IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
350 subscribers
6.05K photos
2.46K videos
47 files
11.4K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Инсон ноқисдир!

Инсонлардан келадиган азият сабабидан ўзини доим комил қилиб боради.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Тунги_зикр

ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

🌺 “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

🌺 “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

🌺 “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

🌺 “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

🌺 “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

🌺 “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди).

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз)
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:

🌺 “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”

🌺 “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан КЕЙИН ёлғиз Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

🌺 “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта
🌱 Оятал курсини ўқиб,
🌱 33 марта Субҳоналлоҳ,
🌱 33 марта Алҳамдулиллоҳ,
🌱 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта
🌱 “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир”
деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
☘️
Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».
(Икки шайх ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИСЛОМ НИМА?

Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАВБА
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-таввобийн" номли китобида келтиради:
"Рабийъа ат-Тамимий айтади:
"Бир осий ва гуноҳкор инсон бор эди. Сўнгра Аллоҳ унга яхшиликни ирода қилиб тавбани насиб қилди. У хотинига деди:
- Менга Аллоҳнинг олдида менинг тавбам қабул бўлиши учун шафоат қиладиган шафоатчи керак. Уни қидирмасам бўлмайди!
У хотинига шундай деб саҳрога чиқиб бақирди:
"Эй осмон, менга шафоатчи бўл. Эй ер, менга шафоатчи бўл. Эй фаришталар, менга шафоатчи бўлинглар!".

У чарчаб хушидан кетди. Аллоҳ таоло унга бир фариштани юборди. Фаришта уни ўтирғизиб бошини силаб деди:
- Аллоҳ сенинг тавбангни қабул қилди!
У фариштадан сўради:
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин, Унинг олдида ким менга шафоатчи бўлди?
Фаришта деди:
- Сендаги қўрқинч Аллоҳнинг олдида сенга шафоатчи бўлди!

Аслида Аллоҳдан бўлган қўрқинч ёнида амал ҳам бўлиши керак. Агар банда Аллоҳдан ҳақиқатдан ҳам қўрқса Аллоҳ истаганидек истиқоматда бўлади.
Истиқомат бу тўғри адо қилинадиган ибодат, кишиларга қилинадиган гўзал муомала ва чиройли хулқ, ҳалолни ҳалол дейиш, ҳаромни ҳаром дейиш, булардан кейин эса амалларини Аллоҳ қабул қилмаслигидан қўрқишдир.
Мана шуни таъбир жоиз бўлса "орифлар қўрқинчи" десак бўлади.
Аллоҳ таолодан фақатгина гуноҳ ва маъсиятлар туфайли қўрқилади дейдиганлар хато қиладилар. Қўрқинч асосан маърифатдан келиб чиқади. Демак Уни ҳақиқатдан таниган инсон Ундан қўрқади.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Исро кечаси фаришталар олдидан ўтдим. Жаброил Аллоҳдан қўрққанидан эски, жанда кийим сингари бўлиб қолганини кўрдим!".
Жаброил алайҳис салом ваҳий фариштаси, бошқа фаришталар сингари гуноҳлардан маъсум. Унинг гуноҳи ҳам, жинояти ҳам йўқ. Аммо қўрқинчи мана шу қадар. Унинг қўрқинчи маърифатидан келиб чиққан эди!
Аммо биз инсонмиз. Ҳаммамиз ҳам аброрлардан бўла олмаймиз. Орифлар эса аниқки, жуда оз. Биз эса Аллоҳ томон оёғимиз синсада, чўлоқ ҳолимизда ҳам, судралиб бўлса ҳам юришда давом этаверамиз. Гуноҳимиз бўлсада, умидни узмасдан йўлда давом этишимиз Аллоҳнинг бизга бўлган раҳматидир!
Гуноҳ қилгани учун банда Роббисидан қўрқса охиратда унга улкан мукофотлар бор. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ва имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ўзларининг ҳадис тўпламларида ривоят қилишади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Бир киши бутун умр гуноҳ қилди, нафсига зулм қилди. Ўладиган чоғи фарзандларига васият қилди:
"Агар мен вафот қилсам, жасадимни ёқинглар, сўнгра уни майдаланглар, сўнгра шамол пайтида денгизга сочиб юборинглар. Роббим мени тутиб олса ҳеч кимга бермаган азобини беради!".
Фарзандлари уни айтганидек қилишди. Аллоҳ таоло ерга амр қилди:
"Олганингни қайтар!".
У кишининг жасади яна аслига қайтди. Аллоҳ таоло унга деди:
- Нега бундай қилдинг?
- Эй Роббим, сендан қўрқдим!
Аллоҳ таоло уни мағфират қилди!".

