ТУ́РТКУ́Л тумани Жамоатчилик назорати
3.21K subscribers
960 photos
1.05K videos
29 files
1.78K links
Хар бир инсон ӯзи учун ӯзи харакат қилмоғи лозим.
Кучкаров Азизбек
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Газдан қарздор бўлиб қолишни истамайсизми?

Унда хонадонингиз ҳисоблагичи ва шахсий кабинетингиздаги кўрсаткичларни солиштириб олинг.

Агар газ ҳисоблаш ускунасида алоқа йўқлигини сезсангиз, дарҳол маҳалла газчисига ёки 104 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Фирибгарликнинг янги тури: Фуқароларнинг ҳар бири 30 миллион сўмга алданишган.

Андижонда маҳаллаларда маиший техника ва чинни сотиб юрган йигитлар 11 нафар фуқароларни алдаб, уларнинг номига кредит олишган.

Бизнинг канал 👉🏻https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#Диққат
#Тарқатинг
#эслатма

Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.


Бизнинг канал 👉🏻https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️⚡️UzAM 4500та Lacetti автомобилларини сотувга чиқармоқда

Шу йилнинг 8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин

Бизнинг канал 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Баъзи бир автокредитчиларни сирлари фош бўлди.

Автокредитга машиналар сотиш билан шуғулланувчи шахс бор ҳақиқатни гапириб берди. Батафсил видеода.

Огоҳ бўлинг, кредит олиш вақтида алданиб қолманг.

Бизнинг канал 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
ЧУЧВАРА ОТМЕН ТОНИРОВКА 340 МИНГ СЎМ БЎЛМАЙДИ

1-ИЮНДАН 340 МИНГ СЎМГА МАШИНАНИ ОЛДИ ОЙНАСИНИ ТОНИРОВКА ҚИЛСА БЎЛАДИ ДЕГАН ГАПЛАР “ФЕЙК “

Яқинларга юбориб қўямиз
https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#Диққат #Тарқатинг
❗️Телеграмда вирус тарқалмоқда!

Фирибгарлар Сизга телеграм орқали «Telegram Premium» номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир. 

Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга «MIB», «IIB» каби зарарли ҳаволалар тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади.
  
Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:
- икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
- смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
- мессенжернинг «Қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

Бизнинг канал 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

❗️Яқинларингизни огоҳлантиринг: Ўзбекистонда кўчада сигарета ва тамаки чекиш расман тақиқланди

Мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларига жамоат жойларида чекиш учун масъулият эслатилди.

Тошкентда кўчада тамаки чекканлар учун жарима қўлланилиши бошланди

Бизнинг канал 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#Диққат #Тарқатинг
Айни пайтда қуёш нури саломатлик учун хавфли даражага чиққан.

Бугун ва эртага туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Аҳолига соат 12:00 дан 16:00 оралиғидаги муддатда ташқи муҳитда камроқ ҳаракатланиш, тана очиқ юзаларни ёпувчи енгил кийимлардан фойдаланиш, кўзойнак тақиш, соябон ёки енгил бош кийим кийиб олиш тавсия этилади.

Бизнинг канал 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

❗️Алихонтўра Соғуний номи билан сохта саҳифа очиб, радикал ғояларни тарғиб этиб келаётган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди

Ҳурматли фуқаролар!  Ижтимоий тармоқлар орқали ўзини диний уламо деб таништираётган шахсларнинг бузғунчи ғоялари таъсиридан эҳтиёт бўлинг!

Бизнинг канал 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#Диққат
#Тарқатинг
#ишдан_ташқари
#ҳулоса_учун

Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3  керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш...

Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.

Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Nazorat uz talqinidan.

Bizning kanal👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг

🤑 Ўзбекистон жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлса оддий халқ даромади кўпаяди

Ташкилотга киришда ютқизувчилар халқ бўлмас экан. Монополистлар ютказиши мумкин, лекин халққа фақат фойда келтираркан.

Барчага юбориб қўямиз🤩

👉
https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#Расман #Тарқатинг

Оммавий тадбирларда бепул озиқ овқат тарқатиш ва жуда арзон нархларларда товарлар сотиш қонунан тақиқланди.

❗️Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали одамларни жалб қилиш тақиқланди — ҳукумат қарори

Савдогар танишларга тезда юбориб хабардор қилиб қўйинглар

👉 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат  #Тарқатинг
❤️‍🔥Электр ҳисоблашда хатоликлар кузатилаётгани айтилмоқда.
Истеъмолчига кўра, 1000квт га етмаган истеъмол токи учун 1350 сўмдан ушлаб қолинган
(Самарқанд)

⚠️Сиз ҳам текшириб кўринг, ортиқча пулга куйиб қолманг

Тӯрткӯл тумани Жамоатчилик назорати каналига обуна бӯлинг 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

⚡️Скутер ва мопедларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Қонунчилик палатасида қабул қилинган қонун билан:

▪️кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

▪️тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув транспорт воситалари содир этган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликсиз тугатиш белгиланмоқда.

Тӯрткӯл тумани Жамоатчилик назорати каналига обуна бӯлинг 👉https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Энди қизларга хуштак чалганлар 5 суткага қамалади!

Қизларни кўрса хуштак чаладиган танишларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг.

https://t.me/jamoatchilikNazoratibu