Хуршида Хасанова Khurshida Khasanova
343 subscribers
748 photos
153 videos
7 files
78 links
Композитор-composer
Download Telegram
#Юрт_жилолари
#ижодий_учрашув
#Х_Ҳасанова

Бугун Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб "Юрт жилолари" туркум тадбирлари доирасида "Дўстлик" ордени соҳибаси, "Эътироф-2013" мукофоти совриндори, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, композитор ХУРШИДАХОН ҲАСАНОВА билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари композитор асарларидан намуналар тингладилар, ижодига оид маълумотлар билан танишдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

🇺🇿www.facebook.com/commus.uz
🇺🇿www.commus.uz
🇺🇿www.instagram.com/soyuz_kompozitorov_uz/
🇺🇿@unionofcomposers