Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ШАЙТОННИНГ НАЙРАНГИ!
#қисса

Кунлардан бир кун Шайтон бир хонадонни дарвозасидан мўралаб каради. Карасаки молхона олдида ёш келин сигир соғаётганди. Сигирни икки ойлик бузокчаси эса икки уч кадам нарида, қозиққа бойланган холда онасига интилар эди. Пакир сутга лимлим тўлаётган бир паллада
,шайтонни хаёлига бир фикр келди.

Шайтон бузокчани арконини бўшатиб юборди. Бузокча шатолок отиб югирганча пакирдаги сутни ағдатиб юборди. Исроф бўлган сутни кўрган ёш келин, таёкча бн бузокчани бошига урди. Сигир эса боласини кизғаниб ёш келинни накд корнига сузиб юборди. Келинчак 6 ойлик хомиладор эди. Сигирни шохи корнига росса каттик ботганидан, ўша заҳотиёқ келинчак жон таслим этди...

Шу пайт уйдан кайнота чикиб колди. Карасаки сигир келинини сузиб ўлдирган. Жахл отига минган кайнота ,уйдаги милтиғини олиб чикиб сигирни хам,бузокчасини хам отиб ташлади. Ўқ овозидан
чўчиб эшикка югириб чиккан куёв ,дадасини қўлидаги милтикни ва нарирокда корни ёрилиб конга беланиб ётган хотинини кўрдида , дадасини қўлидаги милтикни тортиб олиб ,дадасини отиб ташлади. Жахл устида килган ишидан пушаймон ўғил шу ондаёк ўз жонига касд килди.

Вокеани кузатиб турган шайтон эса хиринглаганча
Ахмоқлар мен бор йўғи бузокчани ипини ечиб юбордим халос - деганича жўнаб кетди.

(📚 Санади Аллоҳу алам)

♻️ Изоҳ: Базилар қиссани ўқиб шунақа ҳам бўлар эканда-а.... деб ажабланишлиги мумкин. Ҳаётга қарасак бунга ўхшаш ҳолатларни жуда кўп кўрамиз. Ака-укалар, қариндошлар, ота-болалар, дўстлар урушиб юз кўрмас бўлиб, ҳатто қотилликларгача бормоқдалар. Шулардан биринчи нимадан жанжал чиққани ҳақида сўралса арзимаган майда нарсалардан чиқгани кейин ўзлари уни катталаштириб юз кўрмаслик, ҳатто қотиллик содир этиш даражасига борганлигини гувоҳи бўламиз. Шундай вазиятларга тушмасликлари учун мусулмонлар жаҳл устида қарор бермасликлари ва ўрталаридаги майда камчиликлардан кўз юмишлари лозим.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қисса

Ривоят қилинишича Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачонки "Тустар фатҳи"ни эсласалар, доим йиғлар эканлар...

Тустар форснинг мустаҳкам ҳимояланган шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар уни қўлга киритиш учун тўлиқ бир ярим йил қамал қилишган ва ниҳоят шаҳар фатҳ қилиниб мусулмонлар қўлига ўтган эди. Ушбу Тустар фатҳи мусулмонлар ғалаба қозонган энг оғир фатҳлардан бўлган эди.

Жанг натижаси шундай бир ажойиб, гўзал суратда мусулмонларнинг ғалабаси билан якун топган бўлса-да, негадир ҳар сафар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Тустар воқеъасини эсласалар йиғлаб юборар эдилар...

Қизиқ, у кишини нима йиғлатган экан, дейсизми?, Бунинг сабабини ҳозир билиб оласиз...

Тустар қалъасининг эшиклари тонг отишига яқин қолган соатларда мусулмонлар томонидан очиб юборилди. Ўттиз (30000) минг кишилик мусулмон лашкари юз эллик (150000) минг кишилик форс қўшини бор бўлган қалъага бостириб киришди ва рақиблар орасида ниҳоятда беаёв, қизғин, қонли жанг бошланиб кетди. Ҳар бир лаҳза мусулмолар учун ўта хатарли бўлиб, улар ўлим билан юзма-юз турар эдилар. Вазият ниҳоятда оғир ва жуда хатарли бўлишига қарамай, жанг охирида Аллоҳ таоло мўминларга шонли ғалабани ато этди, мусулмонлар душманлари устидан ажойиб, улкан ғалабани қўлга киритдилар. Аммо ушбу ғалаба эндигина уфқдан қуёш кўтарила бошланган пайтига тўғри келган эди. Ушбу муборак фатҳ кунида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаганлари маълум бўлди. Фавқулотда хатарли бўлган жанг майдонида, қонсираган қиличлар орасида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаган эдилар.
Шу куни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳаётида бир мартагина бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмай бой бериб қўйгани учун йиғлар эдилар... Ҳа, у зот ўша ҳолатда маъзур, узрли бўлишлари ва мусулмонлар қўшини ҳам узрли бўлишига қарамай, у зот йиғлаган эдилар...Ваҳоланки, мусулмонлар қўшини ўша соатларда исломдаги амалларнинг энг олийси бўлмиш - жиҳод ибодати билан машғул бўлишган эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ҳар сафар Тустар воқеъаси зикр қилинганида: "Қўйинг, менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намозининг вақтини бой беришимизга сабаб бўлган. Зеро, жамики дунё бойликларининг менга берилиши биргина бомдод намозини ўз вақтида адо қилишимдан суюкли эмас", - дер эдилар.

Қиссадан ҳисса:

Шу ўринда биз нима учун ўша буюк зотлар душманлар устидан ғалаба қозона олганларининг сабабини тушуниб етган бўлсак, ажаб эмас...!

Энди ўзимизга бир савол берайлик: Биз учун ҳаётимизда бомдод намозининг қадри қанчалик?

Ул муборак зотлар ўзларининг молу жонлари ва ҳаётларини Аллоҳнинг йўлида қурбон қила олган эдилар, аммо биз-чи, ширин уйқумизни тунги намозлар учун Аллоҳ йўлида қурбон қила оляпмизми?
Агар шуни ҳам қила олмасак, унда қандай қилиб нусрат ва нажот ҳақида ўйлашимиз мумкин?!

Агар намознинг қадр-қийматини қалбларимиз ва ҳаётимизда йўқотадиган бўлсак, муқаррар-ки, дунёда иззат-шарафимизни йўқотамиз. Натижада кофир қавмлар бизни қутурган итлар каби ортимиздан қува бошлайдилар, сўнг дунё ҳам бизга тор кела бошлайди.

Аллоҳим, Ўзинг бизларни гўзал амаллар қилувчи бўлган ҳолимизда ҳақ динингга қайтаргин!
Аллоҳим, Ўзинг яхши кўриб, ундан рози бўладиган барча солиҳ амалларга бизларни
муваффақ айла, Я Рабб!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