Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
234 subscribers
2.27K photos
72 videos
100 files
193 links
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали
Download Telegram
Ушбу хўжаликдаги чигит экиш ишларининг боришини республика Сув хўжалиги вазирлиги сув тежовчи технологиялар бўлими бошлии Д.Хидирбоев, Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Одиловлар кузатиб боришди.
Мутахассислар шу ернинг ўзида ушбу майдондаги пахтани жорий йилда айнан томчилатиб суғориш усулида парваришлаш бўйича таклиф ва тавсиялар, кўрсатмалар беришди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
“ЯШИЛ ВОҲА” ЯНГИ ТИЗИМДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИ

Сирдарё-Зарафшон ирригация тиизмлари ҳавза бошқармасининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш ҳамда ахборот ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлимлари ҳамкорлигида Ш.Рашидов туманидаги “Яшил воҳа“ насос станциясида “Куннинг долзарб масалалари” мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбир бошида соҳа мутахассислари томонидан рақамли қурилмалардан фойдаланишнинг афзалликлари ва қулайликлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Жумладан, “ақлли” қурилмаларга мутасадди пудрат корхоналари томонидан сифатли техник сервис хизматлари кўрсатилиши таъминлангани, шу боис, уларнинг ишлаши талаб даражасида бўлаётгани қайд қилиб ўтилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаев сўзга чиқиб, “Яшил воҳа“ насос станцияси бундан атиги уч ой олдин ДХШ шаклида фаолият юрита бошлагани, эндиликда ишни ташкил қилиш учун эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида мулоҳаза юритди.
- Насос станциямиз Ш.Рашидов туманининг 1 минг 200 гектар экин майдонларига сув етказиб беради,- деди иншоот раҳбари Д.Мусаев. - Жорий йилги вегитация мавсуми биз учун жиддий синов даври бўлади. Шунинг учун пухта тайёргарлик кўрдик. ДХШ тизимига ўтиб ишлаш замон талаби эканини исботлашимиз керак.
Семинар қатнашчилари “Яшил воҳа“ насос станциясида мавсумлар оралиғида амалга оширилган ишларни кўздан кечиришди. Мавжуд 6 та насоснинг барчаси тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилгани, агрегатлар ва эҳтиёт қисмларнинг сақланиши, иншоот ҳудуди ва атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 минг 500 туп кўчатлар экилиб, парвариш қилинаётгани иштирокчилар эътиборини ўзига тортди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
“САНГЗОР” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“Сангзор” каналининг Ғаллаорол тумани ҳудудини кесиб ўтган бир ярим километр узунликдаги қисмини бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда. “Жиззахсувқурилишинвест” ДМ томонидан ташкил этилган семинарда шу объектдаги ишларнинг бориши таҳлил қилинди.
“Мирзачўлмахсуссувпудрат” МЧЖ зиммасига ушбу каналда 3 миллиард 545 миллион сўмлик реконструксия ишларини амалга ошириш юкланган бўлиб, бу ишлар жорий йилнинг сентябрь ойи бошигача якунига етказилиши лозим. Айни кунларда сув йўлининг маълум қисмида тупроқ ва шағал ётқизиш ишлари тўлиқ якунланган ва бетонлаш ишлари бошланиш арафасида турибди.
Семинар қатнашчилари “Сангзор” каналида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб чиқишди. Мутахассис ва мутасаддилар томонидан белгиланган вазифаларни лойиҳа ҳужжатларига биноан сифатли бажариш, зарур бўладиган техникалар сонини кўпайтириш, ишчи-ходимларнинг самарали меҳнати учун шарт-шароит яратиш борасида таклиф ва тавсиялр берилди.
Маълумот учун, мазкур объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида Сангзор дарёсидан оқиб ўтувчи йирик сел-тошқин сувларининг кўзда тутилмаган зарар етказишининг олди олиниб, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманлари далаларига оби-ҳаёт етказиб беришда қўшимча имкониятлар яратилади.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
МЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

Дўстлик туманида ташкил этилган семинарда “М.Дадажонов” ва “Навбахор” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасига қарашли экин майдонларида амалга оширилаётган мелиоратив тадбирларга эътибор қаратилди.
Жиззах мелиоратив экспедицияси томонидан ташкил этилган тадбир иштирокчилари ишларнинг бориши, кузатув қудуқларига ўрнатилган дайвер қурилмаларининг интеграция қилиниши, коллекторларга тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари билан қизиқишди.
Давлат дастур доирасида “Мирзачўлмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан ушбу ҳудудда 13,18 километр узунликдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бунёдкорлар жамоаси ўзлари учун ажратилган 3 миллиард 182 миллион сўм маблағ хисобига режадаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун барча имкониятларни ишга солишяпти.
Семинарда мазкур объектдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тизимини барпо этиш, зовурни тозалаш-тиклаш ишларини белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Семинар дейсиз битта ҳам одам йўқку.
ОБИ-ҲАЁТДАН УНУМЛИ ВА ОҚИЛОНА
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ ҚИДИРИЛМОҚДА


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг масъул бўлимлари мутахассислари томонидан Пахтакор туманида сув тежовчи технологиялар (СТТ)ни жорий этиш ҳамда гидрометрия хизматини тўғри йўлга қўйиш мавзуларига бағишланган семинар ташкил этилди.
“Дурдона” фермер хўжалиги даласида бўлиб ўтган тадбир аввалида Ўзбекистон президентининг шу йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёдга олиб ўтилди. Бундан буён “Сув – текин эмас” тамойили амал қилиши ва сув хўжалигидаги ишларни ана шу талаб асосида ташкил қилиш зарурлиги ҳақида сўз борди.
Шундан сўнг ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Ғ.Қодирқулов чиқиш қилиб, СТТ жорий этиш, ушбу замонавий инновцион усулларга ўтишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, экинларни томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет усулларда парвариш қилишда қўлга киритилиши кутиладиган ижобий натижалар ҳақида маълумот берди.
Анжуман якунида оби-ҳаётдан оқилона ва унумли фойдаланиш, сувни иқтисод қилишда гидрометрия ишларини тўғри йўлга қўйиш ҳам алоҳида ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
💧Bugun 26-aprel kuni Davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Siyosiy-ma’rifat soati" bo‘lib o‘tmoqda!

💧O‘quv soatida Sirdaryo-Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi xodimlari ishtirok etishmoqda.

💧O‘quv soati Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining ilm.argos.uz  platformasi hamda 📹YouTubedagi sahifasi orqali ham ko‘rishingiz mumkin.

Kanalga ulanish ➡️ @jizzaxsuv