IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
372 subscribers
6.93K photos
2.83K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ УЧРАШУВ
#никоҳ

891-CАВОЛ: Тўйдан олдин йигит ва қиз учрашишлари мумкинми? Қизнинг отаси йигит билан кўришса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлажак келин ва куёв никоҳдан аввал кўришишларига рухсат берилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар» (Абу Довуд, Шофеий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши бир аёлга совчи қўймоқчи бўлганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга назар сол, чунки бундоқ қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», дедилар» (Насаий ва Термизий ривоят қилишган).

Аммо бу кўришишга ёлғиз қолмаслик шарти билан рухсат этилади. Унаштирилгандан кейин ҳам гаплашишлари, кўришиб юришларига рухсат йўқ. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажариши мумкин. Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади.

Қизнинг отаси йигит билан кўришиши борасида икки томон ихтиёрли. Агар кўришмоқчи бўлсалар, бунга шариатда бирор қайтариқ йўқ. Аммо бу учрашувга юқоридаги каби тавсиялар келган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРИМДАН МАҲРИМ БЎЛГАН УЙНИ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#никоҳ #маҳр

919-CАВОЛ: Анча йиллар аввал эримдан ажрашдим. Кейинчалик соғлиғим ёмонлашиши туфайли бир инсонга турмушга чиқдим. Уйимдагилар бу никоҳдан хабарлари бор. Аммо бу эрим уйидагиларига айтмаган экан. Онаси билиб қолиб, ё мени ёки уни танлайсан, деб шарт қўйди. Эрим табиийки, онасини танлади. Маҳримга уй олиб бераман деб ваъда қилган эди. Ҳозир ижарада қийналиб яшаяпман. Эримдан маҳрим бўлган уйни талаб қилишга ҳаққим борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Ўзи енгиллик берсин. Ҳолатингизни ўзингиз ўйлаган гўзал ҳолатга айлантириб берсин. Аксар ҳолатларда уйдагилар билмайди, кейин ўзим тушунтираман, каби гаплар билан қилинган турмуш мана шундай аянчли, асосан аёл кишини сиз каби аросатда қолиб кетиши билан тугайди.

Агар эрингиз маҳрга уй олиб бераман деган бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Чунки маҳр эркак кишига вожиб саналади. Адо қилмагунича бўйнида қарз бўлиб тураверади.

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин», деган (4-оят).

Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, маҳр бериш вожиб бўлади, агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам.

Ушбу оятда эр ўзига хотинликка рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Шу билан бирга, маҳр келиннинг мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.

Эрингиз маҳрни нима эканини яхши англаса керак. Ундан ташқари ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ таоло бир қийинчилик ортидан икки яхшилик беришини айтган. Инша Аллоҳ, яхши кунлар келади. Фақат ундай кунларни сабр-матонат ва гўзал ибодатлар билан қарши олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#никоҳ #насл

Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
“25 ЙИДАН БЕРИ МАҲРИМНИ ОЛГАНИМ ЙЎҚ”
#никоҳ #маҳр

1188-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 25 йил бўлди. Эрим маҳримни бермаган, ўзим ҳам сўрамаганман. Бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган ҳам. Уни ўзим сўраб олишим шартми? Маҳримни бермагани учун эрим гуноҳкор бўлмайдими? Аслида, бермаса ҳам розиман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Маҳр” никоҳ битими тузилгандан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган молиявий мажбуриятдир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
“Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг” (4 оят).
Аллоҳ таолониг ушбу сўзи маҳр бериш вожиб эканини англатувчи ояти карималардан биридир. Оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда ва маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Никоҳ бўлиши билан, ҳаттоки қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам маҳр бериш вожиб бўлади. Бу шаръий ҳукм келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва қалбларига меҳр-муҳаббат ҳадя этишнинг муҳим бир кўринишидир.
Никоҳ ақдидаги ушбу вожиб амални келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейиш орқали соқит қила олмайдилар. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳатто эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Ана шундай маҳр белгиланмай ўқилган никоҳ сабабли, эрнинг зиммасига маҳри мисл вожиб бўлади. "Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)нинг маҳрларига тенг маҳрдир. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби).
Демак, ота томондан ҳар томонлама тенг бўлган қизларга никоҳларида қанча маҳр белгиланган бўлса, эрингиз сизга ҳам шунча маҳр беришлари керак. Ана шундан кейин ўзаро келишиб, агар чин кўнгилдан розиман бермасангиз ҳам майли десангиз, иншааллоҳ, эрингиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#НИКОҲ  #ТАЛОҚ

Маст одам талоқ айтса талоқ тушадими,смс орқали талоқ ёзса талоқ тушадими...?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #НИКОҲ

НИКОҲ МУҚҚАДДАС РИШТА.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Ботиров,
Чуст туман “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM