3 subscribers
29 photos
22 videos
3 links
Барча «Ўзбекистонликларни» каналимизга таклиф қиламиз

Барча янгиликларни каналимизда кузатиб боринг.

Бизнинг каналда То'лик, ёртиб борилади

Бизда расман элон қилинмаган хабарлар қўйилмайди
👇 👇
@karonavirusinf
Download Telegram
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 912 289 (+ 16 750)
⚡️Соғайганлар 1 495 076 (+ 5 793)
⚡️Вафот этганлар 33 078 (+ 181)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 1 225 889 (+ 10 888)
2. 🇺🇦 Украина 230 236 (+ 3 774)
3. 🇰🇿 Қозоғистон 108 296 (+ 60)
4. 🇧🇾 Беларусь 80 696 (+ 844)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон 59 197 (+ 338)
6. 🇲🇩 Молдова 56 901 (+ 322)
7. 🇦🇲 Арманистон 52 677 (+ 181)
8. 🇰🇬 Қирғизистон 47 635 (+ 207)
9. 🇦🇿 Озарбайжон 40 788 (+ 97)
10. 🇹🇯 Тожикистон 9 974 (+ 39)

📎 Манба: Worldometers

👉 @karonavirusinf
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных 1 912 289 (+ 16 750)
⚡️Выздоровевших 1 495 076 (+ 5 793)
⚡️Погибших 33 078 (+ 181)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 1 225 889 (+ 10 888)
2. 🇺🇦 Украина 230 236 (+ 3 774)
3. 🇰🇿 Казахстан 108 296 (+ 60)
4. 🇧🇾 Беларусь 80 696 (+ 844)
5. 🇺🇿 Узбекистан 59 197 (+ 338)
6. 🇲🇩 Молдова 56 901 (+ 322)
7. 🇦🇲 Армения 52 677 (+ 181)
8. 🇰🇬 Кыргызстан 47 635 (+ 207)
9. 🇦🇿 Азербайджан 40 788 (+ 97)
10. 🇹🇯 Таджикистан 9 974 (+ 39)

📎 Источник: Worldometers

👉 @karonavirusinf
🔎 Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар

Европа клиник микробиология ва юқумли касалликлар жамиятининг конференциясида тақдим қилинган тадқиқот натижаларида қонда рух моддасининг кам бўлиши коронавирусга чалиниш хавфи юқори эканлиги, шунингдек, юқтириб олинган тақдирда қийин кечиши ва ҳатто оқибати ўлим билан тугашига боғлиқ деган хулосага келинган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Рух моддаси ва коронавирус ўртасида қандай боғлиқлик бор?

🩸Иммунитетнинг вирусларга қарши курашиш қобилияти рух моддасининг қондаги концентрациясига боғлиқ бўлади.

🦠 Тадқиқот муаллифлари COVID-19 ташхиси билан шифохонага келган 249 нафар беморни ўрганган. Беморлар ўртача 63 ёшда, уларнинг 55 фоизи эркак бўлган. Коронавирусдан вафот этган беморларнинг деярли барчасида тирик қолганларга нисбатан рух моддаси миқдори кам эканлиги аниқланган. Тадқиқотчилар рух моддаси миқдори ва коронавирусни енгиш имкониятини баҳолашга ҳам муваффақ бўлган. Унда маълум бўлишича, қондаги рух моддасининг ҳар қўшимча микрограмми коронавирусдан вафот этиш хавфини 7 фоизга камайтиради.

〰️〰️〰️〰️〰️
Рух моддаси етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Кунига 12-15 миллиграмм рух моддаси қабул қилиниши керак. Овқат ва маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали организм меъёрдан 20-40 фоиз рухга эга бўлади, қолган меъёр эса шифокор кўрсатмасига биноан бошқа манбалардан ўзлаштирилиши керак. Афсуски, рух моддаси етишмаслигини ифодалайдиган симптомлар мавжуд эмас, шу сабаб ҳам вақти-вақти билан биокимёвий қон таҳлили орқали аниқлаштириш керак бўлади. Бироқ рух моддаси етишмаганида баъзи белгилар кузатилиши мумкин. Уларнинг кўп тарқалгани қуйидагилардан иборат:

🔸 тез-тез шамоллаш ва иммунитетнинг сусайиши;

🔸 яра, шилиниш ва бошқа жароҳатларнинг яхши битмаслиги;

🔸 тирноқларнинг мўртлиги ва синиши;

🔸 қалтираш (асосан қўлда);

🔸 асабийлашиш ва тез ғазабланиш;

🔸 ҳаракатнинг бир-бирига номувофиқлиги;

🔸 соч тўкилиши;

🔸 ҳид ва таъм билмаслик;

🔸 стоматит;

🔸 қоронғида кўриш қобилиятининг ёмонлашиши;

🔸 бошни қазғоқ босиши;

🔸 қўлга аллергик тошма тошиши;

🔸 иштаҳа ёмонлашиши.

@karonavirusinf
⚡️⚡️ЖССТ: Коронавирусга Ер аҳолисининг 10 фоизи — 760 млн киши чалинган бўлиши мумкин

COVID-19’га чалиниш ҳолатларининг ҳақиқий сони расман қайд этилганидан анча кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Майкл Райан маълум қилди.

Айни пайтгача вирусга Ер аҳолисининг тахминан 10 фоизи — 760 миллион киши чалингани тахмин қилинмоқда. ЖССТ вакили бу кўрсаткични «оптимистик» деб атади.

🌍 Касалланишнинг иккинчи тўлқини ҳақида фикр билдираётиб, Райан ҳозир дунёга оғир давр кириб келаётгани ҳақида айтди.

📈 Маълумот учун, пандемия бошидан буён дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 миллион кишидан ошди.

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
⚡️Ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🌀 Микст-инфекция — бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларнинг бирга учраши.

💧Ҳозирда ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда. Табиийки, микст-инфекция ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли юзага келади.


👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Пандемиянинг охири борми? Ҳамма коронавирус билан касалланадиган бўлса, чекловларни жорий қилишдан нима наф?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

Чекловларнинг фойдаси бор — вақтдан ютиш!

Бир қарашда бугунги вазиятдан келиб чиқсак, вирус тарқалишини тўхтатишдаги ҳар қандай саъй-ҳаркаталар фойдасиздек, чунки барибир ҳамма касалланиб олади.

Бироқ ушбу пессимистик қараш икки сабабга кўра ўзини оқламайди:

❗️Биринчидан, Хитой, Тайван, Янги Зеляндия ва Жанубий Корея тажрибалари чекловларни ўз вақтида қўллаш — инфекция тарқалишини узоқ вақт ушлаб туришга имкон беришини кўрсатди. Бундан келиб чиқадики, ҳатто қатъий карантин чоралари мавжуд бўлмаса-да, кучли иккинчи тўлқин юзага келмайди.

🔘 Бундан ташқари, вақтдан ютиш тиббий тизимда мослашишга имкон беради. Гап нафақат вақтинчалик касалхоналар ёки тест текшируви, балки касалликнинг клиник манзарасини тушуниш, унинг олдини олиш ва тест усулларини ишлаб чиқиш ҳақида ҳам бормоқда.

💉 Мисол учун, ўтган 4 ой мобайнида SARS-CoV-2 вируси тўғрисидаги илмий мақолалар бир нечтадан минглабга кўпайди, кузатувлар ва касалликни даволаш борасида катта тажриба тўпланди, юздан ортиқ вакцина ва кўплаб вирусга қарши препаратлар ишлаб чиқилмоқда.

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Бемор шифохонадан даволаниб чиққанидан кейин ҳам кимгадир касалликни юқтириб қўйиши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

☑️ Албатта, мумкин. Бу каби ҳолатларни инкор қилиб бўлмайди. Шифохонадан чиққан беморларда коронавирус касаллиги клиник белгилари тўлиқ йўқолган бўлса-да, ташқарига вирус чиқаришда давом этиши мумкин.

