IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
341 subscribers
6.13K photos
2.51K videos
47 files
11.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО #ИХТИЛОФ

Йўл қоидасига амал қилишлик - вожибдир


Тўрақўрғон тумани "Ҳонақоҳ" жоме масжиди имом-хатиби Имамов Нуриллоҳ

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик осойишталик омили

Айни пайтларда баъзи қўштирноқ ичидаги тоифалар томонидан ислом дини таълимотининг нотўғри талқин қилиниши, эзгуликка чақирувчи муқаддас динимиз шаънига ноўрин таъна тошлари отилишига олиб келмоқда. Ваҳоланки, “ислом” сўзининг ўзаги “салом” сўзидан олинган бўлиб, тинчлик ва саломатлик маъноларини англатади. Учинчи маъноси–итоатдирки, бундан Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилиш ҳаракатида бўлиши лозим, деган хулоса чиқади.                                                                      Минг шукурлар бўлсинки, юртимиз тинч бўлгани учун яна ҳам кўркам, обод, бўлиб бормоқ. Юртимизда азал-азалдан турли эътиқодга мансуб миллат ва элатлар истиқомат қилиб келган. 130 дан зиёд миллат фарзандларининг ҳур ва озод  диёрда туғилиб, тинчлик ва осойишталик кайфиятида яшашлари  Ватанимиз бағрикенглик ўлкаси эканининг ёрқин намунасидир. Уларнинг баҳамжиҳат, осойишта, аҳил-иноқликда бир-бирларининг эътиқодларини ҳурмат  ва эҳтиром руҳида яшаб келишларининг ўзи Яратганнинг халқимизга берган улкан неъматидир.

Ислом дини нафақат инсоннинг ўзи, балки ўзга одамларга, ҳатто наботот ва ҳайвонотга, қўйингки, барча мавжудотга нисбатан раҳм-шафқатли ва меҳрибон бўлишга чақиради. Зўравонлик, қўпорувчилик ва тажовузкорликни у ҳеч қачон оқлаган эмас ва оқламайди ҳам. Ислом дини урушни бало ва офат деб билади. Ёв билан тўқнашув фақат мудофаа мақсадида бўлишига рухсат беради. Ислом дини ёвузликка қарши курашда ҳам адолат ва инсонпарварлик меъёрларидан ташқари чиқиб кетмасликка буюради. Дин ва миллатидан қатъий назар, тинч, осуда яшаётган халқларга нисбатан тажовузкорлик қилмасликка ундайди. Ислом  дини ўзга дин вакиллари билан ҳамжиҳатликда ва улар билан гузал услубда мунозара қилишга буюради. Аллоҳ таоло каломида марҳамат қилади.

яъни: “(Эй, мўминлар!) Сизлар аҳли китоблар билан фақат энг чиройли услубда мунозара қилингиз, илло уларнинг орасидаги зулм (тажовуз) қилганлар бундан мустаснодирлар” деб марҳамат қилган. (Анкабут сураси, 46-оят). 

        Яна бир ҳадиси шарифда: 

яъни: "Ким ғайридинга азият берса, менга азият бергандай бўлади, ким менга азият берса, қиёмат куни унга хусуматчи бўламан", деганлар.

Яна бир бошқа ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилганлар:

яъни: "Ким ғайридин ёки аҳдлашилган бошқа дин вакилини ўлдирса жаннат ҳидини ҳам ҳидламайди"

   Мулоҳазаларимизга интиҳо нуқтасини қўйишдан муқаддам, Аллоҳ таоло юртимиздаги барча миллат ва элатларни, дин вакилларини бирдам ва ҳамжиҳат бўлиб, осойишта ҳаёт кечирмоқликларини насиб этсин, турли хил ихтилоф, келишмовчик ва зиддиятлардан, биз билган ва билмаган ҳар қандай бало-офатлардан Ўз паноҳида сақласин деб қоламиз.   

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
190530_01
My Recording
#Аудио
#Ихтилоф

#Мавзу: ЁШЛАРНИНГ ЭКСТРЕМИСТИК ҒОЯЛАРДАН АСРАШ

Тўрақўрғон тумани "Исхоқхон тўра" масжиди имоми
Суфиев Жаъфар

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола
#Ихтилоф

"Муфтийимиз Нуриддин домла Холиқназаровнинг маърифий суҳбатларига муносабат".

Азиз диндошлар, барчамиз ҳам 26.05.2022 йил кунги муфтийимиз Нуриддин домла Холиқназаровнинг маърифий суҳбат дастурларини тингладик ва кўрдик ҳам. Бу кўрсатувдан ўзимизга хулоса, ўз хаётимизга татбиқ қиладиган маълумотлар олдик.
قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ۚ ذَٰلِكَ أَزْكَىٰ لَهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ
30. Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир..
وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ ۖ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُولِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَىٰ عَوْرَاتِ النِّسَاءِ ۖ وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِنْ زِينَتِهِنَّ ۚ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
31. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар». (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам га хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва аврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришини буюрмоқда. Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир. Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак. Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийим киймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур. Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак. Зийнат деганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади. Аёл киши ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим, беркитишнинг имкони бўлмай қолганда гуноҳ эмас. бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин. Жоҳилият даврида аёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўнғироқлар тақиб олишар экан. Кейин эса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ уриб юриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида, эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилишига ва охир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.).


Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

ТИНЧЛИКДАН УЛУҒ НЕЪМАТ БОРМИ?

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Муҳаммад Аюб Фахриддинов
Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме масжиди имом хатиби.

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Ихтилоф

Жиҳод тушунчасини соҳталаштириш

Бузғунчи террорчилар ўзларига эргашмаган, уларнинг алдов ғояларига қарши чиққан мусулмонларни ''такфир''да айблайдилар, ҳамда шу билан уларнинг қонлари, жонлари, молларини ўзларига ''ҳалол'' санаб, тўдабошиларининг ''фатво''лари билан мусулмон жамиятларда тинч аҳолига нисбатан талончилик, қароқчилик, зулму зўравонлик амалиётларини олиб борадилар. Улар ўзларининг бу босқинчилик қилмишларини ''жиҳод'' деб атайдилар.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Jihod_tushuncnasini_sohtalashtirish

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Экстремизм ва терроризм исломга ёт ғоя

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш
Ғуломжон Каримов,
Тўрақўрғон тумани “Камолхон эшон бува“ масжиди имом хатиби

🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мотуридий #Ихтилоф

📖 Мотуридий ақидаси

🎙"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ходими, "Алихон" жоме масжиди имом-хатиби Аброрхўжа Рашидов

🔗 t.me/tartil_uzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Вақт қадри.

Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани Охунбобо жоме масжиди имом-хатиби


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: РИЁ ЭМАС, ЗИЁРАТ БЎЛСИН...

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра»  жоме масжиди имом хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Ҳижрат тушунчаси

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани Садпири Комил жоме масжиди имом-хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола
#Ихтилоф

#МАВЗУ: ИСЛОМДА 
ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Ватанпарварлик – Ватанга нисбатан садоқат, унга хизмат қилиш, юрт тинчлигини асраш, Ватан равнақи учун фаол бўлишга ундайдиган ижтимоий, маънавий-ахлоқий фазилат. Унинг мазмуни Ватанга меҳр-муҳаббатли ва содиқ бўлишдан, юртнинг ўтмиши ва бугуни учун фахрланишдан, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга интилишдан иборат. Ватанпарварлик ота-боболардан мерос қолган заминни севиш, халқ урф-одатларини, қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ўз она Ватанини душманлардан, ёт ва бегона ғоялардан ҳимоя килиш, унинг озодлиги ва мустақил￾лиги учун жонини ҳам аямасликни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасига кўра: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир”. Шунингдек, Бош Қомусимизнинг 
49-моддасида “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар” дея қайд этилган. Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғайган заминдир. Аллоҳ таоло ҳар бир 
инсонга Ватанни севиш ва унга муҳаббат қўйиш неъматини ато этган.
Шунинг учун ҳам киши ўз юртидан узоқлашганда, уни қўмсайди ва соғинади. Бу қўмсаш биз умматга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан меросдир. Ислом тарихидан маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада 
53 ёшларигача яшадилар. Бу давр мобайнида Макка мушриклари томонидан у зотга бир қанча зулм, душманлик ва камситишлар бўлди. Шундай бўлса-да, 
ватанларини тарк қилиб, бошқа жойга кетмадилар. 
Аммо Макка мушрикларининг зулмлари ҳаддан ошиб, 
Расулуллоҳнинг жонларига қасд қилиш даражасига етганларидан кейин, Аллоҳнинг буйруғига биноан Маккадан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўзга ёш олдилар, кўнгиллари бўшаб, Маккага қараб шундай дедилар:
яъни: “(Эй Макка) сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим” (Имом Термизий ривояти). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан узоқлашганлари сари унга бўлган муҳаббатлари зиёдалашиб борарди. Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳнинг кўнгилларини кўтариб, Маккага қайтиб 
келишларини башоратини бериб, Қуръони каримдаги қуйидаги ояти каримани нозил қилди.
яъни: “(Эй Муҳаммад!) Албатта, Сизга (ушбу) Қуръонни фарз қилган Зот, шак-шубҳасиз, Сизни 
қайтиш жойига (Маккага) қайтарувчидир...” (Қасос 
сураси, 85-оят).
Шундан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам хотиржам сафарларини давом эттирдилар.


Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.


🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ихтилоф

Мусулмон одам тартибли бўлади

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إنَّ اللهَ جميلٌ يحبُّ الجمالَ ، ويحبُّ مَعاليَ الأمورِ ، ويكرهُ سَفسافَها
الراوي:جابر بن عبدالله
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :Албатта Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, буюк ишлаларни яхши кўради ва У Зот паст ишларни ёмон кўради. дедилар.
Ривоятчи: Жобир ибн Абдуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан бир киши сўради:
- Соатни ўнг қўлимга тақайми ёки чап қўлимгами?
Шайх шундай жавоб берди:
Уни ўзинг яса, кейин хоҳласанг оёғингга тақ!

Мусулмон киши майда ишлар билан машғул бўлиб қолмайди. Балки, буюк ишлар ҳақида тафаккурнинг шакллантириб сўзлашига эътибор қаратиб, икки дунёда манфаати йўлида хизмат қилишга алоҳида аҳамият бериб ҳаёт кечиради. Фақат беўхшов соқол ва қора ҳижобдан иборат бўлган ғояларни диндан деган тушунчалар таъсиридан сақланишга буюрилган.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола
#Ихтилоф

#Мавзу:  Ватаннинг ҳаққига дуо қилиш.

Чунки пайғамбарлар ўз ватанлари ҳаққига дуо қилганлар. Масалан, “Пайғамбарларнинг отаси” Иброҳим халилуллоҳ ўз ватанлари бўлмиш Маккаи мукаррамa ҳақига Қуръони каримда дуо қилганлари баён қилинган:
“Эсланг, Иброҳим: “Эй, Раббим, буни (Маккани) тинчлик шаҳри қилгин ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларига (турли) мевалардан ризқ қилиб бергин!”, – деганида, Аллоҳ: “(Улардан) кофир бўлганларини эса, бироз ризқлантириб, сўнгра дўзах азобига мубтало этурман. Бу ўта ёмон оқибатдир”, – деди” (Бақара сураси 126-оят).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мадина мунавварага борганларида унинг ҳаққига қуйидагича дуо қилдилар:
"اللَّهُمَّ حَبِّبْ إلَيْنَا المَدِينَةَ كَحُبِّنَا مَكَّةَ أوْ أشَدَّ، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا في صَاعِنَا وفي مُدِّنَا..."
(رواه الإمامُ البخاري والإمام مسلم عن عائشة رضي الله عنها)
“Эй Аллоҳ! Мадинани бизга Маккани суйганимиздек ёки унданда зиёдароқ суюкли қилгин! Ва уни тошу тарозусига – соъу муддига баракот бергин!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Мана пайғамбар алайҳиссаломлар яшаб турган юртларига тинчлик ва ризқ сўрадилар. Зеро бу икки неъмат – Ватан фаровонлиги омилларидандир! У иккиси ёки бири топилмаса, бахт саодат йўқолади.
2. Ватан ободлиги учун моддий ва маънавий ҳисса қўшиш.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилди:
هُوَ أَنْشَأَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ وَاسْتَعْمَرَكُمْ فِيهَا
У (Аллоҳ) сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод этувчи этди” (Ҳуд сураси 61-оят).
Демак, инсон ер юзини, хусусан яшаб турган юртини, ўз Ватанини обод қилиши – унинг бурчи ҳисобланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
إِنْ قَامَتِ السَّاعَةُ وَفِي يَدِ أَحَدِكُمْ فَسِيلَةٌ، فَإِنِ اسْتَطَاعَ أَنْ لاَ تَقُومَ السَّاعَةُ حَتَّى يَغْرِسَهَا، فَلْيَغْرِسْها
 (رواه الإمام البخاري عَنْ أَنَسٍ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ)
“Қиёмат қоим бўлиб қолса-ю, бирингизнинг қўлида кўчат бўлса, у қоим бўлгунича экишга улгурса, экиб қўйсин” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадиси шарифда инсон ўз ҳаётининг охирги лаҳзасини ҳам ғанимат билиб, яшаб турган жойини обод қилиш, уни гуллаб-яшнатишга тарғиб қилинмоқда.
3. Ватанда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَاحِهَا وَادْعُوهُ خَوْفًا وَطَمَعًا إِنَّ رَحْمَةَ اللَّهِ قَرِيبٌ مِنَ الْمُحْسِنِينَ
Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 56-оят).
Ҳар бир шахс ўзи яшаб турган жойини ардоқлаб, уни ҳимоя қилиши – ўз жони, моли, ота-онаси ва фарзандларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бу иш улкан савоб экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Моли, жони, дини ва аҳли аёлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топади” (Имом Термизий ривояти).
Киши ватанига хиёнат қилиши, ундаги ота-онаси, фарзандлари ва халқининг қадрига етмаслиги, уларни ўйламасдан ватанга қарши қурол кўтариши – исломдаги энг оғир гуноҳ ва жуда катта жиноятдир!
Ватанни севишимизга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, Аллоҳ таоло тақдиримизни шу ерга битди. Шу ватанда туғилиб ўсдик, тарбия топдик. Бу ватанда энг севимли қариндошларимиз, яқинларимиз яшашади. Бунинг устига бу заминни сон-саноқсиз улуғ зотлар, Аллоҳнинг дўстлари ватан тутишган.

манбалар асосида

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола
#Ихтилоф
#Мавзу: “Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати”

Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг суннатидир. Қуръони каримда Иброҳим а.с.нинг Макка ҳақига қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз.  У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا بَلَدًا آمِنًا وَارْزُقْ أَهْلَهُ مِنَ الثَّمَرَاتِ مَنْ آمَنَ مِنْهُمْ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ قَالَ وَمَنْ كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلًا ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (126)
“Эслaнг: Ибрoҳим: “Эй, Рaббим, бу 
(Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара;126)
Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўралганидан тинчликнинг ризқдан-да муҳимроқ, улуғроқ неъмат эканлиги маълум бўлади.
Тинчлигини йўқотган юрт худди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлару, анҳорлари бўлмасин, у худди харобага айланган, биров ундан манфаат ва фойда ололмайдиган саҳрога ўхшаб қолади. У юртда на роҳат ва на хотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атроф мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир.
Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ унуб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг ана шу  тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади.
 Демак, ҳар бир жон, у ким бўлишидан қатъий назар, қайси касб, қандай мартаба, қанча обрўли бўлмасин, тинчликда ҳаёт кечиришга муҳтождир.
Чунки хавфсираган киши хотиржам тунамайди, хотиржам тонг оттирмайди, хотиржам яшамайди. Доим қалби қалқиб, безовта бўлади. Ўз моли, жони, оиласи ва касбида хавфсираб юради.
Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади, Раббиларига эса хотиржамликда ибодат қиладилар. Бунга барчамиз гувоҳ бўляпмиз.
Харим ан-Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”. У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.
Тинчлик – барча давлатлар ва барча жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар, қанчалар харажатлар қилинади.
Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни миннат қилиб зикр қилади:
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَمًا آمِنًا وَيُتَخَطَّفُ النَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ
Яъни, “Улaр ўзлaрининг aтрoфлaридaги oдaмлaр қирғингa учрaб тургaн бир пaйтдa, биз (Мaккaни) oсoйиштa ҳaрaм қилиб қўйгaнимизни кўрмaдилaрми?!” Анкабут – 67
Қурайш сурасида ҳам Аллоҳ таоло Макка аҳлига берган икки катта неъматини эслатади:
فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ (3) الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ (4)
Яъни, “Мaнa шу уй(кaъбa)нинг пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! зeрo, (У) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди.” (Қурайш;3-4)
Тинчлик неъмати
وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا ۗ إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ
   18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.).

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола #Ихтилоф
#Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: ОХИРАТДА ҚАРШИМИЗГА ЧИҚАДИГАН БИЗ БИЛМАГАН ДУШМАНЛАР

Аллоҳ деди: "Албатта сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар!"(Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон, ҳамма ҳам ўлади.)
- "Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар."
- Тасаввур қилинг қиёмат қойим бошланди. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида туриб ҳисоб-китоб қилинаяпсиз. Шу пайт сиз билмаган ва сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам кўрмаган душманлар пайдо бўла бошлайди. Ҳаттоки улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўрқмасдан сиз билан талашиб мезонда тортиладиган яхшиликларингизни тортиб олиб қўйяётганини кўряпсиз. Тасаввур қилинг, ўша яхшиликлар билан сизнинг оқибатингиз ҳал бўладиган бўлиб турган бир пайтда сиздан уларни юлиб олсалар…
Хўш, савол туғилади. Мен уларни қаердан орттириб олдим?
Мана сизга баъзи бир мисоллар:
Кўчада ёки бошқа ерда қўлингизда бўлган ахлатга ташланиши керак бўлган нарсани бошқани уйини олдига ёки ерига ташлаб кетасиз. У инсон сизни ахлатингизни агарчи майда бўлса ҳам тозалашга мажбур эмас, у учун азиятдир. Қиёматда танимаган душманларингиздан бири шулар бўлиши мумкин!
- Кўча кўйда қанчадан-қанча сиз танимаган шахсларни ёнингиздаги биродарингизга ёки танишингизга унинг кўриниши, кийими ёки ҳатти-ҳаракатларини айтиб мазаҳ қилгансиз ёки ғийбатини қилгансиз. Огоҳ бўлинг, сизнинг бу ғийбатингиз ёзиб олинган ва сиз ғийбатини қилган шахс эса сизга қиёматда «сиз танимаган душман» бўлиб зоҳир бўлади.
- Кимла биландир урушиб ёки тортишиб қолганингизда неча мароталаб унинг ўзини ёки ота-онаси ёки аҳлини ҳақорат қилгандурсиз... мана шулар қиёмат кунида қаршингизга «сиз билмаган душман» бўлиб келадилар. Сиз уларни ўзингиз билмаган холда охиратга тўплаб қўйган бўласиз…
- Ҳа, айнан ўшалар сиз билмаган ва танимаган душманлардир. Уларни қачонлардир ғийбат қилгансиз, ҳақорат қилгансиз ёки қарғагансиз. Сиз уларни танимайсиз, аммо улар сизни таниб келадилар.
Биз учун бу нарсалар дунёда кичик арзимас кўринади, лекин қиёматда энг кичкина ҳатто хаёлимизга ҳам келмаган майда амалларимиз ёзилганини кўриб оламиз…

Аллоҳ айтади: "Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас."
(Каҳф сураси 49-оят)

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан яна бир ривоят: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: Муфлис (ўта бечора ва ночор) ким эканлигини биласизларми?
Биз: Эй Росулуллоҳ, бизнинг наздимизда чақаси ҳам матоси ҳам йўқ киши муфлисдир, дея жавоб бердик.
Шунда у зот соллаллоҳу аълайҳи васаллам айтдилар: Менинг умматимдаги муфлис шундай кишики, у қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. Келади, бироқ кимнидир ҳакорат қилган сўккан, бошқасини бадном этган, бунисини молини еган, бошқасини қонини тўккан ва яна бировни урган бўлади. Кейин унинг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Мабодо бўйнидаги нарсалар битмай туриб, яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб унга юкланади. Сўнг дўзахга улоқтирилади. (Муслим ривояти).

Аллоҳ хайрингизни берсин, Қиёмат куни сиздан ўч олиш учун келиб яхшиликларингизни тортиб оладиган ва ёмонликларини сизга берадиган қанчадан қанча душман келишини кўраяпсизми?

Шундай экан, ғазабингиз келса тилингизни тийинг, бировни (ёмон сўзлар билан) ҳакорат қилган бўлсангиз ўзинг учун истиғфор айтишга шошилинг сўнгра унга: "Аллоҳум-мағфирли ахи" эй Аллоҳим, биродаримни мағфират эт, деб унинг ҳаккига ва унинг аҳлига ҳам дуо қилинг. Дарҳақиқат, яхшиликлар хатоларни кетқазар. Шундай экан ҳали вақт борида, товба эшиклари очиқ турганида, дуолар қабул бўлиб турганида Аллоҳ таолога товба қилинг, истиғфорингизни кўпайтиринг.

Аллоҳим мени, ота-онамни ва жамиики мусулмонларни афв эт. Аллоҳим, бировга билар билмай озор берган бўлсак бизларни мағфират қил ва холимизга раҳм айла эй роббим

Олимхон Исақов,
Уйчи туман бош имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR