Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Таржима #Мутолаа

Имом Шаъроний айтадилар:
“Шайхлар - ким ўзини нафсида амалга бўлган ихлосни кўрса, ана шу ихлоси ихлосга муҳтожлигига ижмо қилганлар”.

Имом Шаъроний, “Латоифул минан” китобидан

© Яқубжонов Абдурашид

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Таржима #Мутолаа

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Агар инсонларни яхшилик қилаётганларини кўрсанг, сен ҳам яхшилик қилишда улар билан мусобақалашгин».

«Маваизул имам Муҳаммад Ҳасан Басрий» китоби

© Яқубжанов Абдурашид

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Таржима #Мутолаа

Нима учун Аллоҳ таоло Қуръонни «шифо» деди, «даво» демади? Чунки даво баъзан шифо бўлади, баъзан шифо бўлмайди. Аммо Қуръон ҳар бир дардга шифодир.

© Яқубжанов Абдурашид

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Таржима #Мутолаа

Олимлар айтади:
"Аёл кишида дин, гўзаллик, мол дунё ва наслу-насаб (шу тўрт сифат) бор бўлса, 1000 рақамига тенг бўлади:
Дин = 1
Гўзаллик = 0
Мол дунё = 0
Наслу-насаб = 0
Аёл киши динсиз бўлса, қийматсиз 000 га тенг бўлади.

©️Жуманазаров Ҳабибуллоҳ

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Таржима #Мутолаа

Дунёда инсонни бир бошпана излаб юрганини кўрасан.
Унга эришгандан сўнг, бир уй олишни ҳоҳлайди.
Уйни олгандан кейин, бир саройни орзу қилади.
Шундай давом этаверади...
Аммо Жаннат аҳли бўлса...
Уларга Жаннатдан шундай бир жой берилади-ки, Жаннат аҳли уни ўзгартиришни ҳоҳламайди.
Мана бу Аллоҳ таъолонинг Жаннат аҳли ҳақида айтган сўзидир.

{ خَـٰلِدِینَ فِیهَا لَا یَبۡغُونَ عَنۡهَا حِوَلࣰا }
Каҳф сураси: 108

Доктор Аҳмад Ийсо Масровий

© Насриддинов Муҳаммадшокир

📱 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Таржима #Мутолаа

Устоз ва ота-оналар учун ибрат.

Абу Бакр Қаффол ўзларининг "Фатаво"ларида шундай дейдилар:

Робийъ Муродийнинг жуда ҳам зеҳни паст эди. Имом Шофеъий унга бир масалани тушунтириш учун қирқ марта такрорладилар, лекин у барибир тушунмади. Шунда, Имом у ердан оҳиста туриб кетдилар ва холий бир ерга бориб, Робийънинг ҳаққига дуо қилдилар. Сўнгра қайтиб келиб ўша масалани яна тушунтира бошладилар ва у тушунди.

Шайх Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ. "Ҳовий фий сийрати Абу Жаъфар Таҳовий".

©️ Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Асадуллоҳ Қудротуллоҳ

✈️ https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
#Таржима #Мутолаа #Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло айтади:

وَاسْأَلُوا اللهَ مِن فَضْلِهِ

"Аллоҳдан фазлини сўранглар".
("Нисо" сураси, 32-оят).

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ бу оятга шундай шарҳ берган:
"Аллоҳ сўралган нарсани бериш учунгина сўрашга буюрди".

Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад Ал-Фарро Ал-Бағавий. "Маолимут-танзил" ("Тафсирул-Бағавий"), 2-жилд, 205-бет.

©️Жуманазаров Ҳабибулло

@IYMONLI_QALBLAR_UZ