🔰 Шунинг учун ҳам касалликдан соғайган шахслар яна икки ҳафта мобайнида кузатувда бўлиши ва атрофдагиларга касаллик юқиб қолишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга риоя этишлари шарт.

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Сўх туманидагилар Фарғонага боришлари учун Қирғизистон томонидан коронавирус тести натижаси талаб қилиняпти ва у пуллик, шу тўғрими?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🚧 Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ, ўтказиш пунктидан (аэропорт, вокзал, ёки бошқа) ўтаётган фуқароларда ПЗР текшируви натижаси бўлиши шарт ва лаборатория текширувлари билан боғлиқ харажатлар мурожаат қилган шахслар томонидан қопланади.

☝️Фақат касалликнинг клиник белгилари бўлган шахслар, касалликга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахслар бепул текширилади.

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Шофиркон ҳокими туман «қониқарсиз» баҳолангани учун халқдан узр сўради. Бу пайтда эса айрим масъуллар ухлаётганди...


👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидан янгилик.
(Чегарада чекловлар қўйилди)

Айни вақтларда Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишларига мумкин. Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғизистон фуқаролари ҳам бемалол Қирғизистонга ўтиб кетишлари мумкин!

❗️Лекин ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга, Қирғизистон фуқаролари эса Ўзбекистонга киргизилмайди

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Норвегия полицияси томонидан жиноятчиларни ортидан қувиб бориши акс этган видео. Кино кўргандек бўласиз.

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Карантин вақтида мактабларда ошхона ва буфетлар ишлаши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

«Ўзбекистон Республикасида Covid-19 падемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатлари фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар», 0375-20 сонли Санитария қоидалари ва меъёрлари асосида:

юқорида кўрсатилган муассасаларда ошхона ва буфетлар санитария қоидалари ва талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши мумкин


👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
⚡️Сўнгги соатларда яна 146 кишида коронавирус аниқланди. Касалликни енгиб ўтганлар сони эса 56 миингдан ошди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍96 нафари Тошкент шаҳрида,

📍30 нафари Наманган вилоятида,

📍20 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар сони 59 343 нафар.

📈Бугун айни пайтга қадар саккиз ҳудудда 307 киши соғайди ва инфекциядан фориғ бўлганларнинг жами сони 56 058 (94 фоиз)га етди.

❗️Ҳозирда 2 796 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.



👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

💰 Жаҳон банки гуруҳи президенти Девид Малпаснинг маълум қилишича, агар пандемия баъзи мамлакатларда қарздорлик инқирозини келтириб чиқарса, инвесторлар ёрдам беришга, жумладан қарзни бекор қилишга тайёр бўлишлари керак — Reuters

🇮🇹 Италияда яқин ҳафталарда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари ортиб боришини тўхтатиш мақсадида янги чекловларни жорий этишни режалаштирмоқда — Reuters

🇨🇳🇺🇳 Хитой ўзининг Covid-19 га қарши вакцинасидан бутун дунёда фойдаланилиши учун ЖССТ томонидан баҳоланиши юзасидан музокара олиб бормоқда — Reuters

🇪🇺 Коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини Европа ҳудудида иқтисодиётнинг қайта тикланишини секинлаштириши хавфи мавжуд, дея маълум қилди Кристин Лагард — Reuters

🇺🇸 Тадқиқотлар АҚШда касалхонага ётқизилган Covid-19 беморларининг 80% дан ортиғи мушаклар, бош оғриғи, бош айланиши, руҳий ҳолат ўзгариши ва ҳид билишни йўқотиш каби асаб касалликларини бошдан кечиришганини кўрсатмоқда — CNBC

👉 @karonavirusinf

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳 Согласно ВОЗ, число инфицированных коронавирусом может в 20 раз превышать официально зарегистрированные случаи. Организация предположила, что в общей сложности 10% населения планеты могло быть заражено коронавирусом — 760 млн. человек — CNBC

