IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.84K photos
2.81K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُم الله فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لا ظِلَّ إِلا ظِلُّهُ : الإِمَامُ الْعَادِلُ ، وَشَابٌّ نَشَأ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَخْفَاهَا حَتَّى لا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло етти тоифа инсонни Ўз (Арш)ининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз (Арш)ининг соясида соялантиради: 
1. Адолатли имом (бошлиқ); 2. Раббисига тоатда улғайган йигит; 
3. Қалби масжидга боғланган киши;
4. Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрган икки киши. Улар ўзаро муҳаббатлашгани учун жамланади ва ажралади;
5. Обрў-эътиборли ва гўзал бир аёл ўзига чақирган вақтда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; 
6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган ҳолда махфий садақа қилувчи киши; 
7. Аллоҳни хилватда зикр қилиб, икки кўзидан ёш оққан инсон», дедилар».


Муттафақун алайҳ
(Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳадиси_шариф

Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил:

1) кексалигингдан олдин ёшлигингни,
2) касаллигингдан олдин саломатлигингни,
3) камбағаллигингдан олдин бойлигингни,
4) машғуллигингдан олдидан бўшлигингни,
5) ўлимингдан олдин ҳаётингни”.

Имом Ҳоким ривояти

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳадиси_шариф

ФАРИШТАЛАР ОМИН ДЕЙДИ

Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта: «Омин! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Дўстларим қилаётган дуоларизни Аллоҳим қабул қилсин.🤲

@ravza_uz
#Ҳадиси_шариф

ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШСА...

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ўз биродари билан қўл бериб кўришса, икковларининг гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади»,  деганлар.

Имом Баззор ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳадиси_шариф

СОЯЛАНУВЧИ ЕТТИ КИШИ

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ кунда соясига олур: одил имом, Ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганида мен Аллоҳдан қўрқаман, деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто чап қўли ўнг қўли қилган нафақани билмай қолган одам ва Аллоҳни ёлғиз ҳолида эслаганида кўзидан ёши оққан одам», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat