Iymonli QalblaR
151 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
​​​​🌸🌸🌸🌸🌸|﷽|🌸🌸🌸🌸🌸

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

🌙 Рамазон инсон учун ўз амалларига назар солиб, ўзини ҳисоб - китоб қилиши, Аллоҳ таолога қайтиши керак бўлган ойдир!

⭐️🌙 Бу ой ҚУРЪОН, ДУО, ЗИКР, фаҳш ишлардан қайтиш, қалбга тил Аллоҳни зикри билан ёрдам қиладиган, покланишига сабаб бўладиган ойдир!

🌟🌙 Бу ой йил бўйи эришилмаган савобларни қозониш, даражаларни кўтарилишига имкон бўладиган ойдир!


Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌟🌙 Гўзал РАМАЗОНИЙ, Янги тонг муборак! Аллоҳ кунимизни хайрли, ибодатларимизни мақбул, ишларимизни осон қилсин!


#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил
#охират
#тавсия

© Фойдалар
┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз билмаган нарсалар менимча керак бўлиб қолади деб ўйладим...
#тавсия☝️

Дўстларингизга ҳам улашинг!


👇👇📲👇📲📲👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

Ҳаётимизда керак бўлиши мумкин бўлган гўзал ғоялар...☝️

#улашинг

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тавсия

Рамазон ойида нималaрни режа қилдингиз?

РАМАЗОН ОЙИ РЕЖАСИ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ👍
#ТАВСИЯ

• Уйнинг энг муҳим фундаменти цемент ва тош эмас, балки солиҳа аёлдир!

• Чунки аёл солиҳа бўлмаса қурган қасрларинг ҳам йиқилиб барбод бўлади...

• Агар аёл солиҳа бўлса капада ҳам қаср ҳаётини қура оласан...

• Шундай экан, уй қуришда илк ташвишинг солиҳа аёл танлаш бўлсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тавсия

Расмий хабар

Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.
Forwarded from TILOVAT_AL_FURQON📖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

☝️ Рамазонинг охирги ўн кечасида ушбу дуони кўп ўқиш лозим.

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا

Дуонинг маъноси:

“Аллоҳим! Албатта сен афв қилувчи ва каримсан. Афв қилишни яхши кўрасан. Бас! Мени афв қилгин”☝️

Дўстларингизга ҳам юборинг уларҳам билишсин!

🔊
@TILOVATALFURQON 📲
#ТАВСИЯ

• Уйнинг энг муҳим фундаменти цемент ва тош эмас, балки солиҳа аёлдир!

• Чунки аёл солиҳа бўлмаса қурган қасрларинг ҳам йиқилиб барбод бўлади...

• Агар аёл солиҳа бўлса капада ҳам қаср ҳаётини қура оласан...

• Шундай экан, уй қуришда илк ташвишинг солиҳа аёл танлаш бўлсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ТАВСИЯ

• Ғийбат ва чақимчиликдан қутулсанг қабр азобининг учдан иккисидан қутулган бўласан.

©️ Ғолиб Сафо

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
══════════════════

🔊
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ТАВСИЯ

• Жоҳиллар билан бирга ўтиргандан кўра ёлғизлик афзалдир.

© Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

#Зикрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