💰 Президент Группы Всемирного банка Дэвид Мальпас заявил, что инвесторы должны быть готовы предоставить помощь, если пандемия вызовет долговой кризис в некоторых странах в том числе посредством списания долгов — Reuters

🇮🇹 Италия намерена ввести новые ограничения в ближайшие недели, чтобы обуздать рост числа случаев коронавируса — Reuters

🇨🇳🇺🇳 Китай ведет переговоры о том, чтобы его вакцины Covid-19 местного производства были оценены ВОЗ для дальнейшего их использования во всем мире — Reuters

🇪🇺 Вторая волна пандемии коронавируса рискует затормозить восстановление экономики еврозоны, заявила Кристин Лагард — Reuters

🇺🇸 Исследование показало, что в США более 80% госпитализированных пациентов Covid-19 испытывали неврологические симптомы, такие как мышечные, головные боли, головокружение, измененное психического состояния и потеря обоняния — CNBC



👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Коронавирус одатий гриппга ўхшаб мавсумий касалликка айланиш эҳтимоли қанчалик тўғри?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

Бундай ҳолат бўлиши мумкин, лекин эҳтимоли ҳақида ҳозирча аниқ гап айтиш мушкул. Балки коронавирус ҳақиқатан одатий инфекцияга айланиб, бир одамдан бошқасига доимий юқиб боради. Эҳтимол, уни тўлиқ баратараф этиш уддасидан чиқилар. Турли коронавируслар "тарихи" иккала натижанинг ҳам эҳтимолини кўрсатади.

💉 Айни пайтда эса убу саволга жавоб — вакциналарнинг қай даражада самародор эканига боғлиқ.

🦠 Бир тарафдан "атипик пневмония" эпидемиясини етарлича тезкорлик билан бартараф этишга эришилди. Бошқа томондан — инсон популяциясида нақ тўрт турдаги коронавирус (HCoV-229E, NL63, OC43 ва HKU1) мавжуд бўлиб, улар биз билан узоқ вақтлардан бери бирга.

🐪 Янги коронавирус каби улар ҳам қачонлардир жониворлар организмидан инсон танасига ўтган. Бу XIX асрда содир бўлиб, ушбу вирусларнинг донорлари кўршапалаклар, сигир ва туялар бўлган, дея тахмин қилинади.

🔎 Илк зарарланиш чоғларида бу вируслар ҳам ҳозирги коронавирусдан қолишмайдиган асоратларга олиб келган бўлиши мумкин. Шунчаки, биз бундан ўша давр тиббий қайдномалари йўқлиги сабаб бехабармиз. Умр кўриш давомийлиги ҳам ўтган даврларда ҳозиргидан анча фарқ қилган. Аввалги коронавируслар билан қандай ўзгаришлар юз берган бўлса, янгилари билан ҳам юз бериши мумкин.


👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
Мактабда битта партада икки ўқувчи ўтириши мумкинми? Оралиқ масофа қандай сақланади?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🚫 Синф хоналарида масофа сақлаш учун тўлиқ имконият йўқ. Шу сабабли болалар ниқобда бўлишлари шарт.

Ўқувчиларнинг бошқа синфлар билан мулоқотини чеклаш мақсадида дарсларнинг бошланиш ва тугаш жадвали вақти 15 минут фарқи билан тузилади.

🚪 Бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларини алоҳида эшиклардан мактабга киришлари ташкил этилиши лозим. Синф хоналарини мунтазам шамоллатиш ва дезинфекция тадбирларини ўтказиш зарур.

☑️ Болаларнинг бир-бири билан мулоқотини чеклаш имконияти йўқ экани сабабли, асосий эътибор эрталабки фильтр, ўқувчиларнинг дока ниқобда бўлишлари, хоналар тез-тез шамоллатиб турилиши ва дезинфекцион-эпидемияга қарши тадбирларга қаратилмоқда

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жанглардаги аскар видеога тушиб қаҳрамонлик кўрсатмоқчи бўлган эди...

👇👇👇👇👇
@karonavirusinf
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 30 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 7 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have an owner.
Channel photo updated
Channel name was changed to «....»