Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

#ўқинг йигламанг

Муштипарим онам...

Онаси унга:
Болам, менга дарҳол дори дармон керак -деди.

Фарзанд уйдан йиғлаган ҳолда чиқди, чунки унда онаси учун дори сотиб олишга ярим чақа ҳам йўқ эди...

Уйга умидсиз, паришон ҳолда, дорига пул топа олмаганини онасига айтиш учун қайтди...

Не кўз билан кўрсинки, онаизорининг жони узилиб, кўзларидан оқиб тушаётган ёшлари қотиб, ўлиб ётган экан.

Фарзанди уни кўриши билан даҳшатга тушди, ичидан аламли, қалбларни ларзага солувчи фарёд кўтарилди.

Аччиқ, изтиробли кўзёшлари юзини ювар экан, назари бир кичик қоғоз парчасига тушди. Олиб қараса онаси хат ёзиб қолдирибди:

«Болажоним, сенга дори келтир деганимда, пулинг йўқлигини жуда яхши билар, шунингдек руҳимни ўлим талвасаси сакаротул мавт қуршаб келаётганини ҳам сезиб турган эдим.
Жоним узилаётганини кўриб сенинг ҳам жонинг изтироб чекмасин дея сени чиқариб юбордим. Суюкли болажоним, ўзимдан буюк хазина - дунё ва охиратда сендан розилигимни қолдириб кетяпман. Мингдан минг розиман болам...»

Оналар нақадар меҳрибон -а? Ҳатто жони узилаётиб ҳам, ўлим аччиғини тота ётиб ҳам, «БОЛАМ» дейишади.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят).

💐 Гулдек яшнаган, юзларидан нурлар таралган, ифори жаннатим Онам!
💐 Гулдек умрини фарзандларига бағишлаган, ўзидан кечиб «болам» дея орзулари армоним Онам!
💐 Гуллар ичра гўзал гулим, танҳо атиргулим, хушбўйим Онам!
💐 Гуллар пойингизга пойондоз, муштипарим, ягонам Онам!

© Умму Амина

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄
@Iymonli_Qalblar_uz
​​#Ўқинг_жуда_қизиқ Қуръоний сир

Собиқ совет тузумининг ситамлари авжига чиқиб дин кишилари, Қуръон қорилари ва илмли инсонларга зулм ва истибдод кучайган уламолардан ошкор баҳрамандлик батамом тақиқланган даврлар эди. У пайтлари бир корхонанинг катта юк машинасини ҳайдар эдим. Машинага юк ортиб узоқ сафарларга чиқардим. Бахтимки, ёшлигимдан ота-онам ва устозимнинг саъй-ҳаракатлари сабаб қалбим Қуръон нури ила мунаввар бўлганди. Аллоҳнинг каломига муҳаббатим шу қадар эдики, тинмай тиловат қилгим келарди. Вазият жуда қалтис бўлса ҳам, машинамда Қуръон олиб юрардим. Сафар мобайнида Қуръонни гоҳ ёддан ўқирдим, гоҳо китобга қараб тиловат қилардим.

Ана шундай кунларда менга ташкилот томонидан рус миллатига мансуб бир одамни ҳамроҳ қилиб қўйишди. У ҳамкасбим билан биринчи марта йўлга чиқадиган куним эди. Сафар олдидан Қуръон китобимни машинанинг бир четига беркитиб қўйдим. Йўлга тушдик. Боряпмиз-у, қалбим Қуръон тиловатига муштоқ, бор овозим билан қироат қилгим келарди. Аммо ҳолат ўзимга эшитилар-эшитилмас даражада тиловат қилишга мажбур этарди. Шеригимнинг зийрак нигоҳлари менга қадалганини пайқадим. У менга ажаблангандек боқарди. Бироз шу ҳолатда борганимиздан кейин, орадаги жимликни унинг кутилмаган саволи бузди: «Нима ўқияпсан?». «Китобимни ёддан ўқияпман». «Менга ҳам ўқиб бер, илтимос». Мен Қуръондан тиловат қила бошладим, аммо қалбимда ҳадик, ҳаётим хавфда қолиш эҳтимоли юқори эди. Тиловат асносида ҳамроҳимга кўз қиримни ташладим-у, ҳайратдан қотиб қолдим. Чунки у юзларини кафти билан беркитиб олиб йиғларди. Қироатдан тўхтадим. Шу заҳоти унинг титроқли овози қулоғим остида жаранглади: «Нега тўхтадинг, ўқи, ўқийвер! Бундай сўзларни ҳеч эшитмаганман!» Тиловатни давом эттирдим. Қанчалик ихлосу муҳаббат билан ўқисам, у шунчалик кўп, елкалари силкиниб-силкиниб йиғларди. Бу ҳолатдан севинчим ичимга сиғмасди. Ўша кун ҳар доимгидан ўзгача, ҳеч қачон унутилмайдиган бўлиб қолди!

Эртасига тонгда машинага минганимизда, ҳамроҳим яна Қуръон ўқиб беришимни сўради. Мен эса олам-олам қувонч билан тиловат қила бошладим. Кўз ёшларимиз шашқатор келарди! Шу ҳолат такрор-такрор содир бўлди. Сафарларимиз файзи, қувончи ҳам шунда эди! Бу ҳолат иккимизнинг орамизда сирга айланди. Ҳа, бу Қуръоний сир эди. Орамизда илиқликка Қуръон сабаб бўлганди.

Раҳмонқул АЛИҚУЛОВ

“Мир Араб” олий мадрасаси ўқитувчиси

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 2-сонидан ••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

#Ўқинг

Бу жумлаларни ён дафтарчангизга ёзиб олинг.
Ва бир тафаккур қилиб кўринг👍

☝️ Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!

🔊 Каналга обуна бўлинг
👇

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz