#Савол_жавоб
Луқма ҳалоллининг зеҳнга аҳамияти
Савол:
Ассалому алайкум! Саволим ножоиз бўлса, аввалдан узр. Қуръони Карим оятларини ёд олишда бироз қийналганимни эшитган дугонам: “Колбаса истеъмол қилмагин, шунда осон бўлади”, деб маслаҳат берди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Умуман, оятларни ёдлаш учун истеъмолда ҳам чеклашлар бўлиши керакми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Инсоннинг жисми у тановул қилган нарсалардан ташкил топади. Ўша ташкил топаётган нарса ҳалолдан бўлса, дунёдаги яшаши ҳам, охиратдаги жойи ҳам яхши бўлади. У нарсага ҳаром аралашса, бу дунёдаги ҳолати ҳам, охиратдаги мақоми ҳам ёмон бўлади. Истеъмол қилинган нарса ҳаром ёки шубҳали бўлса, тездан тавба қилиш шарт. Тавба ҳар қандай нопокликни поклайди. Инсон ўзининг Қуръон ёдлаши учун эмас, фарзандлари қори бўлиши учун ҳам бу нарсаларга жиддий эътибор бериши керак. Аёл ҳомиладорлик ва эмизиш даврида таомининг покиза бўлиши билан бирга, қулоқ ва кўз орқали кирадиган маълумотларнинг ҳам покизасини қабул этишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки ҳомила таомдан насибадор бўлганидек, ота-она қабул қилаётган маълумотлардан ҳам насибадор бўлади. Шунинг учун доимий Қуръони Карим эшитиб ва ўқиб юрадиган аёлларнинг фарзандлари Қуръонни осон ёдлайдиган бўлади. Чунки улар энг покиза даврларида қалби ва миясига она тарафидан ёзиб қўйилган бўлиб, ўзининг ўқиши ўша нарсани қайта эсга олиши бўлади. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Бир киши дорихонага кириб, «Сизларда қалбни юмшатадиган дори борми?» деб сўради. Дори сотувчи унга бир Қуръон берди-да, «Аллоҳ шифо берсин», деди.
#Савол_жавоб
Қуръон китоб
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръон китоби бор хонада ухлаб бўлмайди деб эшитим. Шу гап ростми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Қуръонга оёқ узатилмайдиган ва Қуръонни эҳтироми қилинадиган ҳолатда бўлса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali