Бамайлихотирликка берилманг, жамоат транспортига ниқобсиз чиқманг! ❗️❗️❗️
Бугунги кунда вилоятимизда пандемия билан боғлиқ вазият барқарор бўлса-да, эътиборсизликка берилиш ярамайди. Касаллик хавфи олдини олиш учун аввало ҳамма мавжуд қоидаларга қатъий амал қилиши керак.
Карантин талаби юмшаганиданми, айрим кишилар бамайлихотир бўлиб қолгани сир эмас. Масалан, ниқоб тақишни унутаётганлар ҳам бор. Ваҳоланки, бу тартиб ҳали бекор бўлгани йўқ.
Айниқса, жамоат транспорти (автобус, микроавтобус, йўналишли ва йўналишсиз такси) хизматидан фойдаланишда бу ҳолат кўзга ташланяпти.
Эслатиб ўтиш керакки, хоҳ автобус, хоҳ такси бўлсин, унга ниқобсиз чиқиш мумкин эмас. Бу йўловчи саломатлиги учун муҳим.
Ҳушёрликни ошириш мақсадида автобусларда махсус эслатмалар жойлаштирилган.
Яна бир жиҳати, аввало бу қоидага ҳайдовчилар ҳам оғишмай риоя қилиши, йўловчилардан ҳам шуни талаб этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

Forwarded from Qashqadaryo IIB | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўлдан қайтган автобус
Батафсил👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=GueD33Fap6A
Telegram|Website|Facebook|Youtube

Forwarded from Qashqadaryo xabarlari ™ (Ahror Sodiqov)
#LIVE Зойир Мирзаев Қарши шаҳрининг ички йўлларини қуриш ва жорий таъмирлаш тақдимоти билан танишмоқда
Қарши шаҳридаги 56 та маҳалла, қарийб 67 млрд сўм эвазига таъмирланади. "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Арабхона" ва "Мағзон" МФЙ кўчаларига асфальт ётқизилади.
Тақдимотда босқичма-босқич кўчалар номи билан қурилиш ишларини бошлаш ва таъмирланган ёки таъмирланаётган кўчаларни ранглар билан тоифаларга ажратиш ҳамда лойиҳаларни тезлаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, тақдимотда 44 км пиёдалар, 12 км велосипед йўлакчаси ва 23 та кўчаларга ёритиш ускуналари ўрнатилиши бўйича маълумот берилди.

ШАҲАР ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ ВА БАГАЖ ТАШИШ ТАРИФЛАРИ ЎЗГАРДИ ‼️
Вилоят ҳокими 2021 йил 29 мартда “Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчи ва багаж ташиш ҳақини тўлаш тарифларини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилди. ✍️
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида шаҳар транспортида йўловчи ва багаж (қўл юки) ташишнинг янги тарифлари тасдиқланди. 💰
Унга кўра,
Йўналишли таксиларда (Дамас): 🚐
Бир йўловчига йўл кира ҳақи 2000 (икки минг) сўм;
Йўналишсиз таксиларда (махсус таниш белгисига эга транспорт воситаси, “сариқ” такси) 🚕
Шаҳарда буюртма асосида йўловчи ташиш ҳақи ҳар бир километр учун 1000 (бир минг) сўм (таксометр кўрсаткичи бўйича ҳисобланади, таксометр бўлмаганда, мобиль электрон қурилмалар ҳам унинг ўрнини босиши мумкин);
Автобусларда: 🚌
Бир нафар йўловчи учун йўл чиптаси 1500 (бир ярим минг) сўм.
Шунингдек, йўналишли такси ва автобусларда ҳажми 60 см х 40 см х 20 смдан 100 см х 50 см х 30 смгача ҳамда узунлиги 150 смдан 200 смгача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар оғирлиги 20 кгдан ортиқ бўлган багаж (қўл юки)ни 🧳 олиб юриш учун йўл кирага тенг қийматда қўшимча ҳақ олиниши мумкин.
Ҳоким қарорида шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланиш тарифларига риоя этилишини таъминлаш вилоят транспорт бошқармаси зиммасига юклатилган. 🔍
Ушбу ҳужжат билан вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги HQ-533/06-сонли қарори ўз кучини йўқотди.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/TIkrlLu1h_NEObSe

Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ–5045-сон, 29.03.2021 й.) билан Абдусамат Абдувахидович Муминов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, А.Муминов бунга қадар Президент Администрацияси транспорт салоҳияти, божхона маъмуриятчилиги ва логистикани ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

“Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурларида жамоат транспорти масаласи ҳам эътиборга олинади
“Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида ички автомобиль йўллари, пиёдалар йўлаклари, транспорт тўхташ бекатлари ва бошқа йўл инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, йўлбўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Шунингдек, ушбу дастурларга мувофиқ ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш масаласи ҳам инобатга олинади.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг 2021 йил 3 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Лицензия варақаси олиш учун тўланадиган давлат божи қанча?
Маълумки, йўловчи ташиш лицензияланиши мажбурий саналган фаолият турига киради. Чунки бу фаолият фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига, аввало соғлигига ва жамоат хавфсизлигига дахлдор. Шу мақсадда йўловчи ташиш лицензиялаш орқали тартибга солинади.
Ўз навбатида йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасини олиш учун муайян давлат божи ундирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли қарорида бож миқдори белгилаб қўйилган, у йўловчи ташиш ҳудуди ва транспорт воситаси турига қараб фарқланади.
Юқорида давлат божи миқдори келтирилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ҳозирди юртимизда амалдаги базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўмни ташкил этади.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEyJK5S7tYfzRDm0ng

МАТБУОТ АНЖУМАНИГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
Эртага 12 апрель куни Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.
Тадбирда бошқарма томонидан соҳага оид ҳукумат қарорлари ижроси бўйича маълумот берилади.
Қизиқиш билдирган ОАВ вакиллари ва блогерларни ушбу тадбирда бевосита қатнашишга таклиф қиламиз.
Матбуот анжумани эртага соат 11:00 да Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот олиш учун телефон: +998914542843

Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
МАТБУОТ АНЖУМАНИГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ Эртага 12 апрель куни Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилади. Тадбирда бошқарма томонидан соҳага оид ҳукумат қарорлари ижроси бўйича маълумот берилади.…
Эртага ўтказилиши кўзда тутилган матбуот анжумани узрли сабабга кўра 13 апрель санасига қолдирилди. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Замонавий автобус ва микроавтобус олиб келиш бўйича музокара ўтказилди
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов Тошкент шаҳрида Хитойнинг “Yutong” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.
Қайд этиш жоиз, “Yutong” компанияси замонавий автобус ва микроавтобус ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи саналади.
Маълумки, вилоятимизда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспорти қамровини ошириш кўзда тутилган. Мавжуд йўналишларга автобус ва микроавтобус жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнга тадбиркорлик субъектлари кенг жалб этилади.
Музокараларда ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Тақдимот қилиш мақсадида вилоятимизга замонавий автобус ва микроавтобус олиб келиш режа қилинган.
Эслатиш жоиз, айни пайтда вилоятимиз ҳудудларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш учун қарийб 800 дона автобусга эҳтиёж борлиги аниқланган.

#OAV_biz_haqimizda
Вилоятимизда жамоат транспортини ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар Қарши шаҳри мисолида