ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ)да сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга малакали олий маълумотли кадрларни ишга жалб қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи М.Турдибоев сўз олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу ишларга масъул бўлган мутахассислар ўз вазифаларини белгиланган муддат ва сифатли бажаришга масъул эканлиги эслатиб ўтилди.

Семинарда бошқарманинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлим бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев, бош юрисконсулти С.Бобобековлар чиқиш қилиб, ўз йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижа ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.
Тадбирда шунингдек, ИТҲБ ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда вегитация мавсумининг бориши, сув тежамкор технологияларни жорий этиш, ирригация-мелиорация иншоотларини ишлатиш, сув объектларни қуриш ва реконструкция қилиш каби долзарб юмушларнинг бугунги ҳолати ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

#тезкор
🔵 ХАТО ВА КАМЧИЛИКЛАР ЗУДЛИК
БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ
💧Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларнинг АКТ ва рақамлаштириш соҳаларига масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
⚡️Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғиинг ўринбосари Б.Одилов тадбирда сўзга чиқиб, республика Сув хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати масъулларидан иборат ишчи гуруҳнинг вилоятга бўлган хизмат сафари давомида рақамлаштириш ва “ақлли” қурилмалар ишида бир қатор хато ва камчиликлар аниқлангани ҳақида маълумот берди.

📝- Вазирлик мутасаддилари томонидан кўрсатилган нуқсонларни қисқа муддатларда бартараф қилишимиз зарур. Маълумот учун, бугунги кунда вилоятимиз сув хўжалиги тизимидаги ирригация ва мелиорация объектларига жами 664 та “ақлли” сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилган, уларнинг 55 фоизи ишида узилишлар бор, 10 фоизга яқини эса, мутлақо ишламайди. “Смарт” ва дайвер қурилмалардан олинаётган маълумотларга аниқлик киритиш, уларни қайта ишлаш борасидаги ишларимизни ҳам қайта кўриб чиқишимиз лозим, - деди Б.Одилов.
📌Анжуманда замонавий сув ўлчаш технологиялари билан ишлайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларнинг тажриба орттириши учун шарт-шароитлар яратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
📌Анжуманда замонавий сув ўлчаш технологиялари билан ишлайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларнинг тажриба орттириши учун шарт-шароитлар яратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
“ЯШИЛ ВОҲА” ЯНГИ УСУЛДА
ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИ...
2023 йилнинг сўнггида давлат-хусусий шериклик лойиҳасида асосида фаолият кўрсатиш учун Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги ”Султонбек Наврўз” фермер хўжалиги ихтиёрига топширилган “Яшил воҳа” насос станциясида семинар ташкил этилди.
Тадбирда 1987 йилда ишга туширилган мазкур иншоот “Бобур” СИУ ҳудудидаги фермерларнинг 77 метр баландликдаги 433 гектар майдонини оби-ҳаёт билан таъминлаши ҳақида маълумот берилди.

Ташаббускор тадбиркор Сухроб Сатторов насос станцияси ишини яхшилаш, уни модернизация ва реконструкция қилиш учун шу йилнинг ўзида 155 миллион сўм инвестиция киритишни зиммасига олган.
Семинар иштирокчилари лойиҳа қиймати 14.8 миллард сўмни ташкил қилган объектда бирламчи таъмирлаш ва тиклаш ишлари бошлаб юборилганига гувоҳ бўлди.
Якунда ДХШ тамойили асосида ишлаётган насос станцияси ишчи-ходимлари ва анжуман қатнашчилари атаб дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Меҳнат жамоасининг иши баракали бўлиши учун дуолар қилинди

ОБИ-ҲАЁТ ИСТЕЪМОЛИ ЖИДДИЙ НАЗОРАТ ОСТИДА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Жиззах вилояти бошқармаси жамоаси мунтазам равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истемолчилари томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилан назорат тадбирлари олиб бормокда.
Жумладан, вилоятимиз сув назоратчилари томонидан 2024 йилнинг бошидан буён сувдан оқилона фойдаланиш ва оби-ҳаёт истеъмолида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида 780 марта қонун бузилиш холатлари аникланди.

Ҳар бир ҳолат юзасидан белгиланган меъёр-талаблар асосида қонуний чоралар кўрилди. Тизимдаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларига огохлантириш ва ёзма кўрсатмалар берилди.
Жойларда юртдошларимизни “Сув текин эмас” тамойилига амал қилишга чорловчи, тириклик манбаи бўлган бебаҳо неъматни кўз қорачиғидек асрашни тарғиб этган тадбирлар, анжуман ва давра суҳбарлари ташкил этилмоқда.
Ғайрат ШОДИЕВ,
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси
Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи

“ЮТУҚ МАЙДОНИ”ДА ТЎПЛАНГАН ТАЖРИБА ЎРГАНИЛДИ
Зарбдор туманининг "Ютуқ майдони" фермер хўжалиги даласида “Сув текин эмас” мавзуида амалий семинар ташкил этилди. Тадбир Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва туман "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ташаббуси билан уюштирилди.
Анжуманда даставвал Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун, ҳукумат ва Сув хўжалиги вазирлигининг оби-ҳаётни кўз қорачиғиек сақлашни кўзда тутган бошқа қарор ва кўрсатмалари ҳақида сўз борди.