бораверадиган интрига ушлаб туради. Хар бир персонаж ўзининг тахт йўлидаги тактикаси, ўзининг принциплари ва бунга эришиш учун қанчалик тубга шўнғишга тайёрлиги хам бефарқ қолдирмайди. Бундан ташқари классик ва замонавий куйларни ўзида мужассамлаштирган саундтреклар, тасвирчининг барча кадрларни қўлда олгани хам сериалнинг оригиналлигига ишора қилиб туради.
“Карточний домик” сериалини кўрган одам борки бу сериалда хам унга ўхшаш хисларни туяди. Яъни абсолют ижобий персонажни йўқлиги. Барча ўз мақсади йўлида хар қанақа тубанликка бориши ва шу билан бирга сен хам кези келганида буни тўғри деб билишингни ўзи ижодкорларнинг ютуғи. Чунки персонажлар сенга жудаям яқин олиб келинган ва сен уларни неадекват қарорларини хам хазм қилиб кетишга розисан.
Ўзгача жихатларидан яна бири сифатида таъкидлаб ўтиш керакки биз каби оддий томошабин одатда бойларни қандай яшаши хақида унчалик хам кўп маълумотга эга бўлмаймиз, лекин сериални кўриш давомида айнан мана шу жихатлар хам жуда яхши очиб берилган. Уларнинг яшаш тарзи, уларнинг данғиллама ва хашаматли хаёт тарзи томошабин учун катта янгилик бўлиши мумкин. Масалан, сен миллиардерлар бўш вақтини қандай сарфлашини биламан деб ўйлайсанми? Ишонч билан айтаманки, сен бу сериални кўрмагунча бу хақида кўп нарсани билмайсан. Ва айнан шу мансаб, обрў, хашамдан айрилишни истамаган персонажларни цинизмини тушунгандек бўласан.
Бундан ташқари ўзимга хам қийин бўлган жихатлардан яна бири, сериалдаги сўз ўйинларидир. Агар сен инглизча саводга эга бўлсанг бу сериалдан максимал лаззатланишинг эхтимоли юқурорироқ. Сериал номидан тортиб ундаги чиройли жумлаларгача таржимада йўқолиб кетиш эхтимоли юқори бўлган сўз ўйинлари яшириниб ётади. Оддий бир мисол: “You can't make an omelette without breaking eggs”. Инглизлар ёқтирадиган мақоллардан бири: сен тухум чақмасдан омлет тайёрлай олмайсан. Мантиқан олинса, сен каттароқ нимадирга эришишинг учун ниманидир қурбон қилишинг керак. Сериалдаги: “You can't make a Tomlette without breaking some Greggs” жумласида эса “Omelette” Томлетга (Том исмли персонаж бор) айланаяпти. “Eggs” эса “Greggs” га айланаяпти (Грег исмли персонаж бор). Мантиқдан келиб чиқиб Том учун бир нечта Грегни қурбон қилиш кераклигини тушунасан ва ижодкорларнинг ушбу мақолни нақадар контекстга мослаб ўзгартиришганини олқишлаб қўясан.
Сериалнинг хозиргача уч мавсуми эфирга чиққан бўлиб, бу сериал IMDb рейтингини қисмлар бўйича баллари қисмдан-қисмга ошиб боравериши билан хам эътиборга моликдир. Одатда сериаллар мавсумдан-мавсумга пасайиб бориши билан ёдда қолса айнан ушбу сериалда буни аксини гувохи бўламиз. 2-3 мавсумларнинг сўнгги қисмлари 10 баллик тизимда 9.8 (!!!) олганини ўзи киноманни ўзига торта оладиган натижа.
9/10

YouTube
Succession: Season 1 | Official Trailer | HBO
The Roy family controls one of the biggest media and entertainment conglomerates in the world. From Executive Producers Jesse Armstrong, Adam McKay, Frank Rich (HBO’s Veep), Kevin Messick, Will Ferrell, Jane Tranter (HBO’s The Night Of) and Mark Mylod (HBO’s…
Тасаввур қил, сен бир қишлоққа тушиб қолдинг. У ердан кетишни имкони йўқ. У ерга сенга ўхшаган бегона одамлар тез-тез адашиб келиб қолади. Энг қўрқинчли томони қоронғу тушиши билан уйига киришга улгурмаган тирик жонни хаммаси ўлдирилади. Кун ёришганда эса тундаги дахшат йўқолади. Ғалати қишлоқ. Ғалати мистика. Бу тилсимни тагига етиш ва бу дахшатдан қутилиш учун нима қилган бўлардинг?
Бунақа типдаги сериаллар ўзига қизиқтиришни қойиллатади. Лекин буларни охири кўпинча плинтусни пастидаги рейтингда тугайди. Шундай экан буни хам яқин келажакда шундай финал кутса керак. "Lost" сериалини ўзи етади бунақа типдаги сериаллар хақида умумий фикр бериш учун.
Умид қиламан, гапимни қайтариб олишимга сабабчи бўлиб қолар.
Хозирча эса:
#тавсия_қилмайман
#from

After Life - Суицид бу ечим эмасми? (2019-2022)
Сериал Рики Жервейс ва Нетфликс ўртасидаги ҳамкорлик натижаси ҳисобланади. Сериалнинг продюссери ҳам, сценарий муаллифи ҳам, бош рол ижрочиси ҳам Рики Жервейснинг ўзи. Уни биз Офиснинг оригинал, британча версияси ва “Массовка” сериали орқали яхши таниймиз.
Сюжетга кўра, бош қахрамон ўзининг 25 йил бирга яшаган аёлидан саратон туфайли ажралади. Шу билан унда ҳам ҳаёт қайсидир маънода тугайди. Уни танимаган одамлар учун у токсик, циник, эгоист ва шу каби ўзида инсониятнинг барча ёмон характерларини мужассамлаштирган одамга айланади. Таниганлар эса уни вақтинчалик стрессда деб ўйлаб ҳаммаси яхши бўлиб кетишига умид қилиб туришарди.
Рики Жервейс ўзи яратган образини ичида яшайди, сериални кўрган одам уни ҳаётда бошқачароқ деб ўйламаслиги аниқ. Унинг ғаройиб ҳаётий фалсафаси тахминан бунақа: Ўзимни ўлдирмоқчи бўлиб ҳаракат қилаётган эдим, кейин фикрим ўзгариб қолди. Ахир мен ўзимни истаган пайтда ўлдиришим мумкин ва бунга ҳеч ким қарши эмас. Шундай экан, мен ўзимни ўлдириш олдидан ўзим истаган барча ёмон ишларни қилиб кўрсам нима ютқазаман? Ёмон кўрадиган одамимга уни ёмон кўришимни айтиб, ўзимга ёқадиган одамларга ёқмайдиган ишларимни бемалол қилишим мумкин ва булар жонимга теккач бемалол ўзимни ўлдира оламан. Ахир бу мен учун берилган хаётий бонуску?
Умумий олиб қараганда трагикомедия жанрида суратга олинган бу сериал анъанавий тарзда инглизча юмор билан бойитилган. Бир қарашда ўз ҳаётини маъносидан ажралган одамнинг ҳаёти ҳам тугаб боришини тасвирловчи бу сериалда ижодкорлар қисқа латифаларни сюжетга тахлаб кетгандек тасаввур уйғотади. Баъзи бир диалоглар сюжет чизиғида ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги мумкин, лекин томошабинни кайфиятини кўтариб, сериалга нисбатан симпатияни уйғота олади. Бош қахрамоннинг нега ўзини ҳалигача ўлдирмагани тўғрисидаги саволга, агар кучугим консервани очиб, ҳар куни ўзини овқатини ўзи ея олганида мен аллақачон ўзимни ўлдирган бўлардим, деган гапи бир томондан жуда кулгили, иккинчи томондан бу рост гап эканлигини тушуниб бу ерда фақат юмор эмаслигини тушунасан.
Умуман олганда деярли мини-сериал ҳисобланадиган бу сериал ҳақида унчалик кўп ҳам ёзиш шарт эмас, сюжет ҳақида қисқача ёзилди. Сериалнинг ҳар бир қисми 20-30 дақиқани ташкил этиб, битта мавсуми 6 қисмдан иборат ва 3 мавсумни ташкил этади. Бу дегани уни бутунлай кўриш учун 6-7 соат вақт ажратишни ўзи кифоя.

СЛЕДОМ ЗА ЖИЗНЬЮ сезон 1 Русский трейлер #1 (2019) Рики Джервэйс Netflix Series HD
новый русский трейлер сериала СЛЕДОМ ЗА ЖИЗНЬЮ сезон 1 с Рики Джервэйс в главной роли
Подписывайтесь на Новые Релизы : https://bit.ly/2hIrzfY
Лучшие Моменты из Фильмов : https://bit.ly/2RdazBt
Не пропустите Новинки Кино : https://bit.ly/3qs9sxb
Music by…

Apocalypse Now (1979) – дўзахга саёҳат
Ветнам уруши вақтида ўз вазифасини бажариб бўлган лекин, ҳали армия учун кўп керак бўладиган капитан Уиллард урушдан унча узоқ бўлмаган жойда, меҳмонхонанинг ўзига аталган хонасида реаллик ва иллюзияни фарқига бора олмайдиган даражада кайфда ўйчан ётарди. Кутилмаганда уни яна штаб чақиришди ва навбатдаги вазифани (балки энг қийинидир) топширишди. Бу вазифа олдингиларидан фарқли ўлароқ душман қўшинларига қарши қаратилмаган, аксинча урушда катта натижаларни қўлга киритган ўз сафдоши полковник Курцни йўқ қилиш учун ўйлаб чиқилган маҳсус ҳарбий операция эди.
Фрэнсис Форд Коппола “Godfather”, “Godfather 2” ва “The Conversation” фильмларидан сўнг Голливуд учун “Катта” режиссёрга айланишга улгурган эди. Энди студияларни талаби бўйича эмас, уларга талаб қўя оладиган даражаги вазнга эга ижодкор эди. У 1976 йилда қўлига анча олдин қўлига тушиб қолган Жон Милиус қаламига мансуб ушбу фильм сценарийси бўйича иш бошлашга қарор қилиб Филиппинга учиб боради. Уруш манзараларини тасвирлаш учун Ветнамга ўхшаш давлат ва америкаликларга ўқраймасдан қарайдиган халқ бу фақатгина Филиппинликлар эди. Режиссёр ижодий гуруҳга катта саёҳатга боришларини ва кино тарихидаги энг буюк фильмлардан бирини яратишга бел боғлаганини қайта-қайта такрорлашдан тўхтамаган. Урушни тасвири учун уларга катта хажмдаги ҳарбий техникалар керак бўларди ва бу масалада Пентагондан ёрдам кутиш бесамар эди. Пентагон фақатгина Америкалик аскарни ижобий қилиб кўрсатишса, душман томонни дахшатли қилиб тасвирлашсагина ёрдам бера оларди. Копполанинг фильмида эса бирор томонни ижобий, иккинчи томонни салбий кўрсатиш мақсад қилинмаганди. У урушни борича тасвирлашга бел боғлаган, кимдандир сунъий тарзда қахрамон ясаш ҳақида ўйламаган ҳам эди.
Режиссёр ўзининг “Катта” фильми учун “Катта” актёрларни таклиф қилганига қарамай уларни кўп муддатли Филиппин ботқоғлигига сафар қилишни истамайди ва режиссёр номи унчалик катта бўлмаган актёрларни чақиришга мажбур бўлади. Фақатгина истисно сифатида Марлон Брандо катта пул эвазига уч ҳафтага сайр қилиб келишга рози бўлади. Бош ролга эса Мартин Шин лойиқ топилади.
Фильм ўз даврининг кўп каналли овозга эга биринчи фильми бўлган. Ҳозирги даврда одат тусига кирган товушларнинг кўп сонли канали ўша даврларда ҳали йўқ эди. Шу сабабли ҳам Оскарга лойиқ кўрилган бу йўналишда. Бундан ташқари Витторио Стораро ўзинг ажойиб тасвири эвазига ҳам Оскарнинг “Энг яхши операторлик иши” йўналишида ғолиб чиққан.

Апокалипсис сегодня - трейлер
В 2000 году компания Zoetrope Studios выпустила режиссерскую версию фильма, которая получила название «Apocalypse Now Redux». Для монтажа был использован оригинальный негатив, полученный из Национального подземного хранилища в горах Пенсильвании. В выпуске…
2/2
Фильм Ветнам аталмиш уруш исканжасидаги полигонга томошабинни саёҳат қилдиради. Урушда йиллаб курашиб ўша ернинг ўзида ақлдан озган полковник ўз қўшини билан Камбоджа ўрмонларида ўзининг кичик салтанатини яратади. АҚШнинг бутун бошли батальони энди АҚШнинг ўзига бўйсунмас, маҳаллий аҳоли билан чатишиб алоҳида бир салтанат яратган эди. Капитан Уиллард эса раҳбариятнинг ўта махфий топшириғи билан ақлдан озган полковникни ўлдириш учун фронтнинг нариги томонига йўл олади. Йўлда уни дахшатли саргузаштлар кутарди. Майда-майда фронтларда жанг қилаётган аскарлар ҳар-хил шароитда эди, кимлардир шунчаки ўлимини кутиб ётар, кимлардир уйига кетиш учун барчасига тайёр, кимларнидир эса уйи энди йўқ, улар маҳаллий одамларга айланишганди. Режиссёр 4 соатга яқин давомида бу мантиқсиз урушнинг дахшатини ўта маҳорат билан томошабинга тасвирлаган. Томошабин бу ҳикояни кўриш давомида дўзох тасвирини ҳис этиб туради. Сен бу нарсани ҳис этишинг учун ижодкорлар айнан шу муҳитни яратишга урингани таҳсинга сазовор. Қизиқ томони сен дўзах қанақалигини билмайсан, лекин шу фильмни кўриш давомида буни ҳис қиласан.
Албатта уруш ҳақида фильмлар жуда кўп ва уларнинг аксарияти урушнинг ёмон эканлигига урғу беради. Коппола эса аксарият интервьюларида ушбу фильмни уруш ҳақида эмас урушнинг ўзи эканлигини таъкидлаб келган экан. Режиссёрнинг уч йиллик ишлари ўз натижасини берган ва бу фильм кўпчиликнинг наздида уруш ҳақидаги энг дахшатли фильм сифатида тарихда қолди.
P.s: 4 соатлик тотал кайфни ҳис этмоқчи бўлган киноманларга фильмни наушникда кўришни жудаям маслахат бераман. Русчада кўрмоқчи бўлганлар албатта Дмитрий Пучков (Гоблин) таржимасида кўришлари шарт.

The Lord of the Rings: The Rings of Power (2022-***)
Ва ниҳоят узоқ кутулган сериални ҳам илк икки қисми намойиш этилди. Сериал чиқишидан аввал унинг реклама кампанияси сериалга нисбатан негатив фикрларни жуда кўп марта қўзғатди. Дунё тарихидаги энг қиммат сериалдан одамлар кўп нарсани кутиши табиий. Премьерадан кўп ўтмай сериалнинг рейтинги шу даражада паст баҳога лойиқ кўрилди. Бунда битта сабаб бор эди, кўпчилик сериални кўрмасдан туриб унга энг паст балларни бериб кетаверди. Аммо орадан вақт ўтиб сериалнинг рейтинги секинлик билан бўлса ҳам кўтарилаяпти ва ҳали бундан анча тепароққа чиқишига шахсан ўзим ишонаман.
Сериалнинг ўзига келадиган бўлсак, биринчидан пейзаж супер даражада чиройли. Пуллар қаерга ишлатилганини англаш қийин эмас. Икки қисмнинг ўзида бир дунё персонажларни кўрсатилганини ўзи сериал ҳали узоқ давом этишидан далолат. Биз яхши кўрадиган "Game of Thrones" ҳам бошида керагидан ортиқ даражада персонажлар борлиги учун танқидга учраганди. Ҳозир бу фикрга бирорта одам қўшилмаса керак. Хуллас персонажларнинг кўплиги ва улар билан сен яқиндан танишишинг озгина зериктириб қўйиши мумкин, лекин бу кейинги қисмлардаги интригани чўққига олиб чиқиш учун зарур бўлган деталлардан бири. Муҳими барчаси чиройли тарзда суратга олинган ва барчасини ўз ўрни бор деб умид қиламиз. Дастлабки икки қисмдаги сериал динамикаси оқсагандек туюлгани билан юқорида айтганимдек бу нарсалар ҳали тўфон олдидан сукунатдек туюлаяпти. Шундай бўлсин ишқилиб.
Энг кўп эътирозга сабаб бўлиб, кўрилмасдан паст баҳоларга лойиқ кўрилган нарса бу сериалдаги ғарбча толерантлик. Қора танли элфлар ва гномларга кўз ўрмагандек. Бунақа бўлиши керакмасдек, бу буюк асарнинг устидан кулишдек туюлиши мумкин. Лекин, нима ҳам қилардик, замон талаби шу экан. Муҳими актёр ўз образини чиройли жонлантирса бўлгани. Агар бу нарсаларга умуман тоқатсиз бўлсанг сенда доим танлаш ҳуқуқи борлигини унутма. Ғарбга бойкот эълон қилиб ўзбек дурдоналари билан яшашда давом этишинг мумкин.
Ҳозирча дастлабки икки қисмдан хулосалар шу. Қисмдан-қисмга сериал қизиб бораверишидан жуда ҳам умидворман.