Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
273 subscribers
2.45K photos
263 videos
968 links
Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi rasmiy sahifasi
https://t.me/kashtransport_murojaatbot orqali murojaat qoldirishingiz mumkin.
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

👉 ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

👉 Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига.

3-гуруҳ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар темир йўлларда чиптанинг эллик фоиз чегирмалари билан йилига бир марта юриш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

☑️ Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚖 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик БҲМнинг 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚖 Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.

❗️Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми?

Президентнинг “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши лозим.
#Биласизми?

✍️ Президентнинг 2021 йил 7 майдаги “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,

йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспортларнинг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.