ЖИЗЗАХЛИК АЁЛЛАР JIZZAXLIK AYOLLAR
57 subscribers
416 photos
202 videos
2 files
119 links
"Хозирги кунда хар бир хотин-киз, демократик жараёнларнинг фаол кузатувчиси эмас, фаол иштирокчисига айланиши лозим".
Ш. Мирзиёев.
https://t.me/joinchat/AAAAAEWIYgJVFPhenTiYtw
@jizzaxlik_ayollar
Download Telegram
#bilasizmi?! #биласизми?!

Жиззах Бақтрия ва Сўғдиёна каби қадимий давлатлар таркибига кирувчи аҳоли яшайдиган муҳим манзиллардан бири бўлган. Олимларнинг фикрича, «Жиззах» деган ном сўғдийча «Дизак» («кичик қалъа») сўзидан келиб чиққан. Ёзма манбаларда шаҳар XX асрнинг бошларигача «Дизак» ёки «Дизах» деб юритилган. Маҳаллий халқ орасида эса асосан «Жиззах» номи ишлатилган.

«Жиззах» сўзининг маъноси ҳақида яна бир неча илмий ва ноилмий фикрлар мавжуд. Масалан, айрим олимлар «Жиззах» сўзининг келиб чиқишини оҳактош билан боғлайдилар. Маълумки, Жиззах яқинидаги кўплаб оҳак конлари қадимдан мавжуд бўлган. Буюк Ипак йўли орқали Жиззахда тўхтаган савдогарлар ўчоқ сифатида ерда ётган тошлардан фойдаланганлар. Гулханни сув билан ўчирганда тошлар жизиллаб, оқ тусга кирган. Айнан шуни асос қилиб, айрим олимлар «Жиззах» сўзини суғдийча –«жизз» ва туркийча – «оқ» сўзларининг бирикишидан келиб чиққан деб ҳисоблайдилар.

https://t.me/joinchat/AAAAAEWIYgJVFPhenTiYtw