Бу ҳадис юқоридаги фикрларни рад қилмайди, аксинча қўллайди. Барибир ишимиз Аллоҳга қайтади. Истаса фазли ва раҳмати ила кечиради. Истаса адолати ила азоб беради.
Ҳеч ким жаннатга амали билан кира олмайди. Аммо унутмайликки, амал Аллоҳнинг раҳматини жалб қилади.
Модомики, бандаси итоат қилар экан, яхши амалларга шошилар экан, амалларининг қабул бўлишидан умидда бўлар экан, ёмонлик қилганда эса бу ёмонлиги уни ҳалок қилишидан қўрқар экан, Аллоҳ уни раҳматидан узоқ қилмайди.
Муҳими, Аллоҳдан бўлган қўрқинчи уни амалга ундаб турсин, Аллоҳга журъат қилишдан уни қайтариб турсин.
Доимо Ундан хавфда турайлик. Қўлимиздан келганича тоат қилайлик, гуноҳ қилсак тавбага шошилайлик. Роббимизга нисбатан чиройли гумонда бўлиш доимо бошимизга тож бўлсин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
إسلام صبحي - من سورة الفرقان
<unknown>
#ТИЛОВАТ

Шайх  Ислом Субҳий  қори томонидан  гўзал  тиловат.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

👉 Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
👉 Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
👉 Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
👉 Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
👉 Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
👉 Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
👉 Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
👉 Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
👉 Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
👉 Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
👉 Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
👉 Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
👉 Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
👉 Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🤲 ... «Bu duo otangiz Ismoil va Is'hoq alayhimussalomlarning panoh tilaydigan duolari edi»...

Ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Hasan va Husaynlarga

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ

«U'iyzukuma bikalimatillahit tammati min kulli shaytonin va hammah va min kulli 'aynin lammah», duosini o'qib panoh tilar va: «Bu duo otangiz Ismoil va Is'hoq alayhimussalomlarning panoh tilaydigan duolari edi», deb aytar edilar.

(Ma'nosi: Allohning mukammal kalimalari bilan har bir shaytondan, zararli hasharotlardan va yomon ko'zdan sizlarga panoh tilayman.)

Imom Buxoriy rivoyati

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
" Агар баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилса, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамоқда! ".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 95 ёшдаги меҳроб соҳиби: Амаллар холис Аллоҳ учун бўлса...

🕌 Абдураҳим ота МЎМИНОВ
Фарғона вилояти "Ҳувайдо" масжиди имом-ноиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФАККУР

Бажарган ибодати-ю тоатларига қараб ўзига юқори баҳо беришлик, шу ибодатларни йўқ қиладиган гуноҳлардан кўра минг чандон ёмонроқдир.

Боязид Бистомий (қ.с.)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
⚡️Бир ўйлаб кўр! Агар мана шу одамлар Қиёмат куни сендан ғийбат, чақимчилик, масхара, истеҳзо, зулм, сотқинлик, хиёнат ва ноҳақдан молларини еганинг учун ўз ҳақларини олиш мақсадида навбат кутиб туришган бўлса а?!
Улардан бири барча яхшиликларингни олишга кифоя қилади. Қолганлари эса гуноҳларини сенга юклаб қўйишади.
Аллоҳим! Тавба қилиш учун бизга тавба йўлларини оч!

www.arabic.uz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ўзидаги камчиликни билиб, унга парво қилмаслик ва маҳзун бўлмаслик катта мусибатдир.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#КУН_ҲИКМАТИ

Аҳмад ибн Ҳанбал розияллаҳу анҳу дедилар:

Ота-онага яхшилик қилиш, гуноҳи кабирагада кафорот бўлади.

Изоҳ: Бир инсон гуноҳи кабира қилган бўлса унга ҳеч бир нарса каффорот бўлмайди, фақат ихлосан шу гуноҳни қилмасликка аҳд қилиб тавба қилади шундагина Аллоҳ у гуноҳни кечишини умид қилади. Лекин биттагина амал Ота-онага яхшилик қилишгина гуноҳни кечирилишига сабаб бўлар экан.

Таржимон: Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев.
Туман бош имом хатиби.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲИКМАТИ

Бир одамни синамоқчи бўлсанг, унинг олдида бошқа бир одамни эсла. Агар у сен айтган одамни ёмонлаб, «Уни мақтамай қўяқол, унинг фалон-фалон айби бор», деса, билгинки, унда маърифат йўқ экан, қалби хароб экан. Агар у сен айтган одамни мақтаса, яхшиликларини айтса, айб ишларини адашиб ёки бирор узр сабабли қилган деса, билгинки, унинг қалби обод экан. Зеро, ҳақиқий мўмин мусулмон биродарининг обрўсини сақлаб қолишга ҳаракат қилади!

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Бир киши имом Мужоҳид ибн Жабр роҳимаҳуллоҳ ҳузурига келиб гуноҳларидан шикоят қилди. Шунда Мужоҳид: "Ўчирғичинг йўқми?"
Яъни, истиғфор айтмайсанми? дедилар. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Дўзахнинг номлари

Қуръони каримда қуйидаги номдаги дўзахлар борлиги зикр этилган:

1. Жаҳаннам (абадий жазо диёри).

“Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир”

2. Лазо
(кучли аланга).
“Йўқ! Ахир, у шундай дўзахдирки, териларни сидириб олувчидир”

3. Ҳутома
(синдирувчи, вайрон қилувчи).
“Йўқ! Қасамки, албатта, у “Ҳутама”га ташланур!”

4. Саъийр
(ўта қизиган).
“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”

5. Сақар (қаттиқ куйдириб жизғанак қилувчи).
“Яқинда Мен уни Сақарда (жаҳаннамда) куйдиражакман”

6. Жаҳийм
(ўта иссиқ олов).
“Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар”

7. Ҳовия
(қаттиқ қизиган ўт).
“Бас, унинг онаси “ҳовия”дир”. У (ҳовия)нинг қандай эканини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat