Knowledge Consulting
65 subscribers
38 photos
2 videos
1 file
105 links
ВУЗы России. Более 20 ВУЗов!

71 200-10-77
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️Хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган ҳамда ўтказилган махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этган талабалар ДИҚҚАТИГА !

❗️2020/2021 ўқув йили учун хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича ўтказилган махсус синовлар (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонлар) натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўтиш бали 56,7 этиб белгиланди.

‼️Махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этиб 56,7 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган талабалардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари рўйхати:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Ўзбекистон миллий университети;
Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали;
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети;
Тошкент давлат техника университети;
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали;
Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали;
Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали;
Тошкент молия институти;
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент кимё-технология институти;
Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали;
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали;
Тошкент давлат педагогика университети;
Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали;
Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
Андижон машинасозлик институти;
Андижон давлат университети;
Бухоро давлат университети;
Бухоро муҳандислик-технология институти;
Гулистон давлат университети;
Жиззах политехника институти;
Қорақалпоқ давлат университети;
Қарши давлат университети;
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
Наманган давлат университети;
Наманган муҳандислик-қурилиш институти;
Наманган муҳандислик-технология институти;
Самарқанд давлат университети;
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
Термиз давлат университети;
Фарғона давлат университети;
Фарғона политехника институти;
Урганч давлат университети;
Навоий давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти;
Жиззах давлат педагогика институти;
Қўқон давлат педагогика институти;
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Knowledge Consulting pinned «⚡️⚡️⚡️Хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган ҳамда ўтказилган махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этган талабалар ДИҚҚАТИГА ! ❗️2020/2021 ўқув йили учун хорижий ёки…»
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Knowledge Consulting pinned «⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА ! ⚠️2020/2021…»
Forwarded from Edu.uz
Диққат, икки кун қолди! ⬇️
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Knowledge Consulting pinned «Диққат, икки кун қолди! ⬇️»
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР: Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !!!

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.

⚠️ Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2020 йилнинг 20 декабридан 2021 йилнинг 25 январь кунига қадар (ўша куни ҳам) фаолият кўрсатади.

Қайд этилган Низомга мувофиқ фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳларига ариза топширишлари мумкин:
- талаба бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда;
- талабанинг турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
- талабанинг ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.

❗️Ушбу сабаблардан бошқа ҳолатларда фуқаролар ўқишни кўчириш бўйича умумий тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқаролар узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар бевосита муайян ОТМга тақдим этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари

@eduuz
Knowledge Consulting pinned «⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР: Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !!! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш…»
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!

Вазирлик
тизимидаги ОТМга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 66.1 балл этиб белгиланди

🔰 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича 2020/2021 ўқув йили учун тасдиқланган фанлар мажмуасига мувофиқ 2 та фандан ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1балл) этиб белгиланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

👉 ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхати
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
⚡️ Xorijiy davlatlardan o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha ariza topshirganlar diqqatiga!

👨🏻‍💻 Ma’lumki, talabalar o‘qishini xorijiy mamlakatlarda faoliyat yuritayotgan oliy ta’lim tashkilotlaridan O‘zbekiston Respublikasi davlat oliy ta’lim muassasalarining mos va turdosh ta’lim yo‘nalishlariga ko‘chirish bo‘yicha arizalar 15-iyuldan 5-avgustga qadar transfer.dtm.uz sayti orqali onlayn amalga oshirildi.

📌 Mazkur muddat davomida onlayn ariza topshirgan talabgorlarning ma’lumotlari Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi hamda oliy ta’lim muassasalari tomonidan tekshirilib, belgilangan talablarga to‘g‘ri kelganlari “qabul qilindi”, to‘g‘ri kelmaganlari esa “rad etildi”.

❇️ Belgilangan talablarga to‘g‘ri kelmaganligi sababli arizasi rad etilgan talabgorlarga arizalarni qabul qilish yakunlangandan so‘ng ham qayta ariza yuborishlari uchun qo‘shimcha imkoniyat berildi.

🔖 Xorijdan o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha onlayn ariza topshirgan va arizasi qabul qilingan talabgorlarga test sinovida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari (122.500 so‘m) miqdorida to‘lovni amalga oshirish uchun invoys shakllantirildi.

📆 Arizasi qabul qilingan talabgorlar transfer.dtm.uz sayti orqali shaxsiy kabinetidan invoysni yuklab olishlari va Click, Payme, UPAY, Paynet kabi elektron to‘lov tizimlari yoki bank kassalari orqali 14-avgustga qadar to‘lovni amalga oshirishlari mumkin.

Test sinovlari uchun to‘lovni belgilangan muddatda amalga oshirmagan talabgorlarning arizasi inobatga olinmaydi va test sinovlarida ishtirok eta olmaydi.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Knowledge Consulting pinned «⚡️ Xorijiy davlatlardan o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha ariza topshirganlar diqqatiga! 👨🏻‍💻 Ma’lumki, talabalar o‘qishini xorijiy mamlakatlarda faoliyat yuritayotgan oliy ta’lim tashkilotlaridan O‘zbekiston Respublikasi davlat oliy ta’lim muassasalarining mos…»
Forwarded from Edu.uz
⚡️Профессионал таълим тизимидаги сиртқи ва кечки таълимнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланади

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

➡️Унга кўра:

✔️ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади;

✔️ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади;

✔️сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;

✔️кечки таълимда ўқиш бир ҳафтада 4-5 кундан иборат бўлади.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

📌 Lotin

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Ta'lim Live
​​⚡️XUSUSIY OLIYGOHLARDA QABUL VA O‘QISHNI KO‘CHIRISH HAQIDA!

Xorijdan xususiy oliygohlarga o‘qishni ko‘chirish mumkinmi?

Xorijdan xususiy oliygohlarga o‘qishni ko‘chirish mumkin. Bu vaziyatga OO‘MTV aralashmaydi, tartibini xususiy oliygoh belgilaydi.

Imtihon yoki imtihonsiz?

Ayrim oliygohlar imtihon asosida qabul qiladi, ayrimlari suhbat asosida. Qanday shaklda bo‘lishini xususiy OTM o‘zi hal qiladi.

Diplomi o‘tadimi o‘zi?

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiya tomonidan litsenziyalangan bo‘lsa, Respublika hududida albatta diplomi o‘tadi. Inspeksiyaning ochiq ma'lumotlariga ko‘ra, bugungi kunda litsenziya olgan xususiy oliygohlar 47 taga yetdi.

Xususiyda o‘qiganlarga ish yo‘qmi?

"Xususiyda o‘qiganga ish topilmaydi" degan gaplar o‘tmishda qolgan. Xususiy oliygohlarning diplomi davlat oliygohlarining diplomi bilan teng kuchga ega. Kimdir sizga bu xususiy, buning diplomi o‘tmaydi, menga davlat oliygohi diplomi kerak desa, mana bunday yo‘l tuting: https://t.me/Talim_Live/1491

Qabul qachongacha davom etadi?

Bu ham xususiy oliygoh ixtiyorida, qabul o‘zi belgilagan vaqtda bo‘ladi. Hozirda ayrimlari qabulni yakunladi, ayrimlarida davom etyapti.

Consulting orqali kirish kerakmi yoki o'zimiz borsak bo‘ladimi?

Bu OTMga bog'liq. Masalan, ba‘zi xususiy oliygohlar umuman consultinglar bilan ishlamaydi, ba‘zilari consulting firmalar bilan ishlashni tizimlashtirgan. Bu oliygohga kirmoqchi yoki ko‘chirmoqchi bo‘lgan talabgor o‘zi borgandan ko'ra, consulting bilan ishi tez bitadi, ayniqsa suhbatga tayyorlanishda.

Litsenziyasi borligini qayerdan tekshirsam bo‘ladi?

Odatda oliygohlar litsenziyalarini binoning kirishi qismiga ilib qo‘yishadi. Consultinglar esa sizga elektron (pdf, jpg) qilib tashlab berishlari yoki oflayn ko‘rsatishlari mumkin. Siz litsenziyadagi QR kodni scaner qilish orqali haqiqiy yoki soxta ekanligini tekshirishingiz mumkin. Eng afzal yo‘li – taʼlim inspeksiyasining rasmiy web-sayti TDI.UZ orqali litsenziyalangan oliy ta'lim tashkilotlarining ro'yxatini bilan tanishsangiz bo'ladi.

❗️Xususiydan litsenziya olib qo‘yilsa talabalar taqdiri nima bo‘ladi? — Bu bo'yicha huquqiy asosda post tayyorlayapmiz (vahimaga o‘rin yo‘q) hozircha reaksiya bilan qo‘llab-quvvatlab turinglar🔥

P/S. Bu reklama emas, xolis tavsiya👌

Post olinganda manba ko'rsatilishi shart!

Ta’lim tizimiga oid yangiliklar:
➡️ @Talim_Live