Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
МАТБУОТ АНЖУМАНИГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ Эртага 12 апрель куни Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилади. Тадбирда бошқарма томонидан соҳага оид ҳукумат қарорлари ижроси бўйича маълумот берилади.…
Узрли сабабга кўра қолдирилган матбуот анжумани эртага соат 15:00 да Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтади. Тадбирда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Н.Намозов томонидан соҳага оид ҳукумат қарорлари ижроси ҳақида маълумот берилади.
Қизиқиш билдирган журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navro'z Ashurmatov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бухоро – Қарши" йўналишли такси йўналиши ҳаракати ташкил этилди
Йўловчиларга қулайлик яратиш, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида Бухоро – Қарши йўналишли такси йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
🚏 Микроавтобуслар қатнови “Шарқ” бош бекатидан бошланиб, Қарши автостанциясида якунланади. Ушбу йўналишда йўлкира ҳақи 30 000 сўм.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:
👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;
👉 ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉 Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига.
3-гуруҳ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар темир йўлларда чиптанинг эллик фоиз чегирмалари билан йилига бир марта юриш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

ТРАНСПОРТ СОҲАСИГА ДОИР ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ
Бугун Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида ҳукумат қарорлари асосида бажарилган ишлар бўйича маълумот тақдим қилинди.
Қайд этилдики, 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Президентнинг вилоятимизга амалга оширган ташрифи давомида ҳамда 2020 йил 30 ноябрь куни давлат раҳбари раислигида ўтказилган жамоат транспортини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилганди.
Айни топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш учун вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳи томонидан аввало Қарши шаҳрининг замонавий транспорт моделини ишлаб чиқишга доир ишлар олиб борилди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Қарши шаҳрида 15 та шаҳар ичи автобус йўналиши очилди. Айни пайтга қадар 11 та йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилиб, бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда. Ушбу йўналишлар билан Қарши шаҳридаги барча 62 та маҳаллани тўлиқ қамраб олиш, бу маҳаллаларни муҳим объектлар билан боғлаш зарурати инобатга олинган.
Вилоят марказида транспорт воситалари тирбандлигини бартараф этиш учун шаҳарнинг 5 та ҳудудида автостанция барпо этиш белгиланди. Автостанция қуриш учун ер майдонлари тадбиркорларга ажратилиб, қурилиш ишлари бошланди.
Қарши шаҳрида ҳозирда 83 та оралиқ бекат мавжуд. Хатлов натижаларига кўра, келгусида ҳудудда яна 192 та янги оралиқ бекатлар қурилишига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Бугунги кунда ушбу оралиқ бекатларни қуриш учун Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар танланмоқда.
Вилоят бўйича барча шаҳар ва туманлардаги жами 306 та йўловчи ташиш йўналиши қайта инвентаризациядан ўтказилди. Келгусида қишлоқ ҳудудини туман маркази, туман марказини вилоят маркази билан боғлаш имконини берувчи 230 та автобус йўналиши ташкил этиш мумкинлиги, ушбу йўналишларга 718 та автобус зарурати мавжудлиги аниқланган. Янги автобуслар олиб келишга маҳаллий тадбиркорларни кенг жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/TIkrlLu1h_NEObSe

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжуманидан
Вилоятимизда қишлоқ ҳудудини туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлаш кўзда тутилган йўналишларга 700 дан ошиқ автобус ва микроавтобусга эҳтиёж бор.
Nasaf TV

ҚарМИИдаги тадбирда битирувчиларга бошқарма фаолияти таништирилди
Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Ёшлар бандлиги – тараққиётга илк қадам” мавзусидаги тадбирда олийгоҳнинг транспорт факультети битирувчилари учун Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси фаолияти тақдимоти ташкил этилди.
Ушбу тақдимотда бошқарма бўлим бошлиғи О.Ҳайитов ташкилот фаолияти қамрови, кадрлар таъминоти, бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Мулоқотда битирувчилар бошқармадаги бўш иш ўринлари, ишга кириш тартибидан хабардор бўлди.
Қайд этилдики, вилоятимизда ташув хизматлари кўрсатиш кўлами ортгани сари транспорт соҳаси малакали мутахассисларига ҳам талаб ошяпти.
Тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Бошқарма олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга доим тайёр экани билдирилди.

Forwarded from "Qarshi MTU" filiali Rasmiy kanali
Qarshi temir yo‘l vokzalidan mahalliy va shaharlararo qatnovchi poyezdlar jadvali.
Ma'lumot uchun e-ticket.railway.uz veb saytiga yoki Qarshi vokzali ma'lumotxonasi raqami +99875-227-24-65 ga murojaat qilishingiz mumkin.
👉@rjukarshi👈

ХОДИМЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИ БАҲОЛАНДИ
Икки кун мобайнида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасида ходимлар аттестациядан ўтказилди. Жараён Меҳнат кодекси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғриси”ги Низом талабларига асосан ташкил этилди.
Вазир ўринбосари раислигидаги тегишли комиссия ходимларнинг ўз вазифасига қай даражада муносиблигини, касбий тайёргарлиги ва салоҳиятини баҳолади. Аттестация саволларига берган жавобига қараб, ходим эгаллаб турган вазифасига ё “лойиқ”, ё “шартли лойиқ” ёхуд “нолойиқ” деб топилди.
Аттестация натижалари дарҳол эълон қилинди. Келгусида ҳар бир кадр замон талабидан келиб чиқиб ўз устида муттасил ишлаши, касбий тайёргарлигини ошириши лозимлиги таъкидланди.

Карантин қоидасига амал қилинг, такси ва автобусга ниқобсиз чиқманг! ❗️❗️❗️
Вилоятимизда пандемик вазият барқарор бўлса-да, карантин қоидаларига беэътибор бўлиш ярамайди.
Карантин талаблари юмшатилганига қарамай, ҳозирда айрим қоидалар ҳали ҳам ўзи кучида эканини эслатиш жоиз.
Жумладан, бугунги кунда жамоат транспортидан ниқобсиз фойдаланиш тақиқланади.
Йўловчиларнинг автобус ва такси (йўналишсиз ва йўналишли)га ниқобсиз чиқишига йўл қўйилмайди. Ҳайдовчилар ҳам ниқобда бўлиши қатъий талаб қилинади.
Эслатиш жоиз, карантин қоидасига риоя этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳурматли йўловчи ва ҳайдовчилар, ниқоб тақиш билан Сиз ўз саломатлигингизни асраган бўласиз.

Аэропорт ва вокзалда карантин талабига риоя этилиши ҳолати ўрганилди
Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов бошчилигида Қарши халқаро аэропорти ва Қарши темир йўл вокзалида назорат тадбири олиб борилди. Бунда йўловчиларга хизмат кўрсатишда санитария қоидаларига қай даражада амал қилинаётганига асосий эътибор қаратилди.
Тадбир мобайнида Қарши халқаро аэропорти ва Қарши темир йўл вокзали кириш-чиқиш қисмларида ҳарорат ўлчаш асбоблари, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.
Бугунги шароитда касаллик тарқалиши олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриш лозимлиги тушунтирилди. Амалдаги карантин талабларига қатъий риоя этилиши мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.
Аниқланган айрим камчиликларни дарҳол бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди.
Назорат тадбири Транспорт вазири раислигида ўтган йиғилишда берилган топшириқ ижроси доирасида ташкил этилди.