Jannatga_Oshiqmiz
19 subscribers
1.59K photos
1.46K videos
83 files
1.07K links
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ ВА ЖАННАТУХ

АЛБАТДА АЛЛОХнинг ЗИКРИ БАРЧА НАРСАДАН УСТИНДИР

БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ
БИЗДА ЕНГ СУНГИ ВА ФОЙДАЛИ
ВИДЕОЛАР ВА АУДИО МАРУЗАЛАР БИРГАЛИКДА ТИНГЛАЙМИЗ

ВИДЕО ВА АУДИОЛАРНИ ДУСТЛАРИНГИСГА УЛАШИНГ
Download Telegram
VID_20220522_044852_693.mp4
1.3 MB
#қироат

Такаасур сураси 8-оят
Муҳаммад Сиддиқ Ал-Миншавий раҳимаҳуллоҳ қироати

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, «Алҳакумуттакасур»ни қироат қилаётган эканлар. Сўнгра У зот: «Одам боласи, молим, молим дейди. Сенинг еб тугатганингдан, кийиб чиритганингдан ва садақа қилиб ўтказганингдан ўзга молинг бормиди?!», дедилар», дейилган. Яъни, мазкурлардан бошқа молу-дунё бевафо нарсадир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Тоҳа сураси 25-28 оятлар
Умар Ҳишом қироати

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан энг аввал:
«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил», деб сўрадилар. Чунки Аллоҳнинг динига одамларни даъват қилишда қалбнинг кенг бўлиши жуда муҳимдир. Қалби тор одам даъват ишини эплай олмайди. Қалби кенг одам эса ҳатто, даъват йўлидаги машаққатлардан роҳатланади.

Кейин Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан енгиллик сўрадилар:
«Менинг ишимни осон қил», Аллоҳ ишини осон қилмаган инсон ҳеч нарсага эриша олмайди. Фақат Аллоҳ таоло ёрдам бериб, ишини осон этган одамгина бирор нарса қила олиши мумкин.

Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳга учинчи тилаги:
«Тилимдаги тугунни ечгин», дейишлик бўлди. Тилнинг бурро бўлиши ҳам даъватчилар учун жуда керак. Мусо алайҳиссаломнинг тилларида бир оз дудуқлик бор эди. Аллоҳдан ўша дудуқлик тугунини ечишни сўрадилар. Тилакнинг ортидан, «Сўзимни англасинлар», деб ўшанда одамлар у кишининг сўзини яхшироқ тушунишларини ҳам қўшиб қўйдилар.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Нисо сураси 110-оят
Мансур ас-Салими қироати

Ушбу оятда Аллоҳ субҳонаҳу таоло тавба қилган бандаларга Ўзининг марҳамат қилган фазлу карами ва бағри кенглигидан хабар бермоқда.

Бу ояти карима ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар:

«Аллоҳ ўз бандаларига карами, афви, ҳилми, раҳматининг кенглиги ва мағфиратининг беқиёслиги ҳақида хабар бермоқда. Ким кичикми-каттами гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топади. Гарчи гуноҳлари осмонлару ердан, тоғлардан катта бўлса ҳам».

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Воқеа сураси 10-11 оятлар
Ториқ Мухаммад қироати

Учинчи тоифа пешқадамлар тоифаси бўлиб, бу дунёда иймонга киришда ва Аллоҳ таолонинг ибодати ва тоатида бошқалардан кўра пешқадам бўлганлардир.

«Улар (Аллоҳга) яқин бўлганлар», яъни Аллоҳ таоло ҳузурида юқори мартабага эга бўлган, У Зотга муқарраб бўлган кишилардир.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Юнус сураси 62-оят
Айюб Мусъаб қироати

Ҳа, Аллоҳнинг дўстларига ҳам бу дунёда ва ҳам охиратда ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга дўст бўлганлари учун, У зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол-пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлиғига, молу мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ.

Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ. Аллоҳнинг дўстлари бу дунёю охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
VID-20220725-WA0033.mp4
3.9 MB
#қироат

Зумар сураси 10-оят
Мевлан Куртиши қироати

Мўмин кишининг иймони унинг тақводор бўлишини тақозо этади. Тақвосиз мўмин бўлиши тасаввурга сиғмайди. Чунки иймон билан тақво бир-бирига боғлиқдир. Иймон ҳам, тақво ҳам инсон қалбида бўлади. Иймон Аллоҳга ишониш ва Унинг айтганига юришдир. Тақво эса доимо Аллоҳни ҳис қилиб туриш ва Унинг амрларини бажаришдир.
VID-20220725-WA0034.mp4
2.9 MB
#қироат

Тоҳа сураси 15-оят
Омар Хишам қироати

Қиёмат албатта қоим бўлади. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Лекин унинг қачон бўлишини махфий тутаман. Ҳеч ким билмайди. Бундан мақсад ҳар бир одамга қилган ишига яраша мукофот ёки жазо беришдир. Агар қиёмат қачон бўлиши махфий тутилмаса, ошкор этилса, одамлар саъй-ҳаракат қилмай қўядилар. Инсонларнинг табиати шуни тақозо этади. Улар учун доимо бир махфий, ноаниқ нарса бўлиб туриши керак. Ўша махфий нарсага қизиқадилар, уни билишга уринадилар, унинг учун ҳаракат қиладилар.

Шунингдек, қиёмат қачон қоим бўлиши махфий бўлгани учун соғлом табиатли, тўғри йўлдаги кишилар доимо эҳтиёт бўлиб, унга тайёр турадилар. Табиати бузуқ, нотўғри йўлдагилар эса унга ишонмайдилар, тайёргарлик ҳам кўрмайдилар.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)

@quranuz_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Тоҳа сураси 14-оят
Аҳмед Хедр қироати

Яъни бу дунёда ибодатга сазовор бирдан-бир зот Мен Ўзимман. Мендан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, шундай бўлганидан кейин, Менга ибодат қил. Ибодатнинг энг мукаммали бўлмиш намозни ҳам мени зикр этиш учун тўкис адо эт.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)

@quranuz_kanali
Forwarded from QURAN.UZ
#қироат

1. Мулк сураси 24-оят
Шариф Мустафо қироати

2. Ҳашр сураси 24-оят
Мансур Муҳиддин қироати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#қироат

1. Иброҳим сураси 14-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

2. Тоҳа сураси 25-28 оятлар
Моҳир ал-Муақли қироати

3. Фурқон сураси 10-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook