МЕҲНАТ ЮТУҚЛАРИ ГАРОВИ ОЧИҚЛАНДИ
“Учтом” ирригация тизимлари бошқармаси (ИТБ) да сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар сафиии олий маълумотли ва малакали мутахассислар билан тўлдириб бориш, иш юритишда ижро интизомига қатьий риоя қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Ўролов сўзга чиқиб, Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросининг сўзсиз таъминланиши зарурлиги ҳақида фикр юритди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари шунингдек, семинар кун тартибидаги масалаларнинг аҳамияти ва долзарблигини айтиб ўтди. Ҳар битта корхона ва ташкилотда режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишнинг самарали якун топиши ана шу жамоа раҳбарияти ва аъзоларининг аҳиллиги ҳамда уюшқоқлигига боғлиқлигини таъкидлади.
Семинар қатнашчилари ҳавза бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси мутахассисларига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олиш имкониятига эга бўлишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

“УЗУНБУЛОҚ” ИККИ КИЛОМЕТР БАЛАНДЛИККА СУВ ЧИҚАРАДИ
Бахмал тумани ҳудудида жойлащган “Узунбулоқ” насос станцияси ўтган 2023 йилда давлат хусусий шериклик лойиҳаси асосида фаолият юритиши учун “Гидрострой мегастрой” МЧЖ ихтиёрига берилди.
Ушбу иншоотда ташкил этилган семинарда илғор инновацион усулда бошқарувнинг ўзига хосликлари ҳақида сўз борди.

- Мазкур иншоотнинг янгича усулда бошқарилиши 20 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ҳудуд аҳли томорқалари учун узлуксиз равишда оби-ҳаёт етказиб берилишини кафолатлайди, - дейди Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаев.
“Гидрострой мегастрой” МЧЖ раҳбари Б.Ғойипназаров эса, ўз чиқишида қисқа муддат ичида мавжуд 7 та насос агрегатининг 4 таси жорий таъмирдан чиқарилгани ҳақида маълумот берди.
Тадбирда шунингдек, ДХШ усули насос станциясини замонавий техник талаблар асосида ушлаб туриш, меҳнат жамоасини мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш учун кенг имкониятлар яратиши таъкиб ўтилди.

ОБИ-ҲАЁТДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ
ТАРТИБИ ТУШУНТИРИЛДИ
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Жиззах вилояти бошкармаси бошлиғи Ғ.Шодиев Зарбдор туманидаги “Бўстон” ва Й.Қурбонов номли хўжаликлардаги сув истемолчилари, дехқон, фермер хўжаликлари, томорқа ер эгалари билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқотда Президентнинг 2024 йилнинг 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги Фармони, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ва соҳага оид бошқа қонунчилик хужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ўта муҳим гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш, ер усти сувлари объектларини оқилона бошқариш, сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишини бошқариш борасида “Сувназорат” инспекцияси зиммасига юкланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари қишлоқ ва балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда қўлланиладиган жарима санкциялари ва бошқа жавобгарлик чоралари ҳақида батафсил тушунчалар олишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари қишлоқ ва балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда қўлланиладиган жарима санкциялари ва бошқа жавобгарлик чоралари ҳақида батафсил тушунчалар олишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ИШЧИ-ХОДИМЛАРГА ЭЪТИБОР -
МЕҲНАТ ЮТУҚЛАРИГА ЗАМИН БЎЛАДИ...
Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфида 6 та канал бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 211 километрни ташкил қилади. Ана шу сув йўллари ва улардаги жами 544 та гидроиншоотни жорий йилги вегитация мавсумига пухта тайёргарлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, йил бошидан буён 48 километр узунликдаги каналлар сув ўтидан тозаланди, 1.2 километрлик кисмида дамба ишлари бажарилиб, 15 та гидроишоотни жорий таъмирлиш ишлари якунига етказилди. Шубҳасиз, бажарилган бу ишлар Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги каналларимизга боғланган жами 371 минг 173 ярим гектар экин майдонининг оби-ҳаёт билан кафолатли таъминланишига замин бўлади.

Зиммамизга юкланган вазифани ўз вақтида ва сифатли адо этишимиз учун яна бир муҳим омил – бу шубҳасиз, 255 нафарни ташкил этувчи аҳил меҳнат жамоамиз ҳисобланади. Жорий йилнинг ўзида 20 нафар янги ишчи-ходимлар сафимизга келиб қўшилди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида ногиронлиги бор 6 нафар юртдошимизни иш билан таъминладик. Янги ҳамкасбларимизнинг жамоа ҳаёти ва фаолиятига тезроқ кириб кетишида устоз-шогирд анъаналари муддао бўлмоқда.
Жамоамиз аъзолари, биринчи галда ёшларни қўшимча даромад билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратганмиз. Бугунгача одамларимизга каналларнинг мухофаза зонаси ва бошқа худудлардан 45 гектарга яқин ер тақсимлаб берилди. Уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш чоралари кўриляпти.

Бу борадаги ишларимизнинг салмоғи янада ошишига бўлимларимиз ҳудудларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар муҳим ўрин тутяпти. Ҳозирда уларда 18 бош қорамол, 25 бош қўй, 40 бош эчки, 100 та курка, 500 дона товуқ парвариш қилинмоқда. Каналлар муҳофаза худудларида ғалла, картошка, сабзи, пиёз, полиз ва дуккакли экинлар етиштирилмоқда. Ҳар ойда ишчи ходимларга ушбу ёрдамчи хўжаликлардан олинган ўртача 1 миллион сўмлик махсулотлар қўшимча моддий рағбат сифатида тортиқ қилинаётир.
Шуҳрат ЖЎРАЕВ,
Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи.

РАҲБАРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ЁДГА ОЛИНДИ
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги мелиорация экспедициясида тизим ташкилотларига малакали олий маълумотли кадрларни ишга жалб этиш, юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини таъминлаш масаалларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда ҳавза бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, мурожаатлар билан ишлаш бўлимлари мутасаддилари ва бош ҳуқуқшгуноси иштирок этиб, кун тартибаги масалаларда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Иштирокчилар вилоят сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларда “устоз-шогирд” анъаналарига амал қилинган ҳолда юқори малакали кадрларни ишга олиш, уларнинг билим, малака ва тажрибаларини ошириш, ёш мутахассисларга муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида тушунчалар олишди.
Шунингдек, мурожаатларнинг ҳисобини юритиш, юқори турувчи ташкилотлардан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
Мелиоратив экспедиция раҳбарияти зиммасида иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ва соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш масъулияти борлиги эслатилди.