Jannatga_Oshiqmiz
19 subscribers
1.59K photos
1.46K videos
83 files
1.07K links
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ ВА ЖАННАТУХ

АЛБАТДА АЛЛОХнинг ЗИКРИ БАРЧА НАРСАДАН УСТИНДИР

БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ
БИЗДА ЕНГ СУНГИ ВА ФОЙДАЛИ
ВИДЕОЛАР ВА АУДИО МАРУЗАЛАР БИРГАЛИКДА ТИНГЛАЙМИЗ

ВИДЕО ВА АУДИОЛАРНИ ДУСТЛАРИНГИСГА УЛАШИНГ
Download Telegram
Forwarded from Муслималар Муминалар. (Boshqaruvchi)
#оят

«Ким Аллоҳга тақво қилса,
У Зот унинг йўлини очиб қўюр.
Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур.
У Зот унинг ишида осонлик қилиб берур.
Унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини буюк қилиб берур»

(Талоқ сураси, 2-5-оятлар).
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Қандай яхши амал қилсангиз ҳам Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй, оқиллар, азобимдан қўрқинглар!»

(Бақара сураси 197-оят).
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!»

(Иброҳим сураси 41-оят).
Forwarded from Муслималар Муминалар. (Boshqaruvchi)
#оят

إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ

Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

Аҳқоф сураси 13 оят
#оят

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз "ёмонликни" гўзалроқ "муомала" билан даф этинг! "Шунда" бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ "қалин" дўстдек бўлиб қолур.
Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур.»

(Фуссилат сураси 34-35-оятлар)
#оят

Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, "лекин" улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, "лекин" улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, "лекин" улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар "янада" адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир.

Аъроф сураси 179-оят
#оят

«Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни тақво қилса), У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) қутулиш йўлини пайдо қилур»

(Талоқ сураси, 2 оят).
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Аллоҳдан сизларга Нур ва равшан Китоб келдики, у билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”

(Моида сураси 15-16-оятлар)
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Қандай яхши амал қилсангиз ҳам Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй, оқиллар, азобимдан қўрқинглар!»

(Бақара сураси 197-оят).

🌐 Улашинг: @nurli_yol
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади. Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди»

(Юнус сураси 12-оят).
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур»

(Назиат сураси 40,41-оятлар).