IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.84K photos
2.81K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Мақола
#Ихтилоф
#Мавзу: “Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати”

Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг суннатидир. Қуръони каримда Иброҳим а.с.нинг Макка ҳақига қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз.  У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا بَلَدًا آمِنًا وَارْزُقْ أَهْلَهُ مِنَ الثَّمَرَاتِ مَنْ آمَنَ مِنْهُمْ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ قَالَ وَمَنْ كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلًا ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (126)
“Эслaнг: Ибрoҳим: “Эй, Рaббим, бу 
(Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара;126)
Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўралганидан тинчликнинг ризқдан-да муҳимроқ, улуғроқ неъмат эканлиги маълум бўлади.
Тинчлигини йўқотган юрт худди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлару, анҳорлари бўлмасин, у худди харобага айланган, биров ундан манфаат ва фойда ололмайдиган саҳрога ўхшаб қолади. У юртда на роҳат ва на хотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атроф мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир.
Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ унуб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг ана шу  тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади.
 Демак, ҳар бир жон, у ким бўлишидан қатъий назар, қайси касб, қандай мартаба, қанча обрўли бўлмасин, тинчликда ҳаёт кечиришга муҳтождир.
Чунки хавфсираган киши хотиржам тунамайди, хотиржам тонг оттирмайди, хотиржам яшамайди. Доим қалби қалқиб, безовта бўлади. Ўз моли, жони, оиласи ва касбида хавфсираб юради.
Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади, Раббиларига эса хотиржамликда ибодат қиладилар. Бунга барчамиз гувоҳ бўляпмиз.
Харим ан-Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”. У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.
Тинчлик – барча давлатлар ва барча жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар, қанчалар харажатлар қилинади.
Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни миннат қилиб зикр қилади:
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَمًا آمِنًا وَيُتَخَطَّفُ النَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ
Яъни, “Улaр ўзлaрининг aтрoфлaридaги oдaмлaр қирғингa учрaб тургaн бир пaйтдa, биз (Мaккaни) oсoйиштa ҳaрaм қилиб қўйгaнимизни кўрмaдилaрми?!” Анкабут – 67
Қурайш сурасида ҳам Аллоҳ таоло Макка аҳлига берган икки катта неъматини эслатади:
فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ (3) الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ (4)
Яъни, “Мaнa шу уй(кaъбa)нинг пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! зeрo, (У) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди.” (Қурайш;3-4)
Тинчлик неъмати
وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا ۗ إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ
   18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.).

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

#МАВЗУ: Ислом нақадар инсонпарвар дин

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Мусохон қори Аббосиддинов,
Наманган вилояти бош имом хатиби


🌐  Сайтдан кўриш
🎞 Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА
#РАДДИЯ

#МАВЗУ: СОХТА САЛАФИЙЛАР

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби


➡️➡️Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

#МАВЗУ: ИНСОННИНГ МАЪНАВИЙ ОЛАМИ ҚАШШОҚ БЎЛСА...

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Одилхон Абдурахманов,
Наманган шаҳри
“Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-ноиб
и

➡️➡️Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

#МАВЗУ: Исроф қилувчилардан бўлманг!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти бош имом-хатиби
Мусохон Аббаситдинов


🌐  Сайтдан кўриш
🎞 Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#Мақола
#Мазҳаб

#МАВЗУ: МАРҲУМЛАРНИ ХОТИРЛАШ ВА УЛАР ҲАҚИГА ҚУРЪОН ЎҚИШ ҲУКМИ

Баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар: “Юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, дастурхон ёзиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга унинг савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин”, демоқдалар.
Аслида кўпчилик уламолар, Қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади, деганлар. Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар ат-Таҳовий “Ақидатут-Таҳовия” китобида:
яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар* айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси,
10-оят).
Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини
уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсиялари билан жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларнинг ҳақига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар.
“Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний “Қабр ёнида муҳаддиснинг ваъз қилиши ва шогирдлари унинг атрофида ўтиришлари”, деб аталган бобни шарҳлаб, шундай дейдилар: яъни: “Гўёки бу сўз билан Имом Бухорий тирик ёки ўликка манфаат бўладиган бўлса, қабр ёнида жамоат билан ўтириш макруҳ эмаслигига ишора қиладилар.
Тирикларга фойда бўлишига мисол, ичида ваъз-насиҳат қиладиган, ўлимни ва охиратдаги ҳолатларни эслатадиган киши бўлган бир жамоат қабр ёнига
тўпланишидир. Ўликка фойда бўлишига мисол қабр олдида Қуръон тиловат қилиш ва зикр учун тўпланишдир, чунки маййит бу нарсалардан манфаат кўради. Абу Довуд Маъқал ибн Ясордан ривоят қилади: «У киши айтдилар: “Расулуллоҳ: “Ўликларингизга “Ясин” ни ўқинг”, дедилар». Бу ҳадисни Насоий ва Ибн Можа ҳам ривоят қилган. Бу ҳадис ёнида ўқилган Қуръондан маййит манфаат кўришига далолат қилади ва “маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди” деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдат ул-қори” китоби).
Шу китобнинг бошқа ўрнида аллома Бадриддин Айний Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки қабрга икки ҳўл новдани тиқиб, шу новдалар қуригунча уларнинг тасбеҳи сабабли қабр эгаларидан азоб енгиллашишига умид қилганлари ҳақидаги ҳадисни шарҳлаб, шундай дейдилар: яъни: Хаттобий айтади: “Бу ҳадисда қабрлар ёнида Қуръони карим ўқишнинг мустаҳаблигига далил бор. Чунки дарахтнинг тасбеҳи сабаб маййитдан азоб енгиллашишига умид қилинса, Қуръони карим тиловатидан янада кўпроқ умид ва барака бўлади. Айтаманки (яъни, Бадриддин Айний), бу масалада олимлар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа ва Аҳмад розияллоҳу анҳумо Қуръон қироатининг савоби маййитга етади, деганлар” (“Умдат ул-қори” китоби).
Кейин бу сўзларига бир нечта ҳадиси шарифни далил қилиб келтирадилар. Жумладан, Абу Бакр ан Нажжор “Сунан” китобида Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қабристонда Ихлос сурасини ўқиш фазилати, Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинган қабристонда Ясин сурасини ўқиш ҳақида, Абу Бакр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ота-онасининг қабрини зиёрат қилганда Ясин сурасини ўқиш ҳақидаги ҳадисларни келтиради. Кейин эса Абу Ҳафс ибн Шоҳин Анас розияллоҳу анҳудан
ривоят қилган қуйидаги ҳадисни келтиради: “Ким мана шу зикр қилинган дуони бир марта айтиб,
кейин “Эй Аллоҳ! мана шунинг савобини ота-онамга еткизгин” деса, ота-онасининг ҳақини адо қилган бўлади”.
Закариё Ансорий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Лубоб”да: “Тиловатнинг савоби ўлганга етишига далолат қиладиган нарсалардан бири шуки, мусулмонлар барча асрларда Қуръон ўқиб, ўтганларига бағишлаганлар ва буни ҳеч ким инкор этмаган.

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#АУДИО
#РАДДИЯ

#МАВЗУ: Ҳижрат қилиб кетиш керакми?

Сайтдан тинглаш

Муҳаммадхон Нуриддинов,
Наманган шаҳар "Шодбек" жоме масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио

#Мавзу: Тинчлик - улуғ неъмат

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Сайтдан тинглаш

Муҳаммад Бобур Насриддинов,
Наманган шаҳар "Хомиддин қори" жоме масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола
#Мазҳабсизлик
#Мавзу: Фатвони ноъмалум кишидан олинмайди.
Ҳозирда ижтимоий тармоқда баъзи номаълум шахслар диний мазмундаги дарслар, саволларга жавоблар бериш орқали жамиятимизда турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлишмоқда. Уларнинг асли ким, илмий салоҳияти, мазҳаби ва ақидаси қандай экани кўпчилик ёшларимизга маълум эмас! Мисол учун шулардан Абдуллоҳ Зуфар номи билан танилган йигитни олайлик. У Миср Араб Республикасида бироз таълим олган. Кейин Миср ҳукумати томонидан таъқибга учраб, Швецарияга бориб, ўша ерда ўзбек тилида билимсизлик билан турли ихтилофларни қўзғашни бошлаган. Аслида унинг аудио ёзилган гап-сўзлари илмсиз эканини яққол исботламоқда. Оят ва ҳадисларни зоҳирий - юзаки маъносини олиб, мазҳабсизликка тарғиб қилиб, мужассима (Аллоҳ таолога жисм сифатини берувчи тоифа) ва хаворижларни ақидасига тарғиб қилаётгани кўпчилик илм аҳлларига сир эмас. Минг афсуски, бугунги кунда кўплаб ёшлар ўзларининг диний эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг гап-сўзларини фарқлай олишмаётир. Бу каби ҳолатлар фақат бизнинг замонда бўлаётгани йўқ. Аввалги даврларда ҳам гап-сўзга уста, аслида эса, илмсиз ва жоҳил кишилар одамларга “фатво” айтиб, ўзларини машҳур қилишга уринганлар бўлган. Уламоларимиз азалдан “Шаръий саволларга жавобни эл-юрт олдида илми ва тақвоси ила танилган олимлардан олиш керак” эканини таъкидлаб келганлар. Машҳур тобеинлардан бири Муҳаммад Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ “Шаръий илм бу – дин демакдир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!”, - деганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: "Ушбу илм - диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! Мен етмишга яқин уламо суратидаги кимсаларнинг Масжиди набавий устунлари олдида: "Расулуллоҳ ундай дедилар, бундай дедилар" деганини эшитганман. Лекин, уларнинг ҳеч биридан илмдан бирор нарса олганим йўқ!", - деганлар.
Демак, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди, уларга қулоқ солинмайди. Чунки, фатво бу диндир! Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. “Ҳадис айтди, оят келтирди, демак унга эргашиш керак”, дейилмайди. Балки, фатво беришга лойиқми ёки йўқми, ишончли уламолардан таълим олганми, динда холисми ёки ғаразли мақсади борми? Шуларга қаралади. Ва ўз соҳасида мутахассис бўлмаса, ёмон оқибатларга олиб келиши ҳадисларда келган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар). Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
 Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам  долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади.

Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио

#Мавзу: "Худкушлик Шаҳидлик эмас"

Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра» жоме масжиди имом хатиби Нуруллоҳ Маҳкамов

🔈 Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио

#Мавзу: "YOSHLARIMIZNI ILM-FANGA YO'NALTIRAYLIK"

Ilyozxon Sobitov,
Uychi tumani "Obid qori" jome masjidi imom-xatibi


🔈 Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола #Ихтилоф
#Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: ОХИРАТДА ҚАРШИМИЗГА ЧИҚАДИГАН БИЗ БИЛМАГАН ДУШМАНЛАР

Аллоҳ деди: "Албатта сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар!"(Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон, ҳамма ҳам ўлади.)
- "Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар."
- Тасаввур қилинг қиёмат қойим бошланди. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида туриб ҳисоб-китоб қилинаяпсиз. Шу пайт сиз билмаган ва сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам кўрмаган душманлар пайдо бўла бошлайди. Ҳаттоки улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўрқмасдан сиз билан талашиб мезонда тортиладиган яхшиликларингизни тортиб олиб қўйяётганини кўряпсиз. Тасаввур қилинг, ўша яхшиликлар билан сизнинг оқибатингиз ҳал бўладиган бўлиб турган бир пайтда сиздан уларни юлиб олсалар…
Хўш, савол туғилади. Мен уларни қаердан орттириб олдим?
Мана сизга баъзи бир мисоллар:
Кўчада ёки бошқа ерда қўлингизда бўлган ахлатга ташланиши керак бўлган нарсани бошқани уйини олдига ёки ерига ташлаб кетасиз. У инсон сизни ахлатингизни агарчи майда бўлса ҳам тозалашга мажбур эмас, у учун азиятдир. Қиёматда танимаган душманларингиздан бири шулар бўлиши мумкин!
- Кўча кўйда қанчадан-қанча сиз танимаган шахсларни ёнингиздаги биродарингизга ёки танишингизга унинг кўриниши, кийими ёки ҳатти-ҳаракатларини айтиб мазаҳ қилгансиз ёки ғийбатини қилгансиз. Огоҳ бўлинг, сизнинг бу ғийбатингиз ёзиб олинган ва сиз ғийбатини қилган шахс эса сизга қиёматда «сиз танимаган душман» бўлиб зоҳир бўлади.
- Кимла биландир урушиб ёки тортишиб қолганингизда неча мароталаб унинг ўзини ёки ота-онаси ёки аҳлини ҳақорат қилгандурсиз... мана шулар қиёмат кунида қаршингизга «сиз билмаган душман» бўлиб келадилар. Сиз уларни ўзингиз билмаган холда охиратга тўплаб қўйган бўласиз…
- Ҳа, айнан ўшалар сиз билмаган ва танимаган душманлардир. Уларни қачонлардир ғийбат қилгансиз, ҳақорат қилгансиз ёки қарғагансиз. Сиз уларни танимайсиз, аммо улар сизни таниб келадилар.
Биз учун бу нарсалар дунёда кичик арзимас кўринади, лекин қиёматда энг кичкина ҳатто хаёлимизга ҳам келмаган майда амалларимиз ёзилганини кўриб оламиз…

Аллоҳ айтади: "Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас."
(Каҳф сураси 49-оят)

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан яна бир ривоят: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: Муфлис (ўта бечора ва ночор) ким эканлигини биласизларми?
Биз: Эй Росулуллоҳ, бизнинг наздимизда чақаси ҳам матоси ҳам йўқ киши муфлисдир, дея жавоб бердик.
Шунда у зот соллаллоҳу аълайҳи васаллам айтдилар: Менинг умматимдаги муфлис шундай кишики, у қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. Келади, бироқ кимнидир ҳакорат қилган сўккан, бошқасини бадном этган, бунисини молини еган, бошқасини қонини тўккан ва яна бировни урган бўлади. Кейин унинг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Мабодо бўйнидаги нарсалар битмай туриб, яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб унга юкланади. Сўнг дўзахга улоқтирилади. (Муслим ривояти).

Аллоҳ хайрингизни берсин, Қиёмат куни сиздан ўч олиш учун келиб яхшиликларингизни тортиб оладиган ва ёмонликларини сизга берадиган қанчадан қанча душман келишини кўраяпсизми?

Шундай экан, ғазабингиз келса тилингизни тийинг, бировни (ёмон сўзлар билан) ҳакорат қилган бўлсангиз ўзинг учун истиғфор айтишга шошилинг сўнгра унга: "Аллоҳум-мағфирли ахи" эй Аллоҳим, биродаримни мағфират эт, деб унинг ҳаккига ва унинг аҳлига ҳам дуо қилинг. Дарҳақиқат, яхшиликлар хатоларни кетқазар. Шундай экан ҳали вақт борида, товба эшиклари очиқ турганида, дуолар қабул бўлиб турганида Аллоҳ таолога товба қилинг, истиғфорингизни кўпайтиринг.

Аллоҳим мени, ота-онамни ва жамиики мусулмонларни афв эт. Аллоҳим, бировга билар билмай озор берган бўлсак бизларни мағфират қил ва холимизга раҳм айла эй роббим

Олимхон Исақов,
Уйчи туман бош имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: ҲИЖРАТ ФАРЗМИ?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Чуст тумани бош имом-хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио #Салафий #Раддия

#Мавзу: Ҳудкушлик шаҳидлик эмас

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани "Обид қори" жоме масжиди имом-хатиби

Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио #Тарбия

#Мавзу: ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
Наманган шаҳар "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом-ноиби


🌐Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: ПАЙПОҚГА МАСҲ ТОРТИШНИ ҲУКМИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой туман "Садпири комил" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ КЎРИНИШИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳаммадхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳри “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аъзамхон Саминов,
“Ҳидоя” билим юрти мударриси

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аъзамхон Саминов,
“Ҳидоя” билим юрти мударриси

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM