Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
234 subscribers
2.27K photos
72 videos
100 files
193 links
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали
Download Telegram
“Бахмал жилоси” МЧЖ томонидан бажарилаётган ишлар 2 миллиард 130,7 миллион сўмга баҳоланган. Қурувчилар сув йўлининг лойқа тўпланган қисмини тозалаш, бундан кейин лойқа чиқиб кетувчи қувурлар ўрнатиш, қирғоқ қиялигини монолит бетон билан мустахкамлаш каби ишларни зиммаларига олишган.
Семинар қатнашчиларига объектдаги ишлар тасдиқланган режа-жадвал асосида бораётгани, уларнинг якуни билан Сангзор дарёсидан оқиб ўтувчи йирик сел-тошқин сувларининг гидроузелга эҳтимолий зарари бартараф этилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ДАЙВЕР ҚУРИЛМАЛАРНИНГ
ҚУЛАЙЛИГИ ВА АФЗАЛЛИГИ ТУШУНТИРИЛДИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедициясида “Дайвер қурилмалар: қулайлик ва афзаллик” мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбирда мелиоратив экспедициянинг ахборот технологиялари ва замонавий ускуналарни жорий қилиш бўлими бошлиғи Ш.Рахимов сўзга чиқиб, ер ости сувларининг сатҳи, шўрланиш даражаси ва ҳароратини ўлчашда дайвер қурилмаларнинг ўрни катта ва муҳимлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.
Анжуман қатнашчилари шунингдек, “ақлли” қурилмалар ишида кўзга ташланаётган носозликлар, уларни бартараф қилиш йўллари ҳақида зарурий тушунчалар олишди.
Олис ҳудудлардаги кузатув қудуқларига ўрнатилган қурилмаларининг интеграция қилиниши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги бошқа юмушлар таҳлил қилинди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ)да сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга малакали олий маълумотли кадрларни ишга жалб қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи М.Турдибоев сўз олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу ишларга масъул бўлган мутахассислар ўз вазифаларини белгиланган муддат ва сифатли бажаришга масъул эканлиги эслатиб ўтилди.
Семинарда бошқарманинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлим бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев, бош юрисконсулти С.Бобобековлар чиқиш қилиб, ўз йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижа ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.
Тадбирда шунингдек, ИТҲБ ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда вегитация мавсумининг бориши, сув тежамкор технологияларни жорий этиш, ирригация-мелиорация иншоотларини ишлатиш, сув объектларни қуриш ва реконструкция қилиш каби долзарб юмушларнинг бугунги ҳолати ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
#тезкор

🔵 ХАТО ВА КАМЧИЛИКЛАР ЗУДЛИК
БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

💧Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларнинг АКТ ва рақамлаштириш соҳаларига масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
⚡️Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғиинг ўринбосари Б.Одилов тадбирда сўзга чиқиб, республика Сув хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати масъулларидан иборат ишчи гуруҳнинг вилоятга бўлган хизмат сафари давомида рақамлаштириш ва “ақлли” қурилмалар ишида бир қатор хато ва камчиликлар аниқлангани ҳақида маълумот берди.
📝- Вазирлик мутасаддилари томонидан кўрсатилган нуқсонларни қисқа муддатларда бартараф қилишимиз зарур. Маълумот учун, бугунги кунда вилоятимиз сув хўжалиги тизимидаги ирригация ва мелиорация объектларига жами 664 та “ақлли” сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилган, уларнинг 55 фоизи ишида узилишлар бор, 10 фоизга яқини эса, мутлақо ишламайди. “Смарт” ва дайвер қурилмалардан олинаётган маълумотларга аниқлик киритиш, уларни қайта ишлаш борасидаги ишларимизни ҳам қайта кўриб чиқишимиз лозим, - деди Б.Одилов.
📌Анжуманда замонавий сув ўлчаш технологиялари билан ишлайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларнинг тажриба орттириши учун шарт-шароитлар яратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
“ЯШИЛ ВОҲА” ЯНГИ УСУЛДА
ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИ...


2023 йилнинг сўнггида давлат-хусусий шериклик лойиҳасида асосида фаолият кўрсатиш учун Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги ”Султонбек Наврўз” фермер хўжалиги ихтиёрига топширилган “Яшил воҳа” насос станциясида семинар ташкил этилди.
Тадбирда 1987 йилда ишга туширилган мазкур иншоот “Бобур” СИУ ҳудудидаги фермерларнинг 77 метр баландликдаги 433 гектар майдонини оби-ҳаёт билан таъминлаши ҳақида маълумот берилди.
Ташаббускор тадбиркор Сухроб Сатторов насос станцияси ишини яхшилаш, уни модернизация ва реконструкция қилиш учун шу йилнинг ўзида 155 миллион сўм инвестиция киритишни зиммасига олган.
Семинар иштирокчилари лойиҳа қиймати 14.8 миллард сўмни ташкил қилган объектда бирламчи таъмирлаш ва тиклаш ишлари бошлаб юборилганига гувоҳ бўлди.
Якунда ДХШ тамойили асосида ишлаётган насос станцияси ишчи-ходимлари ва анжуман қатнашчилари атаб дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Меҳнат жамоасининг иши баракали бўлиши учун дуолар қилинди

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.