Iymonli QalblaR
151 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
@Iymonli_Qalblar_uz #Таъзия

ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Юртимизнинг забардаст олимларидан, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг севимли шогирдлари ва сафдошларидан, узоқ йиллардан бери дину элга холис хизмат қилиб келаётган, илм аҳли ўртасида маълум ва машҳур, Наманган шаҳрининг кўрки бўлган Мулла Умархон домла ҳафизаҳуллоҳга акалари Баҳодирхон ўғли Юсуфхон ҳожи аканинг вафотлари мунобасати билан таъзия изҳор қиламиз.
Баҳодирхон ўғли Юсуфхон ҳожи ихлосли мусулмонлардан, ҳалол‑пок инсон эди. Сўнги пайтларда бироз беморликка чалинганди. 74 ёшни қоралаган Баҳодирхон ҳожи ота ушбу улуғ Рамазон ойида, 2018-06-02 куни Наманган шаҳрида вафот этди.
Марҳумни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод этсин! Қолган аҳлларига сабру салвон ва мусийбатлари туфайли ажрлар ато этсин!
Муҳтарам Умархон домлага ва марҳумнинг барча яқинларига яна бир бор ўз таъзиямизни изҳор этамиз.

Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтгаймиз.

Ислом.уз портали ва "Ҳилол нашр" нашриёт матбааси.
#Таъзия :

Таникли су́з устаси Обид Асомов бугун 14 декабрь куни вафот этди оила а'золарига сабр тилаймиз!
Инна лиллахи ва инна иллахи рожиун !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Таъзия
Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этдилар....
Жойлари жаннатда бўлсин, оила аъзоларига сабр тилаймиз.... 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Таъзия

Ўзбекистон халқ артисти Тоҳир Миралиев вафот этди❗️

Кўплаб роллари билан халқимиз меҳрини қозонган актёр, Ўзбекистон халқ артисти Тоҳир Миралиев вафот этди. Бу ҳақида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар қилди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...
#Таъзия

Энг сара актёрларимиздан бири, ажойиб инсон Ғайбулла ака Хожиев оламдан ўтибдилар! Яқинларига сабр тилаб, ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз! Инна Лиллаҳ ва Инна Илайҳи Рожиъун! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Таъзия

Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
👇🏻👇🏻

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Таъзия

Тошкент вилояти Бош имом ҳатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди.

Домла 2 хафтадан бери шифохонада ахволи оғир холатда даволанишда эди.

Домланинг оила аъзоларига чуқур хамдардлик билдирамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Тезкор #Таъзия
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Шуҳрат ордени сохиби Шуҳрат Қаюмов оламдан ўтди.👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ТАЪЗИЯ

• Бундан етти йил муқаддам кутилаётган олти ойлик фарзандимизни УЗИга олиб бордик.
• Доктор аёл текширувдан сўнг, болада ривожланиш яхши эмас, олдиринглар, деди.
• Устозларимиздан Муҳаммад Айбхон домлага телефон қилдим, маслаҳат сўрадим.
• Бошқа докторга йўлладилар, олиб бордик, у ҳам шундай деди.
• УЗИ бўйича энг мутахассис, деб бир корейс аёлга учрашимни айтдилар, унга бордик.
• У ҳам олдиринглар, туғулса ҳам барибир икки йилга бормайди, қийналганинглар қолади, деди.
• Унинг олдидан чиқдик…
• Машинада жим кетяпмиз.
• Нима бўлса ҳам дунёга келтиравераман, бола боқиб қийналсам мен қийналай, ажр борку, деди аёлим томоғига бир нарса тиқилгудек…
• Кейин уч ой ўтиб Муҳаммад То Ҳа туғулди, жуда ширин эди.
• Фақат бемор эди.
• Етти йил уйимизда худди фариштадек яшади, ҳеч кимни қийнагани йўқ, балки ҳаммамизнинг «Асалтой»имиз эди…
• Бугун тонгда бомдодга азон айтар паллада шу ўғлимиз Иброҳим алайҳис саломнинг олдиларига кетди, ин шаа Аллоҳ, бизларни жаннатда кутиб олади.
• Сиз азизлардан ҳам дуо умидимиз бор!
• Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир банданинг боласи вафот топса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандам боласининг жонини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».
• Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз!
• Бутун оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

©️ Аброр Мухтор Алий
#ТАЪЗИЯ

• Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
• Наманган шаҳрининг устунларидан ва минглаб қориларнинг устози бўлмиш Муҳсинжон қори дада бу фоний дунёдан боқий дунёга сафар қилдилар.
• Аллоҳ таоло марҳум ва мағфур устозимизни Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод қилсин, маконларини жаннатлардан айласин.
• Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу амалларини бошларига соябон, охиратларига заҳира қилсин.
• Жаноза Наманган вилояти. Тўрақўрғон тумани. Ёртепа масжидида соат 14:00 га белгиланди.

• Манба: t.me/Uychi_Ziyo канали

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU