Iymonli QalblaR
154 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБ

#Савол:
Ассалому алайкум! Азизлар ҳозирги кунимизда никоҳ тўйи борган сари қийинлашиб кетмоқда. Айниқса, Тошкент шароитида қиз чиқариш кўпчиликни оғир аҳволга солиб қўймоқда. Ман сўрамоқчи бўлганим шариатимизда куёв навкарини ҳукми қандай? Саҳобалар ҳам келинникига куёвнавкари бўлиб боришганми? Қиз чиқарган одамни ҳаражатга боттириб зиёфат қилиб келиш
дурустми?


#Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Динимизга риоя қилинмаган сари, шунингдек, турли ноўрин орзу-ҳавас ва бидъатлар туфайли тўйларда ҳаддан зиёд сарф-харажатлар кўпайиб боряпти. Бу эса қиз узатишни ҳам, ўғил уйлантиришни ҳам қийинлаштириб юборяпти. Бунинг натижасида кўплаб қизларнинг ўтириб қолиши, йигитларнинг уйланолмай юргани ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси айрим ўғил қизлар зинога ҳам мубтало бўлишмоқда. Барчасининг сабаби, динга риоя қилмасликдир. Тўйни эълон қилиш йигитнинг зиммасида бўлиб, лекин йигит ҳам бугунги кундаги каби исроф қилиб эълон қилишга буюрилмаган. Бу ишлар айни гуноҳ ишлардир. Тўй кичкинагина эълон қилиш билан амалга оширилиши талаб қилинади. Тўйга ҳаммани чақириш ҳам шарт эмас. Ҳатто айрим саҳобалар уйланган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бехабар қолганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
“Ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27 оятлар). Яна бир ачинарли томони шуки, ота-оналар асосий нарса қолиб, тўйни дабдаба билан ўтказишга ҳаракат қилишяпти-ку, лекин тўйи бўлаётган фарзандлар оила қуришга тайёр эканини ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Натижада, никоҳ қуришга ҳали тайёр бўлмаган ёшлар оилани осонгина бузиб юборишяпти. Бу ишларни ислоҳ қилишнинг ягона йўли динимизга маҳкам амал қилишимиздир. Акс ҳолда, бундан-да катта муаммолар келиб чиқарверади, Аллоҳ бундан асрасин!

ЎМИ фатво ҳайъати

Илм канали👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#САВОЛ_ЖАВОБ

#Савол:
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз улфатлар билан йиғилганда баъзиларимиз дастурхон артофида чекишади. Бошқалар “ташқарида чекинглар” деса хам, одобсизликларидан бошқаларни гапига қулоқ солишмайди. Ҳазрат мен тақво қилсам шу даврани тарк етишим керакми? Ёки шу 3, 4 чекаётган кишини деб қолган биродарларимдан узоқлашиб кетишим яхши эмасми?

ЖАВОБ:

— Ҳаммангиз бир бўлиб кашанданларни чиқариб юборинглар. Ҳозир дунё бўйича шундай иш олиб борилмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Савол_жавоб :


#Савол

Ассалому алайкум! Ҳеч ишим ўнгланмаяпти, кўнглимдагидек иш топа олмаяпман. Шунинг учун қандай дуолар, намозлар, зикрлар айтайин?

#ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бандам Мен хоҳлаганимдек бўлсанг, Мен сен хоҳлаганингдек бўламан” деган. Шунинг учун Аллоҳ хоҳлагандек банда бўлишга ҳаракат қилаверинг, Аллоҳ таоло сиз хоҳлаган нарсаларни ҳам бериб қўяди. Валлоҳу аълам!

Ду́стларингизгахам улашинг улархам билишсин☝️

Каналимига уланишни унутманг ‼️
#савол_жавоб

Эснаганда оғизни қўл билан беркитиш шартми?

Савол:

Ассалому алайкум!
– Эснаганда оғизни қўл билан беркитиш керак дейишади агар беркитмаса одам ичига шайтон кириб олади дейишади. Рамазон кунлари шайтонлар зиндонбанд этилади дейилган, шу гаплар ростми? олдиндан рахмат!


#Жавоб

Ва алайкум ассалом!
– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунга кўра, бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”. Термизий ривояти. Эснаш малолланишдан юзага келиб, дангасаликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатда шайтон уни йўлдан оздириши осон бўлади. Баъзи уламолар шайтон васваса қилиш учун оғзидан кириб олади деганлар. Валлоҳу аълам.


©️ЎМИ фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Аҳли китоб (насроний, яҳудий) ларнинг таоми мусулмонларга ҳалолми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба

↪️Каналга уланиш
#савол_жавоб

Бир дарахтга бошқа мевали дарахт новдасини пайванд қилиш тўғрими?

#Савол:

Ассалому алайкум!
– Баъзи бир боғбонларимиз мевали дарахтларни пайванд қилишади. Албатта, дарахтни парвариш қилиш бу – яхши, лекин битта дарахтга икки уч хил мевали дарахт новдасини пайванд қилиш тўғрими?

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом!
– Барча нарса инсон манфаати учун яратилган. Ундан қулай ва тўғри мақсадда фойдаланишга ҳеч қандай қаршилик йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида от билан эшакни урчитиб ҳачир олинар эди. Бу эшак хизмат қиладиган ўринда кўпроқ фойда берарди, чунки у оддий эшакдан бир неча бор кучли бўларди. Шаҳар каби жойларда биргина дарахтдан бир неча хил мева олиш албатта фойдали бўлади. Қолаверса манзараси ҳам чиройли бўлади. Аммо бу каби ишларни инсонлар устида олиб бориш жоиз эмас. Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб, инсон наслини ҳимоя қилиш учун зинони ҳаром қилди ва бир аёл бир вақтнинг ўзида бир неча эркакка никоҳланишини ҳаром қилди. Ҳатто иддаси чиқмасидан туриб эридан бошқасига никоҳланишини ҳам ҳаром қилди. Инсон аслий ҳолатида қолиши учун ҳатто қошини теришни ҳам ман қилди. Валлоҳу аълам!


©️ savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Намозда чалғимаслик учун...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Каналга уланиш

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Azroil alayhissalomning yordamchilari bormi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Kanalga ulanish

Manba
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбни гуноҳдан қандай покланади...?

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

#Видео #Медиа #Савол_Жавоб

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_жавоб

Қизларининг сепига олиб қўйилган тиллалардан закот берилади?

#Савол:

Ассалому алайкум!
– Тиллаларимдан закот бериш шартлигини билгач, барча йилдаги закот пулларимни бердим. Аммо тиллаларим ҳамон нисобдан ошган. Менинг 2 та балоғат ёшига етмаган: 7 ва 2 ёшли кичкина қизларим бор. Шу сабабли тилла тақинчоқларимни ўзимга ва 2 қизимга бўлиб қўйдим. Шунда тиллаларим нисобга етмас экан. Қизларимни узатганимда шу тиллаларни бериш ниятидаман. Аммо у пайт келгунча уларга ажратган тилла тақинчоқларни ўзим тақиб юрибман. Бу ишим тўғрими? Бунинг учун закот беришим шартми ёки йўқ?

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом!
– Уларга атаб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Закотдан қочиш учун шундай қилган бўлсангиз гуноҳкор бўласиз. Болангизни мулки қилиб қўлига топширсангиз ва улар қабул қилиб олишса, то улар изн бериш лаёқатига эга бўлгунича, уларнинг изни-рухсатисиз сизни фойдаланишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

©️
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz