IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
345 subscribers
6.08K photos
2.48K videos
47 files
11.5K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хурматлик Қуръон шайдолари сиз азиз намозхонларни таклиф ва истакларингизни инобатга олган холда бугун 04-апрелдан бошлаб «Isxoqxon to‘ra » жомье масжидида
хуфтон намозига 20:40да такбир айтилади!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Диққат #Тарқатинг

Рамазон ҳайит намозига чиқишдан олдин бирор
егулик тановул қилиб олинг


Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитига акс ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади. Бунда Фитр куни рўза тутишдан бўлган қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси якун топганлигига эътиборни қаратиш бор. Ўша егулик қуруқ ёки ҳўл мева бўлгани яхши.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилган.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Диққат
Ким Аллоҳнинг итоатидан Унга осий бўлишни афзал билса ва уни устун қўйса, унинг лаззати ва роҳати ўша маъсиятда бўлиб қолади. Шайтон Аллоҳнинг тоатидан маъсиятни устун қўйгани учун ўша иш билан роҳатланадиган бўлди. Шунингдек, унинг чорловига эргашиб, чақириғига лаббай деганларнинг ҳам лаззати ўша ишда бўлиб қолади.

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ

👉Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Диққат
Дам олиш куни қўшним келин туширди. Тўй ихчамгина, чиройли ўтди. Ҳамма хурсанд, айниқса, икки ёшнинг қувончи чексиз. Эрталаб ишга чиқиб кетаётсам, қўшнилар чақириб қолишди. 
– Юринг, қовурдоққа чиқамиз. 
– Қиз узатиб чарчамабдими, она бечора, эрталаб қовурдоқ жўнатган бўлса?
– Узоқ-яқин меҳмонлар кетадиган бўлса, қовурдоқни бугун бериб қўя қолишганда...
Ишга кечикмайин деб, улар билан хайрлашиб, йўлга чиқдим. Хаёлим эса қовурдоқда. Кимга керак бу даҳмаза? Шундай дедиму, бу урфнинг келиб чиқиши ҳақида ўйлаб қолдим.
Аслида келин янги уйга мослашгунича тортинчоқ, чимхўр бўлади, деб онаси янгалардан бир коса қовурдоқ бериб юбориши урф бўлган. Тушунган қудалар овқатни келинчакнинг хос хонасига киритиб юборишган. Бу турли ҳудудларда турлича номланади. Қиз оши, тугма ош, қовурдоқ... Умуман, қандай номланмасин, келинчак ўз уйини, онасини илк кунданоқ соғина бошлайди. Шунда унга онаси пиширган егулик келтирилган. Сўнгра барча урф-одатларимиз қатори бу удум ҳам каттариб, қизимиз алоҳида овқат еб ўтирса, уят бўлар мазмунида қудаларга ҳам етгулик бериб юборилган. Кейинчалик эса тоғора ёнига тоғора қўшилиб, каттагина зиёфат келтириладиган бўлган. Яқинда қиз узатган қариндошимиз бир тоғора қовурдоқ учун юз АҚШ доллари сарфлаганини айтди. Унинг ёнида борадиган овора-тоғораларни ҳисобласак, бир кишининг бир ойлик маошига тенг маблағ сарф бўлади. Ўзи қиз тарафга ҳамма томонини тўкис одирадиган қудалар энди қовурдоқ кутиб ўтиришса. Бир ойлик маош қуда томонни қўни-қўшни қариндош-уруғи билан бир тўйишига кетиб турса... Агар шу куни келин салом бўладиган бўлса, келинчакнинг қўлидан чой ичиб кетилаверилса ҳам бўлади-ку. Ёки куёв бола томон меҳмонларини ўзлари бир қошиқ овқат билан кузатса нима қилади? Урф-одат шунақа... Ўзимизга ўзимиз ўйлаб топган баҳона бу. Урф-одат, расм-русм деган ниқобнинг ортига қанчалар мантиқсиз удумларни яшириб юборганмиз. Биз аёллар ўйлаб чиққан одатларга маблағ топай деб эркаклар оввора. Бели майишиб кетсин, ойлаб, йиллаб четда ишлаб, тўйолди ва тўйдан кейинги хотин харжлар деб. (Тўйни-ку ёзавериб қўлимиз, гапиравериб тилимиз қаварди).
Айниқса, фарзандли бўлган келинчакка олиб бориладиган қовурдоқ ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Ёш бўшанган аёл учун онаси келтирадиган таомга камида ўттиз-қирқ аёл шерик. “Қовурдоғини суратга тушир, қанақа безатишибди”. “Тоғораларни видеога туширишсин, кейин меҳмонларга тортамиз”. Уялиб қочиб чиқиб кетгинг келади.
Яқинда бир оилада ака-ука кетма-кет фарзандли бўлишиб, қувончли кунимизга шерик бўлинг, деб айтиб чиқишди. Хуллас, икки келинга бир кунда қовурдоқ келди. “Ҳакамлар ҳайъати” дастурхонга келган таомларни бир қошиқ текизиб қайтириб чиқаришяпти. Қайси томон чиройли безатибди? Бунисининг қовурдоғи чиройли безатилгани билан унисиники мазали чиқибди. Шу даврадан уйга қайтар эканман ўзимга ўзим уят дедим. Кимнинг ҳақини еб қайтаяпман. Чиллали келинчакларнингми? 
Доим шунақа, маросимларни тўғри қабул қила олмай қийналаман. Дастурхондан таом емасам, уй эгасининг юз-хотири, есам юрагим ғаш. Турмуш ўртоғим бирровга рухсат берганини айтиб, чиқиб қочаман. Ёки секин ўзимни тортиб қўя қоламан. Яқинда йўналишли таксида уйга қайтяпман. Бир опахон чиқди. Орқароқда танишини кўриб қолиб, ўша томонга салом бериб ўтиб кетди. Иккаласининг ҳангамаси деярли барчага эшитиляпти. Бешик тўйдан келаётган экан. Қуда томон орзу-ҳавасли эмиш. (Аёллар мана шу гап учун ўлиб-тирилади, эркакларини фидо қилади!) Карнай-сурнай, мики-муас, яллачи-артис, овора-тоғора, сарпо-суриқ... Опахон гапиряпти, телефонига туширганларини шеригига мақтаняпти. “Қайнатаси келинга тилла билакузук тақди”. Ҳа, эркаклар! Аёлларнинг ҳамма айтганини қилиб, намойишгаям чиқиб беринглар. Яхшиям, манзилимга етиб келдим...
Азиз эркаклар, биз сиздан кутяпмиз, столга бир мушт уриб, йиғиштир, дейишингизни. Бир марта айтсангиз бўлди. Ҳаммаси изига тушади. Бўлмаса, ҳаддимиз орзу-ҳавасимизга қараб ўсиб кетяпти. Бугун келиннинг қўлига билакузук тақдирамиз, эртага... Хуллас, бас қилайлик.
Манзура Шамс

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Диққат

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 94
Халифа Муовия ибн Аби Суфён розиёллоҳу анҳу Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳунинг ўғли Абдурраҳмонни қўшинга бош қилиб қўйди. Рум қўшини мусулмонлар билан урушиш учун қўшин жамлади. Муовия розиёллоҳу анҳу унга аҳд ёзиб берди. Сўнгра сўради:
- Бу аҳдни нима қиласан?
Абдурраҳмон жавоб берди:
- Уни кўз олдимда тутаман, ундан тажовуз қилмайман!
Унинг гапини эшитган Муовия розиёллоҳу анҳу аҳдни ундан тортиб олиб йиртиб ташлади ва уни ишдан бўшатди.
Сўнгра Суфён ибн Афв Ғомидийга одам юборди. У келгач унга деди:
- Мен сени қўшинга амир қилиб тайинладим. Мана бу аҳд. Сен уни нима қиласан?
Суфён деди:
- У эҳтиёткорликка мувофиқ келса кўз ўнгимда тутаман. Йўқса ўз фикримни ишлатаман!
Муовия розиёллоҳу анҳу деди:
- Бўлди, сен қўшинга амирсан!

Муовия розиёллоҳу анҳу бирор мансабга қўядиган кишисидан мустақил фикр қидирди.
Давлат раҳбари бир кишини бирор-бир вазирликка қўйди. Энди у вазир асосий қарорларни ўша соҳада ўзи чиқариши лозим. Катта-кичик ҳар-бир нарсада давлат раҳбарига мурожаат қилавериши ёки давлат раҳбарининг гапини мутлоқ устун билиши керак эмас.
Бирор-бир қарор қабул қилишдан ожиз кишининг давлатга нима кераги бор?!
Бошқарувда қарор қабул қилиш қобилиятини шарт қилиб қўйишни биринчи халифа Абу Бакр розиёллоҳу анҳу бошлаб берган. У киши бир кишини мансабга тайинлаб унга умумий асосларни берар эди. Тафсилотларини унинг ўзига қўйиб қўяр эди. Унинг ўзи калласини ишлатиши керак эди. Чунки ҳодисани кўриб турган киши кўрмагандан кўра уни яхшироқ билади. Воқеликда яшаб турган киши яшамаган кишидан кўра уни яхшироқ идрок қилади!
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу ҳам шу йўлдан борган. Абу Убайда ибн Жарроҳ розиёллоҳу анҳу Антокияни фатҳ қилганида Умар розиёллоҳу анҳудан у ерда турмаслик ва урушни давом эттириш ҳақида сўраб мактуб битди. Умар розиёллоҳу анҳу шундай жавоб ёзди:
"Сен ўша ердасан. Мен эса у ерда эмасман. Сен мен кўрмаган нарсаларни кўрасан. Сен душманинг олдидасан. Жосусларинг сенга хабар етказиб туришибди. Агар Руб шаҳрига киришни тўғри деб билсанг у ерга Аллоҳнинг баракаси ила қўшин юбор!".

Қарор чиқара билиш фақатгина давлат идораларига ёки ҳарбийларга хос эмас. Уни уйда ҳам татбиқ қилиш лозим. Уйда ички ҳолатларда ва кундалик ҳаёт тафсилотларида ўз фурсати ва имкониятидан фойдалана оладиган аёл бўлса бу уй муваффақиятли уйдир. Қўлингизни озроқ кўтаринг.
Уйдаги катта-кичик ишга аралашаверадиган, ҳатто диван ва вазанинг қаерда туриши ҳақида ҳам мижғовланаверадиган эр инсонни чарчатадиган ва йиринг эрдир!

MANBA Abdulqodir_Polvonov

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#диққат

Жоҳил одам қандай билинади

Муҳаммад ибн Мансур Тусий айтади: “Жоҳил одам олти сифати билан билинади.
1) Бекордан бекорга ғазаб қилади.
2) Манфаати йўқ гаплар айтади.
3) Ўрни бўлмаган жойда насиҳат қилади.
4) Сир айтилса ошкор қилади.
5) Ҳар кимга ҳам ишонаверади.
6) Дўсти билан душманини ажрата олмайди ”

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Диққат

Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

Албатта яқинларга улашинг!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Диққат #Тарқатинг

Рўзадорлар огоҳ бўлинг!

Кундузлари рўза тутасиз, кечалари масжидларда таровеҳлар ўқийсиз, Аллоҳни зикр қиласиз, садақалар берасиз, инсонларга ёрдам қиласиз, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласиз ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингизни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонингиз олиб кетади бу савобларни. Уни сиз билиб ёки билмасдан ғийбат қилиб қўйган бўласиз!

Ғийбат мана шундай нарсадир!

Рўзадор дўстларим, ғийбатдан огоҳ бўлинг...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ДИҚҚАТ

ҲАЙИТ ҚАЧОН ДЕБ ЖУДА КЎПЧИЛИК СЎРАШМОҚДА, МУСУЛМОНЛАР ИДОРАМИЗ ТАРАФИДАН ХАЛИ РАСМИЙ БАЁНОТ БЕРИЛГАНИ ЙЎҚ. ОЙНИ КЎРИБ ҲАЙИТ ҚИЛИШ ҲАДИСИГА АМАЛ ҚИЛГАН ҲОЛДА, ОЙНИ КУЗАТИБ СЎНГ СУННАТГА МУВОФИҚ ХАБАР БЕРИЛАДИ. РАСМИЙ МАЪЛУМОТ БЕРИЛИШИГА ХАБАР БЕРИЛАДИ ИНШАА АЛЛОҲ.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ДИҚҚАТ

21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари - Президент фармони


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилансин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК

❗️ОГОҲ БЎЛИНГ!

⚠️ Давлатов Шерали фейсбукда  «Алихонтўра Шокиржон ўғли» профилини юритиб келади. Фейсбукдаги бу профилга умуман кирманг ва класс ҳам босманг! 

⚠️ Билмасдан фейсбукда бундай шахсларнинг профилларига класс босиб қўйсангиз, жавобгарликка тортилиб қолишингиз мумкин!


🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Диққат #Тарқатинг
❗️Фарзандингиз руҳиятини барбод қиладиган сўзлар:

1. Болани ҳайвонга мисол қилиб, ҳақорат қилиш;
2. Турмуш ўртоғингиз аламини фарзанддан олиб, бўлар-бўлмас сўзларни айтиш;
3. Болани бошқа тенгдошлари билан таққослаш. Бу боладаги ишончни сўндиради;
4. Ҳеч нимани тушунмасликда айблаш;
5. Боланинг истакларига ҳамиша рад жавобини беришлик.

Ҳеч қачон болангизга бундай қила кўрманг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM