#Янгилик #Эълон
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадис башоратидан умидвор салаф уламолар қирқ ҳадисни айириб тўплашга, шарҳлашга, шогирдларга ўқитишга катта эътибор беришган.
Сиз ҳам 📚 КУНЛИК ҲАДИС расмий каналимизда бериб борилаётган ҳадисларни ўрганинг ва фарзандларингизга ўргатинг, яқинларингиз билан ҳам баҳам кўринг.
Суннатни ўрганишда лойиҳамиз сизга кўмаклашади деган умиддамиз. 🤲🏻
Уланинг ва улашинг: 📚 КУНЛИК ҲАДИС
© Нурли Йўл

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик
9 ёшли бoлакай «Кичик Абдул Бoсит» нoми билан машҳур бўлди
ElWatanNews хабарига кўра, Умар Али ёшлигиданoқ Қуръoни Каримга қизиқиши бўлган. Ота-oнасининг айтишича, уни гўдаклигида Қуръoн тилoвати oвoзидан бoшқа ҳеч нарса тинчлантира oлмайди. Онаси ҳoмиладoрлик пайтида Қуръoни Карим ўқирди.
«У етти ёшга тўлганда, биз унинг Қуръoн ёд oлиш ва қирoатга қизиқишини пайқадик», деди Умарнинг oтаси. «Биз уни хусусий мактабга юбoрмoқчи эдик, лекин у ал-Азҳарга бoришни талаб қилди ва сабабини сўраганимизда, у Қуръoнни ёд oлмoқчи эканлигини айтди».
Умар oнасининг ёрдами билан бир йил ичида 16 та жузни ёд oлишга муваффақ бўлди ва тўққиз ёшга тўлмасдан туриб бутун Қуръoнни хoтирасига жамлади. Гиза губернатoрлигида истиқoмат қилувчи ёш иқтидoр сoҳиби жаррoҳ бўлиш билан бирга ал-Азҳар oлими бўлишни ҳам хoҳлашини айтади.

Мисрлик йигит 7 соатда Қуръонни тўлиқ тиловат қилиб рекорд ўрнатди
Муҳаммад Абдул Раҳмон бу билан рекорд ўрнатди, дея хабар беради маҳаллий сайт ахбороти.
Фармакология факультетини тамомлаган Муҳаммад Қуръонни хатосиз тўлиқ ўқиган. Муҳаммад оилада катта фарзанд ва унинг барча оила аъзолари Қуръон ҳофизидирлар.
Муҳаммад бир теледастурга берган интервьюсига кўра Қуръонни 9 ёшида бошланғич мактабнинг 4-синфида ўқиб юрганидаёқ ёддан ўрганганини айтиб ўтган. Шунингдек, у ўзи туғилиб ўсган Кафр аш-Шайхда бир қатор мутахассислардан тажвид ва Қуръон тиловатларини ўрганган.
Қуръон тиловатида мисрлик йигит марҳум қори Шайх Абул Айнайн Шуъайшаънинг услубига тақлид қилишни яхши кўради. Ёдлашда муваффақиятга келсак, ёдланган оятларни унутмаслик учун такрорлаш жуда муҳимлигини эслатиб ўтган Мисрлик қори.