ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО
1.58K subscribers
1.55K photos
632 videos
110 files
5.44K links
⚖️ ЮРИСТ ва ЮРИСПРУДЕНЦИЯ СОҲАСИГА ҚИЗИҚУВЧИЛАР УЧУН!
💣 Жиноят ва бошка долзарб хабарлар базаси (миллий+хориж)
💡 Жиноятлар профилактикаси
🔞 ЁШ БОЛАларга тавсия этилмайди!!!
🚫 Каналда РЕКЛАМА қўйилмайди!!!
Download Telegram
#ҳаётий

Омадсиз президент...

Миср президенти Хусни Муборак тоби қочиб қолгани учун Германия шифохоналарида даволанаётган экан.

Бир врач шеригига “Бу Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган қудратли президент” деб таништирибди.

Иккинчи врач эса “Демак бу нодон ва омадсиз президент экан” деб жавоб берибди.

Биринчи врач:
- Қандай қилиб у нодон ва омадсиз бўлади!? Ахир сен уни танимайсанку.
Иккинчи врач:
- 30 йил давлатни бошқариб халқи ва ўзи учун замонавий шифохоналар қурмасдан, чет элда даволаниб юрган президентни нима ҳам дейиш мумкин...

Хусни Муборак 1981 йилдан токи 2011 йил февралгача, 30 йил давомида давлатни бошқарган. Оммавий норозиликлар сабабли рахбарликдан кетишга мажбур бўлган. 2020 йил 91 ёшида вафот этган.

Ҳамкасбларимиз томонидан юборилди.

👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, 14 май куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича:

Бош прокурорнинг Қатағон қурбони бўлган прокуратура ходимларини номини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилинган махсус Фармойиши асосида тайёрланган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобининг муаллифлар жамоаси (Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ойбек Султонов) ғолиб деб топилди.

Бош прокуратура жамоаси тадбир ташкилотчиларига билдирилган ишонч ва эътироф учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, келгусида янада фаол ва жадалроқ иш олиб боришга тайёр эканлигини билдиради !

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from UZBEK VIDEO CHANNEL
#Диққат

⚡️ Ўзбекистонда фирибгарлар яна ўт ўчирувчилар ниқоби остида уйма-уй юриб, уйингизни пуллик кўздан кечиришни талаб қилмоқда.

Бу одамлар ўт ўчирувчиларникига ўхшаш формада келишади.  Улар ўт ўчирувчиларникига ўхшаш идентификаторни кўрсатадилар, аммо уларнинг барчаси хусусий компаниялардан.

Улар маълум бир фармонни кўрсатадилар. Ёнғин хавфсизлиги бўйича уйларни текшириш керак, бунинг учун пул тўлаш керак, дейишади.  Улар шунчаки квартира/уй бўйлаб юришади ва ҳамма нарса яхши эканлигини айтишади. 

❗️Оилангизни уларнинг ҳийлаларига берилмасликлари учун огоҳлантиринг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ХAVFSIZLIK 🇺🇿
ДХХ: Тошкент ва Қўқон шаҳарларида “Ҳаж” зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Ҳар йили дунёнинг кўплаб давлатларидан мусулмонлар “Ҳаж” амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига боришади.

Ўз навбатида Саудия Подшоҳлиги томонидан зиёратчиларга барча шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади. Таъкидлаш лозимки, “Ҳаж” тадбири Саудия ҳукумати белгилаган тартиб-қоидалар асосида ташкил этилади.
Лекин, шунга қарамай турли хил сайёҳлик фирмалари томонидан, ўрнатилган меъёр ва қоидаларни четлаб ўтган ҳолда юборилган фуқаролар Саудияга кира олмай ортга қайтишади ёки кирган тақдирда ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади.

Фирибгарлар алдовига учиб, шундай ҳолатларга бизнинг фуқароларимиз ҳам тушиб қолмасликлари учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилади.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Бошқа ҳолатда эса пойтахтимизда фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 5,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яна бир сайёҳлик фирмаси бошқарувчиси ва унинг ходими ҳам Яшнобод туманида яшовчи фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, жорий “Ҳаж-2024” мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4 минг АҚШ доллари олган вақтларида қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг иш бошқарувчиси 2 нафар фуқарони ҳаж амалларини бажаришлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, бошқа сайёҳлик фирмаси ходими маҳаллий фуқарони ҳожи мақомига эга бўлиши учун “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Forwarded from ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13 yoshidan mashina qulfini buzib, pullarni va tilla taqinchoqlarni o‘g‘irlagan bolakay (video)

“Eshigi ochiq qoldirilgan mashinadan 5 million so‘mni olganman. Undan keyin 30 million so‘m o‘g‘irladim”, — deydi mahkum.

Batafsil — https://daryo.uz/gsqdat0A

👉 Obuna bo‘ling - @daryo
Forwarded from Ogoh.uz | Rasmiy kanal
“Ашхобод” боғи директори, ўринбосари ва реклама масъули 15 суткага қамалди

Батафсил: https://ogoh.uz/69148/

https://t.me/ogohuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Дахшатли_статистика
😨 Ўзбекистонда кунига 10 кишида “Спид” аниқланмоқда.

Ҳаромга кўп юрадиган танишларга юбориб қўйинг.

👉
@PATRUL_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг куни кеча қабул қилган "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ:

тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025-2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобига шакллантирилади.

Ушбу фармон билан Судьялар олий кенгашига Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январига қадар тергов судьяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўлдиришини таъминлаш юклатилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Шунингдек, фармонга кўра:

тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди;

тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади.

Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Forwarded from ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати вилоят ИИБ томонидан ЖКнинг 168 ва бошқа моддалари билан қўзғатилиб, ҳозирда ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, адвокат муқаддам ЖКнинг 25,97-моддаси билан судланган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning yoshi qancha bo'lishi kerak?

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@sardordomla
Ўзбекистон ҳақида номаъқул гап айтган чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади

Депутатлар ишлаб чиққан қонун лойиҳаси билан, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, Ўзбекистон халқининг шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини таҳқирловчи гаплар айтган чет эл фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди, агар улар Ўзбекистонда бўлса, депортация қилинади ва қатор тақиқларга дучор бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/94534872

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинланди.

Бундан илгарироқ Н.Йўлдошев номзоди Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Указом Президента Республики Узбекистан Йулдошев Нигматилла Тулкинович назначен на должность Генерального прокурора Республики Узбекистан на новый срок.

Ранее кандидатура Н.Йулдошева была одобрена на пленарном заседании Сената Олий Мажлиса.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkentda bir guruh shaxslar fuqaroga o‘yinchoq to‘pponcha bilan tahdid qildi

Janjalda ishtirok etgan ikki shaxs ushlangan, qolganlarni qo‘lga olish choralari ko‘rilmoqda.

Batafsil — https://daryo.uz/lMeAi7JT

👉 Obuna bo‘ling - @daryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кибержиноят: Виртуал оламингизни 2 сонияда бузиб кириш мумкин(ми?)

«Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳи бу гал киберҳужумлар ва улардан ҳимояланиш, хакерлар ва уларнинг турлари, Ўзбекистонда тўлов тизимларидаги муаммолар, фишинг, киберхавфсизлик ва психология, Bitcoin, Notcoin (онлайн пуллар) каби муҳим мавзуларга қаратилди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/p5kA614N_jo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ота-оналарга фарзандини рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга юборишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Батафсил 👉 https://uznews.uz/uz/posts/74587

@uznewsuzb