Iymonli QalblaR
150 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#ТАЗКИЯ

• МАТН:

• Тавфиқни йўқотиб қўйганинга ҳафа бўлмаслигинг ва қилган ишингда тойилишларнинг борлигига надомат этмаслигинг қалб ўлганлиги аломатларидандир.

(•) Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ.

• ШАРҲ:

• Учта нарса қалбнинг ўлишига сабаб бўлади:
- дунёни севиш;
- Аллоҳнинг зикридан ғафлатда бўлиш;
- Аллоҳга қарши маъсиятларга барча аъзоларни қўйиб бериш.

• Учта нарса қалбнинг тирик туришига сабаб бўлади:
- дунёдан парҳез қилиш;
- Аллоҳнинг зикри ила машғул бўлиш;
- Аллоҳнинг дўстлари билан ҳамсуҳбат бўлиш.

• Учта нарсада қалбнинг ўлгани аломатлари кўринади:
- ибодатларни ўтказиб юборганига ҳафа бўлмаслик;
- қилган ишингдаги тойилишларга надоматни тарк қилишинг;
- ўлик ғофиллар билан ҳамсуҳбат бўлишинг...

(*) Китабу «Ийқозил ҳимам» фий «Шарҳил ҳикам»

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тазкия_тарбия

▪️ Кун тартибингизга қандай бардавом бўласиз?

▫️ Ҳар бир амални вақтида адо этинг. Қалбингизда хотиржамлик ҳис этиб, кейин бошлайман, деган фикрни йўқотинг. Масалан, бир вақтни Қуръон тиловатига ажратгансиз, шу вақт келганда мусҳафни қўлингизга олиб тиловатни бошланг. Баъзан рағбатингиз бўлмас ёки мудроқ босар ёхуд дангасалигингиз тутар, нима бўлганда ҳам қасдингизда туринг…- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/34967

🔗 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU