Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
​​​​​​#Тафаккур

Бир бойдан сўрашибди:

- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?

Бой:

- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.

- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!

-❗️ Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди.❗️

☝️" Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз.☝️"

Бақара 245

https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​"Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми?"
#ўгит
#мулоҳаза
#тафаккур

Эркак билан аёл ўртасидаги пардалар кўтарилиб кетди-да...

Бугун бир бўйи етган қиз – турмушга чиққандир-чиқмагандир – бир нарса сўради, аммо гапига умуман тушунмадим. Шунинг учун юзимни терс буриб ўтиб кетавердим. Балки унинг нима деганини сизлар тушунтириб берарсизлар, дўстлар?

“Туалет қаерда, билмайсизми?” деб сўради! Гапга ҳам, эгасига ҳам умуман тушунмадим?! Тушунганим шу бўлдики, чиройи бор экан-у, Худойим шармдан, фаросатдан қисган экан!

Одам қаҳат чўлдамас эдим, қадам етмас ўрмонда эмасдим, балки мижоз сони бўйича бозордан кейинги ўринда турадиган касалхонадай жойда эдим. Ўша ерда ойдай бир ожиза мендан ҳожатхонанинг қаердалигини сўраб турибди-я. Нима дейишни билмай довдираб, “мандараж“ бўлиб қолдим. Бир нарса дейишга бетим чидамай, ерга қараб бошимни силкитдим-у, ўтиб кетавердим.

😔 Ёқа кетди – индамадик.
😔 Енг кетди – юзни буриб ўтдик.
😔 Енгга қўшилиб, елкадан ҳам бир парча кетди – кўзни юмиб, ерга қарадик.
😔 Кейин этак кетди лахта-лахта бўлиб, ўрнига майка-футболка келди –замонавийликка, маданиятга йўйдик, шу билан ўзимизни овутдик...
😔 Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми? Бет-кетди – битта эт бўлиб қолди.

©Абдуғофур ИСКАНДАР

Эй орияти бор, ҳамиятли, ўзини Эркак деб билувчи, даюсликдан ҳазар қилувчи Мусулмон диндошим! Онангиз, аёлингиз, опа-синглингиз, қизингиз булар барчаси Сизнинг орингиз, ғурурингиз, маҳрамингиз, бегона кўзларнинг назари тушиши асло мумкин бўлмаган Хазинангиздир! Минг афсуслар бўлсинки, бугунга келиб буни аксарлар эсдан чиқарди...
Онаси, аёлию, қизлари мода дея очиқ, сочиқ кийинсада индамайдиганларни бир четга сурайлик, Сизчи?! Уларни ўрантирдим дейсизми? Ҳижоб ўзи нима? Кийган аёлни бутун баданига ёпишиб турадиган зорманда кўйлакми? Ёки нозик хилқатнинг вужудини ҳеч кимга билинтирмайдиган кўйлакми?
Эркаклар, маҳрамларингиз рўмол ўраган ҳолларида, тор танқис , калта кўйлаклар кийиши, бўяниб, атирларни гупиллатиб юриши сизга ёқадими?! Ҳижобланишдан мақсад- аёлни барча гўзалликларини номаҳрамлардан тўсишдир! Ҳижоб-тўсиқ демакдир! Тарбияни ёшликдан бошлайлик, ҳали кичкина деманг! Қизингиз 1 синф бўлса ҳам тиззасидан тепа турадиган, попка осганида кўтарилиб кети очилиб ётадиган юбка, сарафанларни кийгазманг! Сиз қўл остингиздагилардан масъулсиз! Тарбияни ширинсўзлик ила ҳозирдан бошланг! Аёлингиз, қизингиз, опа, синглингиз... Эртани кутсангиз кеч бўлиб қоляпти!
Бир маъноли ибора ўқиган эдим, нақадар тўғри ва ҳақиқат... «Аёл кишининг кийимлари - отасининг тарбияси, ака-укаларининг ғурури ва эрининг эркаклик ҳамияти ҳақида ҳикоя қилади»
Бир аёл ва қизнинг кийими унинг отаси ва эрининг қанчалар ҳамиятли, ғурурли ёки қанчалар даюс эканлигини билдириб туради!
Хулоса сиздан
#Тафаккур

"Сени кийинтириб, мени ялонғоч қолдиришди. Билмай қолдим, сен тирикми ёки мен?!"👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Тафаккур

НЕЪМАТЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

‼️​​Одам органлари неч пул туради?

- почка (2шт) ~ 15.000 - 60.000$
- Юрак ~ 119.000$
- ўпка (2шт) ~ 200.000$
- кўзни қора чиғи ~ 1.525$
- скальп ~ 607$
- Жигар ~ 157.000$
- кожа ~ 10$ за квадратный сантиметр
- Ошқозон ~ 607$
- қонимиз ~ 30 - 400$
-Эркак тухумлари-4.000.000 €


Биз миллиардер эканмиз☝️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
••┄┄┄ ❅ ┄┄┄••
Яқинларингизга ҳам улашинг!📲⤵️⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг🆕

▪️ Гунохи менга
🎬 Ибратли видео


#υℓαѕнιиg ¦🕋⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Тафаккур

Дуоларимиз ижобатига тўсиқ бўладиган 10 та сабаб

Одамлар Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳудан:
- Кўп дуо қиляпмиз, лекин қабул бўлмаяпти? - деб сўрашди.


У зот узоқ муроқабадан сўнг бундай жавоб бердилар:
«Биродарлар, қалбингиз шу ўнта нарса бўйича ўлик ҳолга келиб қолган:


1. Аллоҳга имон келтирганмиз дейсиз, лекин Унинг буюрганларини бажармайсиз.
2. Аллоҳ бандаларини иршод қилиш учун Китоб юборган, лекин унга эътибор бермайсиз.
3. Инсоннинг ҳақиқий душмани шайтондир, лекин барибир унга эргашасиз.
4. Аллоҳ «Ҳабибим» деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамиз деб айтасиз-у, лекин у зотнинг суннатларини тарк қиласиз.
5. Жаннатни хоҳлайсиз-у, унинг эшигини очадиган амаллар билан шуғулланмайсиз.
6. Дўзахдан қўрқамиз деб айтасиз-у, аммо ундан узоқлаштирувчи амални бажармайсиз.
7. Ўлим ҳақлигини биласиз, бироқ унга ҳозирлик кўрмайсиз.
8. Вафот этганларингизни кумасиз, лекин бир кун ўлим сизнинг ҳам бошингизга келишини ўйлаб ҳам кўрмайсиз.
9. Қуръони карим бошқаларнинг айбини қидирманг деб буюрса ҳам бу одатдан воз кечмай барибир бажараверасиз.
10. Аллоҳнинг берган неъматларини билганингизча сарфлаб ишлатасиз-у, аммо жуда ҳам оз шукр қиласиз
.

«Нубувват ва валоят дарёсидан» китобидан.

Каналга уланиш:⬇️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Мўминнинг_мукофоти

وَيَطُوفُ عَلَيْهِمْ وِلْدَانٌ مُخَلَّدُونَ إِذَا رَأَيْتَهُمْ حَسِبْتَهُمْ لُؤْلُؤًا مَنْثُورًا

19. «Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланурлар, агар уларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан». Инсон сураси.

#Тафаккур

Во ажаб! Жаннатдаги мўминларга хизмат қиладиган хизматчиларнинг ҳолати шундай бўлса, улар хизмат қилаётганларнинг ҳолати қандай бўларкин?! Албатта
уларнинг ҳолати ва неъматлари яхши ва аъло бўлади.

#Дуо ва илтижо

Ё Роббим! Бизларга ҳам ана ўша мақомлардан насиб этгин.


Уринбоев Равшанбек сахифасидан...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тафаккур

Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

Қамар сураси, 17-оят

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Тафаккур

Шаҳид саҳобаларнинг 1300 йилдан бери танаси чиримаганлигини кўрган немис олими Исломни қабул қилди!
©odamlar_orasida_dastur

Ўтказиб юборманг 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Тафаккур_гулшани

Бир оят тафсири.

Туя ҳатто Ўлик денгиздаги шўр сувни ҳам ичиши мумкин лекин унинг босими кўтарилмайди. Чунки унинг буйраклари сувни филтирлаб, соф, ичишга яроқли ҳолга келтириб беради.

Туя тиканларни ҳам бемалол ейди лекин унинг ошқозони ва ичаклари зарар кўрмайди, сабаби унинг тупуги тиканларни эритувчи кислотага ўхшайди, ва уни юмшоқ нондай ейди.

Туянинг иккита қовоғи бўлиб, бири шаффоф, иккинчиси эса, қалин-гўштдан. Мана шунинг учун у чўл чангида бемалол юра олади. Чанг, бўронларда фақат шаффоф қовоғини ёпгани учун кўзлари зарар кўрмайди ва йўлида давом этаверади.

Туя ўз ҳароратини ўзгартириши ҳам мумкин, агар у қорли совуқ ерларда бўлса, ҳароратини оширади, жуда иссиқ чўл ерларда ҳароратини пасайтиради.

"Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?"
Ғошия сураси 17-оят.

Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Асадуллоҳ Қудротуллоҳ.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Тафаккур

Мавлоно Жалолиддин Румий хазратларидан сўрашди:

- Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
- Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

Якинларингизга улашинг✅️

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU