Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
234 subscribers
2.27K photos
72 videos
100 files
193 links
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали
Download Telegram
“СМАРТ” ТЕХНОЛОГИЯЛАР АҚЛ БИЛАН
ИШ ЮРИТИШНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги “Туятортар-Қли” ИТБда ўтган давр ичида сув иншоотлари ва тармоқларига ўрнатилган “ақлли” технологиялардан оқилона фойдаланиш мавзуидаги семинар ташкил этилди.
Анжуманда бошқарманинг АКТ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими мутахассиси Х.Қаршибоев сўзга чиқиб, рақамли қурилмаларни ишлатиш, улар ишида айрим ҳолларда юз бериши мумкин бўлган нуқсон ва носозликларни бартараф қилиш юзасидан тушунчалар берди.
Шунингдек, сув ресурсларини масофадан бошқариш ҳамда сизот сувлари сатҳини масофадан аниқлашда тутган муҳим ўрни инобатга олинган ҳолда замонавий жиҳозларни жорий этиш борасида 2024 йилга белгиланган режаларни қисқа фурсатда бажариш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Семинар иштирокчиларига шунингдек, ўрнатилган қурилмаларни узлуксиз равишда, босқичма-босқич вазирлик серверига интеграция қилиб бориш зарурлиги уқтириб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЮТУҚЛАРГА ОМИЛ БЎЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Мега Савдо ФНС” МЧЖ ўртасида имзоланган битимга биноан Жиззах вилоятидаги “Зомин-1”, “Зомин-2” ва “Зомин-3” насос станциялари 2022 йилдан буён ДХШ тизимига ўтилган ҳолда фаолият юритмоқда.
“Зомин-3” насос станциясида ташкил этилган семинарда ана шу битим шартлари қандай бажарилаётгани таҳлил қилинди.
Тадбирда “Мега савдо ФНС” МЧЖ раҳбари Д.Ўринбоев сўзга чиқиб, ДХШ лойиҳаси асосида режалаштирилган ва амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Нотиқ жумладан, ўтган уч йил давомида Зомин тумани ҳудудидаги мазкур насос станцияларига жами 836 миллион сўмдан ортиқ инвестициялар киритилгани, бу маблағлар сув иншоотлари ва улардаги агрегатларни таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, жамоада ишлаётган 25 нафардан ортиқ ишчи-ходимларни моддий ва маънааий рағбатлантириш учун сарфланганини таъкидлади.
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаевнинг ДХШ шартлари, лойиҳа объектларини танлаш, тегишли хужжатлар ва молиявий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ҳақидаги мулоҳазалари ҳам анжуман қатнашчиларининг эътиборини ўзига тортди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
САНГЗОР ДАРЁСИНИНГ СЕЛ-ТОШҚИН
СУВЛАРИ ЖИЛОВЛАНАДИ


Кучли ёғингарчиликлар кузатилаётган шу кунларда тошқин сувлари ва сел оқимларининг канал ва ариқлар ҳамда гидроиншоотлар орқали хавф-хатарсиз ўтишини таъминлаш талаб этилади.
Сангзор дарёсининг Жиззах шаҳри ҳудудида барпо этилган 4-гидроузелида ташкил этилган семинарда ана шу мавзуга эътибор қаратилди. Таъкидланишича, айни пайтда дарёнинг мана шу иншоотга сув етказиб берувчи қисмида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
“Бахмал жилоси” МЧЖ томонидан бажарилаётган ишлар 2 миллиард 130,7 миллион сўмга баҳоланган. Қурувчилар сув йўлининг лойқа тўпланган қисмини тозалаш, бундан кейин лойқа чиқиб кетувчи қувурлар ўрнатиш, қирғоқ қиялигини монолит бетон билан мустахкамлаш каби ишларни зиммаларига олишган.
Семинар қатнашчиларига объектдаги ишлар тасдиқланган режа-жадвал асосида бораётгани, уларнинг якуни билан Сангзор дарёсидан оқиб ўтувчи йирик сел-тошқин сувларининг гидроузелга эҳтимолий зарари бартараф этилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ДАЙВЕР ҚУРИЛМАЛАРНИНГ
ҚУЛАЙЛИГИ ВА АФЗАЛЛИГИ ТУШУНТИРИЛДИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедициясида “Дайвер қурилмалар: қулайлик ва афзаллик” мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбирда мелиоратив экспедициянинг ахборот технологиялари ва замонавий ускуналарни жорий қилиш бўлими бошлиғи Ш.Рахимов сўзга чиқиб, ер ости сувларининг сатҳи, шўрланиш даражаси ва ҳароратини ўлчашда дайвер қурилмаларнинг ўрни катта ва муҳимлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.
Анжуман қатнашчилари шунингдек, “ақлли” қурилмалар ишида кўзга ташланаётган носозликлар, уларни бартараф қилиш йўллари ҳақида зарурий тушунчалар олишди.
Олис ҳудудлардаги кузатув қудуқларига ўрнатилган қурилмаларининг интеграция қилиниши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги бошқа юмушлар таҳлил қилинди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ)да сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга малакали олий маълумотли кадрларни ишга жалб қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи М.Турдибоев сўз олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу ишларга масъул бўлган мутахассислар ўз вазифаларини белгиланган муддат ва сифатли бажаришга масъул эканлиги эслатиб ўтилди.
Семинарда бошқарманинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлим бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев, бош юрисконсулти С.Бобобековлар чиқиш қилиб, ўз йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижа ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.
Тадбирда шунингдек, ИТҲБ ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда вегитация мавсумининг бориши, сув тежамкор технологияларни жорий этиш, ирригация-мелиорация иншоотларини ишлатиш, сув объектларни қуриш ва реконструкция қилиш каби долзарб юмушларнинг бугунги ҳолати ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
#тезкор

🔵 ХАТО ВА КАМЧИЛИКЛАР ЗУДЛИК
БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

💧Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларнинг АКТ ва рақамлаштириш соҳаларига масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
⚡️Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғиинг ўринбосари Б.Одилов тадбирда сўзга чиқиб, республика Сув хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати масъулларидан иборат ишчи гуруҳнинг вилоятга бўлган хизмат сафари давомида рақамлаштириш ва “ақлли” қурилмалар ишида бир қатор хато ва камчиликлар аниқлангани ҳақида маълумот берди.