JK | O‘zbekiston Respublikasi
13.7K subscribers
6 photos
47 links
Download Telegram
3-модда. Кодекснинг принциплари

Жиноят кодекси қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.

@jinoyatkodeksi_uz
4-модда. Қонунийлик принципи

Содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади.

Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.

@jinoyatkodeksi_uz
5-модда. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи

Жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар.

@jinoyatkodeksi_uz
6-модда. Демократизм принципи

Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки жамоалар жиноят содир этган шахслар ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин.

@jinoyatkodeksi_uz
7-модда. Инсонпарварлик принципи

Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин.

@jinoyatkodeksi_uz
8-модда. Одиллик принципи

Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

@jinoyatkodeksi_uz
9-модда. Айб учун жавобгарлик принципи

Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.

@jinoyatkodeksi_uz
10-модда. Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи

Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.

@jinoyatkodeksi_uz
II боб. Кодекснинг амал қилиш доираси

11-модда. Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши

Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.

Қилмиш:

а) Ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган бўлса;

б) Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса;

в) Ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса;

г) бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади.

Ўзбекистон байроғи остидаги ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, чет эл давлати ҳудуди ҳисобланмаган жойда жиноят содир этилса, бундай жиноят учун ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.

Амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади.

@jinoyatkodeksi_uz
12-модда. Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг ҳукми билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти учун, агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас.

Чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун фақат халқаро шартномалар ёки битимларда назарда тутилган ҳоллардагина ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.

@jinoyatkodeksi_uz
13-модда. Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши

Қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади.

Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.

Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас.

@jinoyatkodeksi_uz
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ
III боб. Жиноят
14-модда. Жиноят тушунчаси

Ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.

Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.

@jinoyatkodeksi_uz
15-модда. Жиноятларни таснифлаш

Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра:
▪️ижтимоий хавфи катта бўлмаган;
▪️унча оғир бўлмаган;
▪️оғир;
▪️ўта оғир жиноятларга бўлинади.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.

Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради..

@jinoyatkodeksi_uz
16-модда. Жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари

Жиноят учун жавобгарлик — жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир.

Ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

@jinoyatkodeksi_uz
17-модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги

Жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари (97-модданинг иккинчи қисми) учунгина жавобгарликка тортиладилар.

Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ушбу Кодекс 97-моддасининг биринчи қисми, 98, 104106, 118, 119, 137, 164166, 169-моддалари, 173-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 220, 222, 247, 252, 263, 267, 271-моддалари, 277-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар.

Ушбу Кодекснинг 122, 123, 125-1, 127, 127-1, 128-1, 144, 146, 193195, 205210, 225, 226, 230232, 234, 235, 279302-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар.

Ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга мувофиқ ва ушбу Кодекснинг Умумий қисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жавобгарликка тортиладилар.

@jinoyatkodeksi_uz
18-модда. Ақли расолик

Жиноят содир этиш вақтида ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахсдир.

Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд руҳий ҳолати бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин.

@jinoyatkodeksi_uz
18 прим 1-модда. Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахснинг жавобгарлиги

Жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилади.

Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин.

@jinoyatkodeksi_uz
19-модда. Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик

Мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинмайди. Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.

@jinoyatkodeksi_uz
V боб. Айб
20-модда. Айбнинг шакллари

Ушбу Кодексда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши мумкин.

@jinoyatkodeksi_uz