Kar24.uz | Расмий канал
28.4K subscribers
25K photos
6.72K videos
211 files
14.5K links
Atrofingizga befarq bo'lmang
Biror voqea guvohi bo'lsangiz bizga ulashing

Bog'lanish: @Akmalsrajatdinov
Тelefon: +998 91 270 2198


Reklama:👇
@AkmalSrajatdinov
+998912702198
Download Telegram
#Расман: Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш: 👉 @Kar24uz
#Тезкор #Расман
⚡️Қозоғистонда коронавируснинг янги кўриниши аниқланди


Олмаотада коронавируснинг янгича кўриниши аниқланди. У Британия ва Жанубий Aфрикадаги коронавирус штаммларига хос бўлган мутациядир. Бу ҳақда шаҳарнинг бош давлат санитария шифокори, санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Жандарбек Бекшин маълум қилди.

Таъкидланишича, янги коронавируснинг юқумлилиги даражаси юқори. Aввалги асосий штамм билан таққослаганда, янги штаммларнинг юқиш даражаси 70% гача юқори. Яъни, инфекция кўпроқ юқумли ҳисобланади. 
Жандарбек Бекшин аҳолини тезроқ  вакцина қабул қилишга чақирди.

Каналга уланиш:👉 @kar24uz
📌📌📌 ЭЪЛОН! #Расман!

Ҳурматли ТАТУ Нукус филиали талабалари, профессор-ўқитувчилари ва барча ходимлари диққатига!

Коронавирус инфекcияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ва Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Нукус шаҳри бўлимининг 2021 йил 17 майдаги 3-1184 -сонли хати асосида жорий йилнинг 19 май кунидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали масофавий таълим (онлайн) шаклига ўтишини маълум қиламиз!
Барча профессор-ўқитувчилар ва ходимлар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз вазифаларини амалга оширишини сўраймиз!

Онлайн дарслар масофавий таълим платформаси орқали олиб борилади!

ТАТУ Нукус филиали матбуот котиби

Каналга уланиш: @Kar24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
⚡️Барча кутган қарор! Ўзбекистонда «тонировка» нархи расман арзонлашмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

Маълум бўлишича, эндиликда автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олишдан ташқари, 10 фоиз чегирмага ҳам берилади.

“Тонировка”нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга яна бир маъқул жиҳати, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди!

Каналга уланиш: @Kar24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

Бу йил
ги (2022-23) ўқув йили учун мактаб ўқувчиларидан мажбурий мактаб формаси талаб қилинмайди.

Ягона мактаб форм
аси талаби 2025 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👉 @Kar24uz
#РАСМАН

🔰 Ўзбекистонда 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади

▫️Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини (умумий қуввати 50 кВтгача) ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланади.

Бу ҳақда «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида келтириб ўтилган.

Тасдиқланган режага кўра, 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонларида кам қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиш режалаштирилган.

Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат #Расман

❗️Бугундан автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилди

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
Таълим кредити хусусий университет талабалари учун ҳам берилади.

Тўлов шартнома асосида ўқиётганлар учун ажратиладиган таълим кредити фақат давлат ОТМлари талабаларига эмас, балки хусусий ОТМлар талабаларига ҳам ажратилади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Расман

1-октябрдан ошган жарималарни нархи тасдиқланди

Каналга уланиш: @Kar24Uz