Jurnalist-kotib
171 subscribers
484 photos
108 videos
553 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
#субсидия
Субсидия олиш учун юборган аризам нега рад этилди?

Маълумки, 1 майдан 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар қабул қилиш бошланди. Орадан бир ой ўтди. Бирин кетин комиссия жавоблари чиқмоқда. Кимгадир субсидия ажратилганлиги тўғрисида ижобий хулоса берилаётган бўлса, айрим фуқароларга рад жавоблари берилмоқда. Рад жавобини олаётганлар турли эътирозлар билдиришмоқда. Шу сабабли қандай ҳолатларда аризалар рад этилиши юзасидан қисқача тушунча беришга ҳаракат қиламиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 25 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ қуйидаги ҳолларда аризалар рад қилинади:
а), тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
г) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (ери, хотини) такрорий мурожаат етганда;
д) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
е) иштирок етувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;
ж) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
и) оилаларнинг ўртача ойлик даромади кам ёки юқори бўлганда.
Субсидияга оид бошқа саволлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишишингиз мумкин:
https://goo.su/KdEsk
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib